Lutfiy. G’azallar, ruboiylar, tuyuqlar
Download 215.5 Kb.
|
Lutfiy. G’azallar, ruboiylar, tuyuqlar.
ҒАЗАЛЛАР
* * *
Кўзунг қораси фитна, вале оқи балодур, Жонлар оладур,ваҳ, не бало кўзи қародур? Кўз устида жон олғувчидур холию қоши, Бир-бирга бари фитна қотилған не балодур? Ҳамдардтур айтай анга ҳолимким,инонғай, Гулшандин ўшул булбули мискин,ки жудодур. "Бош ўйнайину жон берайин васл учун" - айттим, Хуш-хуш кулуб айтур мангаким:"Яхши баҳодур!" Кўп қилма анинг жавридин,эй Лутфий,шикоят, Ким,ҳусн элининг шеваси пайваста жафодур. * * *
Жоним чиқадур дард ила, жононима айтинг, Мен хаста гадо ҳолини султонима айтинг. Ўртанмагу кўз ёшию ўлмактурур ишим, Бу қиссани ул шамъи шабистонима айтинг. Қат-қат юрагим боғлади қон ғунча менғизлик, Бу дарди дилимни гули хандонима айтинг. Қон ёшим эрур юх уза юлдуз каби сонсиз, Ул кўзлари чўлпон,маҳи тобонима айтинг. Лутфийи дилафкор тилар ҳажр элидинг дод, Аҳволини ул бегимау хонима айтинг. * * *
Мени шайдо қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул, Хору расво қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул. Ўқдайин қоматимизни қора қошлиғлар учун, Муттасил ё қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул. Мени ёзғурма "севар" деб,ки менинг ҳаддим эмас, Ул таманно қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул. Борма дерлар эшики сори дамо-дам,нетайин, Кўп тақозо қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул. Қора мўйин ҳаваси бирла қоронғу кечада, Жонни савдо қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул. Душману дўст орасинда мени ғофилни мудом Бе сару по қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул. Ўзгадин кўрма,ки кўзунг ёшини, эй Лутфий, Айни дарё қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул. * * *
Қаду оғзингға боқсам, оҳ дерман, Сени кўрган сайин Оллоҳ дерман. Тилар кўнглим сени оламдау бас, Бу нисбатин сени дилхоҳ дерман. Мени ҳаддим эмаски,истаса васл, "Кўз учи бирла боқ гоҳ-гоҳ" - дерман. Қусури табъдин дерман сени сарв, Эрур ул нораво бир оҳ дерман. Этагингга кишининг илки этмас, Сени бу важҳ ила мен моҳ дерман. Сенинг қаддинг била нозик юрурда, Эрур ўзга нима ҳамроҳ дерман. Жамолинг Лутфий сўзин қилди рангин, Сенинг ҳуснунгга "шайъанлиллоҳ" дерман. * * *
Нега жонима жафо қилурсан? Вақти ўлди агар вафо қилурсан. Жоним чиқадур фироқ ўтиндин Дардимға қачон даво қилурсан? Ул зулфни солма юзунг узра, Ким юз била минг бало қилурсан. Бўйнунгда қоним, ки бизни, эй кўз, Хўблар билан ошно қилурсан. Жондин иликингни,Лутфий, ювғил, Чун ишқ била марҳабо қилурсан: * * *
Қон бўлди кўнгул фироқингиздан, Жон куйди ҳам иштиёқингиздан. Дину дилу ақл бўлди яғмо, Жон олғувчи ул қароқингиздан. Ўқтек бўйимиз эгилди ёдек, Ул фитналик икки тоқингиздан. Су бўлди жоним,вале дамо-дам Ўтқа ёқилур дудоқингиздан. Олтун каби чеҳра бўлди сориғ, Ул сим тикин сақоқингиздан. Кўрсам керак ою кун булутсиз, Сочни кеторинг янгоқингиздан. Бу Лутфийи хастани сўрунгким, Бечора ўлар фироқингиздин. Download 215.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling