Loyiha matni 75253-(77541)


Download 377 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/49
Sana06.04.2023
Hajmi377 Kb.
#1332735
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49
Bog'liq
Loyiha matni - 75253-(77541)

project.gov.uz
26.03.2023
44
жойлаштирилган шахслар учун иш ўринлари, агар ушбу шахсларнинг сони ходимлар сони
ўзгарган календарь йил учун туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган
захирага қўйиладиган иш ўринлари сонидан ортиқ бўлмаса, устувор тартибда сақланади.”
18-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Захирага қўйиладиган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаган шахс билан тузилган
меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан бўшаганда, ташкилот янгидан очилган
бўш (вакант) иш ўрни тўғрисида туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка
кўмаклашиш бўлимини ўн кунлик муддатда хабардор қилиши шарт.”;
иккинчи хатбошидаги “Бандликка кўмаклашиш марказини” деган сўзлари “Камбағалликни
қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимини” деган сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банднинг иккинчи хатбошидаги “Бандликка кўмаклашиш марказининг” деган сўзлаи
“Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг” деган сўзлари билан
алмаштирилсин;
20-21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“20. Ташкилот захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида йигирма беш
фоизи миқдорида захирага қўйиладиган иш ўринларининг тайёрлигини йил бошланишидан олдин
ўн кундан кечиктирмай таъминлаши, шунингдек бу ҳақда туман (шаҳар) Камбағалликни
қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимини хабардор қилиши шарт.
Иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот томонидан календарь йилнинг
биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу ҳақда туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш
ва бандликка кўмаклашиш бўлими биринчи чорак тамом бўлганидан кейин ўн кундан
кечиктирмай хабардор қилинади.
Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар туман (шаҳар)
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига ушбу Низомга 5-иловага
мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этади.
Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги
тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг
белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги
туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан
туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари бажарилмаслиги сифатида қаралади.
Мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларини захирага қўйишга йўл қўйилмайди.
21. Туман (шаҳар) ҳокимининг давлат қўшимча кафолатларни таъминлайдиган шахсларни
ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини ташкил этишга доир қарорини
бажармаганлик, шунингдек захирага қўйиладиган иш ўринларига маҳаллий меҳнат органлари
томонидан юборилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этганлик Қонунда
белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Жавобгарликка тортиш захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини
ташкил этиш мажбуриятидан озод қилмайди.”;
23-банддаги “Бандликка кўмаклашиш маркази” деган сўзлари “Камбағалликни



Download 377 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling