Lutfiy. G’azallar, ruboiylar, tuyuqlar


Download 215.5 Kb.
bet1/7
Sana27.01.2023
Hajmi215.5 Kb.
#1130669
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Lutfiy. G’azallar, ruboiylar, tuyuqlar.

Lutfiy. G’azallar, ruboiylar, tuyuqlar.


Muallif Adib: Alisher Navoiy hayoti va ijodi, O'zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati 23.07.2014  izoh yo'q

Лутфийнинг ҳаёт йўли сингари, ижодий тақдири ҳам жуда ибратли: у 99 йил яшаган. Умрининг асосий қисми ўқиш, ўрганиш ва бадиий ижод меҳнати билан ўтган. Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» тазкирасида маълумот берилишича, Лутфий умрининг охирларида «офтоб» радифли бир шеър ёзган, ўша замоннинг кўп шоирлари унга татаббуъ қилганлар, аммо улардан ҳеч бири Лутфийнинг «панжасига панжа» ура олмаганлар. У сўнгги нафасигача шоирлик бурчи ва илҳомига содиқ қолиб, ўзбек шеърияти хазинасини бири биридан қимматли назм дурдоналари билан бойитди. Шу билан бир қаторда, шоирлик нечоғлик «маъруф ва машҳур» бўлмасин, «дарвешлик тариқини дағи иликдан» (Навоий) чиқармаган эди.


АЛИШЕР НАВОИЙ МАВЛОНО ЛУТФИЙ ҲАҚИДА
«Мажолисун нафоис»дан.


Мавлоно Лутфий ўз замонининг маликул-каломи эрди, форсий ва туркийда назири йўқ эрди. Аммо туркийда шуҳрати кўпрак эрди ва туркча девони ҳам машҳурдур ва мутааззирул жавоб матлаълари бор, ул жумладин бири будурким:
Нозуклук ичра белича йўқ тори гисуйи,
Уз ҳаддини билиб, белидин ўлтирур қуйи.
Яна бири буким:
Сайд этти дилбарим мени ошуфта сочтин,
Солди каманд бўйнума икки қулочтин.
Ва Мавлононинг «Зафарнома» таржимасида ўн минг байтдин ортуқроқ маснавийси бор, баёзға ёзмағон учун, шуҳрат тутмади ва лекин форсийда қасидагўй устодлардин кўпининг мушкул шеърлариға жавоб айтибдур ва яхши айтибдур. Тўқсон тўққуз яшади ва охир умрида радифи «офтоб» шеъри айттиким, замон шуароси барча татаббуъ қилдилар, ҳеч қайсиси матлаъни онча айта олмадилар ва ул матлаъ будурким:
Эй зи зулфи шаб мисолат сояпарвар офтоб,
Шоми зулфатро ба жойи моҳ дар бар офтоб.
Ва ўтар вақтида бу ғазал матлаъинким, туганмайдур эрди, ҳазрати Маҳдумий Нуран тугатиб, ўз девонларида битисунлар. Ул ҳазрат ҳам тугатиб, ўз девонларида битидилар ва ул матлаъ будурким:
Гар кори дили ошиқ бо кофири Чин афтад,
Беҳ з-он ки ба бадхўи бемеҳри чунин афтад.
Мавлоно йигитлигида улуми зоҳирийни такмил қилғондин сўнгра Мавлоно Шиҳобиддин Хиёбоний қошида сўфия тарийқида ҳам сулук қилғондур. Азиз ва мутабаррак киши эрди.
Бу фақир борасида кўп фотиҳалар ўқубтур. Умед улким, чун дарвеш киши эрди, баъзи мустажоб бўлмиш бўлғай.
Мавлононинг қабри шаҳр навоҳисида Деҳи Қанор-даким, ўз маскани эрди, андадур.


МАВЛОНО ЛУТФИЙ
ҒАЗАЛЛАР, РУБОИЙЛАР, ТУЮҚЛАР


Download 215.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling