Lutfiy. G’azallar, ruboiylar, tuyuqlar


Download 215.5 Kb.
bet2/7
Sana27.01.2023
Hajmi215.5 Kb.
#1130669
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Lutfiy. G’azallar, ruboiylar, tuyuqlar.

ҒАЗАЛЛАР


* * *
«Дудоғинг маъдани жондур»,— дедим, айтур:«Сенга не?!»
«Қоматинг сарви равондур»,— дедим, айтур:«Сенга не?!»
«Қамар отлиғ юзунг оллидадур ой бир ҳабаший,
Дағи юзунгда нишондур,»—дедим, айтур: «Сенга не?!
«Талъатинг ҳусни жаҳонию онинг устидаги
Сочинг ошуби жаҳондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!»
«Ёю ўқ қоп-қора бўлмас, магар ул қошу кўзунг
Не ажаб тийру камондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!»
Хизрдин сўрмишам: «Ирнингму дурур оби ҳаёт,
Исо анфоси ҳамондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?»
Хурдабинлар ул оғизники: «Адамдур»,— дедилар,
«Онда бир зарра гумондур»,—дедим, айтур: «Сенга не?»
«Зулфу юзу кўзу қошу, менгу ғамзанг — барча
Фитнайи аҳли замондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!»
«Ой юзунг кун киби зарроти жаҳон мазҳарида
Барча оламға аёндур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!»
Бўлди кўп фикри дақиқ ичра хаёли Лутфий,
«Бу не мўю не миёндур?»—дедим, айтур: «Сенга не?!»
* * *
Келмади сентек жаҳонда дилбари айёрае,
Насли одам ичра йўқ мундоқ пари рухсорае.
Қон тўкар, эл билмасунлар деб ўзин тўғри қилур,
Қўрмади ҳеч ким кўзидек жодуйи маккорае.
Тортарам юз минг жафо кўнглум элиндин, кошки
Бергай зрди ҳақ кўнгул, бергунча санги хорае.
Ёпма юзким, ҳақ яратмиш яхшиларни лутф ила
Ким, аларнинг кўркидин осонлагай бечорае.
Ҳажр узотур эрди кўп зулм илгини тан мулкида,
Бўлдилар жону кўнгул бир-бириси оворае.
Ҳусн тўнин кийдингу эскинг учун бўлди талош,
Тортишиб гул топти охир кўнглаги садпорае.
Лутфийнинг ё кўнглин олгил, ёхуд ўлтур тийғ ила,
Ҳар нетак кўнглунг тилар, бечораға қил чорае.
* * *
Кўзунг қораси фитна,вале оқи балодур,
Жонлар оладур,ваҳ, не бало кўзи қародур?
Кўз устида жон олғувчидур холию қоши,
Бир-бирга бари фитна қотилған не балодур?
Ҳамдардтур айтай анга ҳолимким,инонғай,
Гулшандин ўшул булбули мискин,ки жудодур.
“Бош ўйнайину жон берайин васл учун” – айттим,
Хуш-хуш кулуб айтур мангаким:”Яхши баҳодур!”
Кўп қилма анинг жавридин,эй Лутфий,шикоят,
Ким,ҳусн элининг шеваси пайваста жафодур.
* * *
Жоним чиқадур дард ила,жононима айтинг,
Мен хаста гадо ҳолини султонима айтинг.
Ўртанмагу кўз ёшию ўлмактурур ишим,
Бу қиссани ул шамъи шабистонима айтинг.
Қат-қат юрагим боғлади қон ғунча менғизлик,
Бу дарди дилимни гули хандонима айтинг.
Қон ёшим эрур юх уза юлдуз каби сонсиз,
Ул кўзлари чўлпон,маҳи тобонима айтинг.
Лутфийи дилафкор тилар ҳажр элидинг дод,
Аҳволини ул бегимау хонима айтинг.
* * *
Мени шайдо қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул,
Хору расво қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.
Ўқдайин қоматимизни қора қошлиғлар учун,
Муттасил ё қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.
Мени ёзғурма “севар” деб,ки менинг ҳаддим эмас,
Ул таманно қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.
Борма дерлар эшики сори дамо-дам,нетайин,
Кўп тақозо қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.
Қора мўйин ҳаваси бирла қоронғу кечада,
Жонни савдо қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.
Душману дўст орасинда мени ғофилни мудом
Бе сару по қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.
Ўзгадин кўрма,ки кўзунг ёшини, эй Лутфий,
Айни дарё қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.
* * *
Қаду оғзингға боқсам, оҳ дерман,
Сени кўрган сайин Оллоҳ дерман.
Тилар кўнглим сени оламдау бас,
Бу нисбатин сени дилхоҳ дерман.
Мени ҳаддим эмаски,истаса васл,
“Кўз учи бирла боқ гоҳ-гоҳ” — дерман.
Қусури табъдин дерман сени сарв,
Эрур ул нораво бир оҳ дерман.
Этагингга кишининг илки этмас,
Сени бу важҳ ила мен моҳ дерман.
Сенинг қаддинг била нозик юрурда,
Эрур ўзга нима ҳамроҳ дерман.
Жамолинг Лутфи сўзин қилди рангин,
Сенинг ҳуснунгга “шайъанлиллоҳ” дерман.
* * *
Нега жонима жафо қилурсан?
Вақти ўлди агар вафо қилурсан.
Жоним чиқадур фироқ ўтиндин
Дардимға қачон даво қилурсан?
Ул зулфни солма юзунг узра,
Ким юз била минг бало қилурсан.
Бўйнунгда қоним,ки бизни,эй кўз,
Хўблар билан ошно қилурсан.
Жондин иликингни,Лутфий, ювғил,
Чун ишқ била марҳабо қилурсан…
* * *
Қон бўлди кўнгул фироқингиздан,
Жон куйди ҳам иштиёқингиздан.
Дину дилу ақл бўлди яғмо,
Жон олғувчи ул қароқингиздан.
Ўқтек бўйимиз эгилди ёдек,
Ул фитналик икки тоқингиздан.
Су бўлди жоним,вале дамо-дам
Ўтқа ёқилур дудоқингиздан.
Олтун каби чеҳра бўлди сориғ,
Ул сим тикин сақоқингиздан.
Кўрсам керак ою кун булутсиз,
Сочни кеторинг янгоқингиздан.
Бу Лутфийи хастани сўрунгким,
Бечора ўлар фироқингиздин.

РУБОИЙЛАР


Умримиз кечти ғаму меҳнат била,
Хизматингда юз туман ҳасрат била.
Ёрлиғингдин бизга нафъе тегмади,
Эмди озод айлагил миннат била.
* * *
Эй кўнгул, бу йўлда не ғамдур сенга
Ким, хаёли ёр ҳамдамдур сенга.
Севдунг ўз ҳаддингдин ортуқ ёрни,
Гар сени куйдурсалар, камдур сенга.
* * *
Фурқатингни чеккали жон қайдадур,
Сабр этарга сенсиз имкон қайдадур!
Бизни бир йўли фаромуш айладинг,
Ул бурунқи аҳду паймон қайдадур?!
* * *
Дилбаро, Юсуф жамоли сендадур,
Дилраболиқнингки холи сендадур.
Умр кечти-ю мени бир сўрмадинг,
Бевафолиқнинг камоли сендадур.
* * *
Бу не қошу ғамзайи айёр эрур?
Бу не шаклу, шеваю рафтор эрур?
Сизга осондур агар мен бўлмасам,
Сизсизин лекин менга душвор эрур.
* * *
Улки, халқ они малоҳат кони дер,
Руҳ они ҳусн ичра хўблар хони дер.
Ўртади, кул қилди бизни ишқ ўти,
Ул жиҳатдин бизни оташдони дер.
* * *
Озғурур оламни сўзунг, эй бегим,
Не балодур фитна кўзунг, эй бегим?
Айтайин дерман сенга кўнглумдағин,
Не дейин, билурсан ўзунг, эй бегим.
* * *
Ул менинг жону жаҳонимға салом,
Жондин ортуқ меҳрибонимга салом.
Бир замон холи эмасмен ёдидин,
Муниси жону равонимга салом.
* * *
Сен латофат пайкарининг хонисен,
Ҳусн авжининг маҳи тобонисен.
Гар пари десам сени, маъзур тут,
Чин кўзум инсонидин пинҳонисен.
* * *
Эй, висолинг давлати аҳли футуҳ,
Зулфу юзунг ёдидур ороми руҳ.
Гар илик тутсанг, равон тутқил, бегим,
Сабри Айюб ўлса, йўқтур умри Нуҳ.
* * *
Кўргамен ногаҳ янгоқинг дардини,
Тортайин кўзга аёқинг гардини.
Топқамен деб васлидин бир кун даво,
Тортарам доим фироқинг дардини.
* * *
Сенсизин айшу сурурим қолмади,
Йиғламоқтин кўзда нурим қолмади.
Ул қуёш юзунгдин айрулғон учун,
Қайғудин зарра ҳузурим қолмади.
* * *
Сайд қилди бизни жайрон кўзлари,
Делва бўлди жон эшитиб сўзлари.
Ёр агар қилса иноят не ажаб,
Қулни чун девона қилди ўзлари.

Download 215.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling