Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қаржаубай Сартжаубай улы
Еренғайып Қуатайұлы «Ақ жол Қазақстан»№39(60) 26.09.03, 8-9 бб .adebiportal.kz
39 татар тилини ўзлаштирган. У қозоқ тилшунослигида Ўрхун-Энасой, Култегин, Тўнюқуқ ѐзма ѐдгорликларини дастлабкилар қаторида қўлига олиб, илмий жиҳатдан ўрганган олим ҳисобланади. Г.Айдаров - 1921 йил Мангистоғ вилояти, Мангистоғ тумани, Телман посѐлкасида таваллуд топган. 1938 йили Мар педагогика билим юртини битириб, Туркманистоннинг Красноводск вилоятидаги Қора-Богоз-Гол целосининг етти йиллик мактабида ўқитувчи бўлиб ишлади. 1940 йил 4 февралда ҳарбий хизматга қабул қилинган. Улуғ жаҳон урушига қатнашиб, Г.Айдаров иккинчи даражали «Ватан уруши» ордени билан тақдирланди. 1959 йилдан қозоқ Сотциалистик Республикасининг олимлар академияси, ҳозирги Ахмет Байтурсинов номидаги тилшунослик институтида кичик тадқиқотчи, 1963 йилдан бошлаб, катта тадқиқотчи сифатида 40 йил давомида фаолият юритди. 1959 йили ―Тўнюқуқ ѐдгорликларининг тили ва ҳозирги айрим туркий тиллар билан муносабати” деган мавзуда номзодлик диссертациясини, 1974 йили “Қадимги туркий Ўрхун-Энасой ва Талас ѐдгорликларининг лексикаси” деган мавзуда докторлик диссертациясини Боку шаҳрида озарбайжон тилида ҳимоя қилади. 250 дан ортиқ илмий-тадқиқот ишлари, 10 та монография ва олий таълим талабалари учун дасрликлар муаллифидир. Илмий ишларининг барчаси қадимги туркий ѐзма ѐдгорликларни ўрганишга бағишланган. 1966 йили «Язик орхонского памятника Билгеқаған», 1971 йили «Ўрхун ѐдгорликларининг тили», 1986- йили «Қадимги туркий ѐзма ѐдгорликлар тили», 1990-йили «Ўрхун ѐдгорликлари матни». 1991 йили «Эски уйғур ѐзма ѐдгорликларининг тили» ва бошқа кўплаб асарлари нашр қилинган. 2001 йили 1 мартда вафот этган. Қаржаубай Сартжаубай улы - Филология фанлари доктори, тарих фанлари номзоди, Халқаро Чингизхон Академиясининг академиги, Отатурк номидаги Халқаро турк тарих академиясининг аъзоси, турколог, профессор. У 1947 йили 21 мартда Мўғулистон Республикаси, Баян-Олгий ҳудудида дунѐга келган. 1968-1973 йиллари Мўғулистон миллий университетини, 1985-1988 йиллари Шарқшунослик институти Ленинград филиалининг 40 аспирантурасини тамомлади. 1973-1975 йиллари Мўғулистон, Баян-Олгий ҳудуди 1 сонли ўрта мактабида ўқитувчи, 1975-1989 йиллари Мўғилистон фанлар академияси (ФА) Тарих институтининг илмий тадқиқотчиси бўлим бошлиғи, 1993-1996 йиллари Мўғулистон ФА нинг Баян-Олгий ҳудудидаги қозоқ туркийшунослик бўлимининг етакчи илмий тадқиқотчиси, 1999-2001 йиллари Мўғулистон ФАнинг Баян-Олгий ҳудудидаги Қозоқ туркийшунослиги бўлимининг директори, 1990-1993-йиллари Мўғулистон Республикасининг Парламент депутати, 1996-1999 йиллари Мўғулистон Баян-Олгий ҳудуди ташкилоти раҳбари, 2001 йили юртига қайтган олим ҳозирга қадар Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиѐ‖ ижтимоий фанлар тадқиқоти Туркология бўлими раҳбари, бош илмий изланувчиси, 2010 йилдан бошлаб Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиѐ миллий университети Туркийшунослик ва олтойшунослик илмий-тадқиқот институтининг директори сифатида фаолият юритиб келмоқда. У 16 монография, 250 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Аввалги Саклардан, хунлардан тортиб, кечаги Қозоқ хонлигига қадар боғланган тарихни очиб берувчи ѐдгорликларнинг кўпчилиги Мўғул ерларида сақланган. Асосан, Хитойнинг шарқидаги Манчжурия ҳудудидаги Қадирқан тоғидан (Хянган) тортиб, Эдил, Донга қадар ҳудудни эгаллаган кўк турклардан кейинги даврларда кўплаб ѐдгорликлар қолган. Ҳозирги Хитой ерлари ва Мўғулистон ҳудудида қадимги Хунларга тегишли 40 та қалъанинг ўрни топилиб, улар абадийлаштирилган. Турк хоқонлигининг пойтахти бўлган Ўрду балиқ шаҳри Ўрхун дарѐсининг бўйида жойлашган. Шаҳар қўрғонининг баландлиги 12 метр. Қўрғон ҳудуди жиҳатдан Европадаги тарихий қалъалардан катта эканлиги айтиб ўтилган. Шунга кўра археологлар шундай катта ҳудудда туркий халқлардан турли хил ѐдгорликлар бўлиши керак деб ҳисоблашган. Кўк турклар макон қилган катта ҳудуддан қоя расмлари, улкан устунлар, тош ѐдгорликлар етиб келган. Уларнинг Мўғулистон ҳудудида тўлиқ сақланиб туришига маҳаллий халқларнинг 41 тушунча ва ўйлари сабаб бўлган. Мўғуллар ўша ѐдгорликларни муқаддас санаб, уларга эътиқод қилишган. Қаржаубай Сартқожаулы элана.кз сайтига берган интерьвюсида шундай дейди: Юқорида айтиб кэтилган тош ѐдгорликларни менгача ўрганган олимлар, «Эски уйғур тили»га тегишли деб ҳисоблашган. Узоқ йилги тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, улар «қипчоқ тили»да ѐзилган ѐдгорликлардир. Бу ҳақида унинг ―Тош китобнинг сири‖ номли асарида тўлиқ баѐн қилинган. Қипчоқлар ―Ж‖ диалекти билан гапиришган. Ўрхун- Энасой ѐдгорликларини ўқиган Радлов, Томсен сингари олимлар мана шу белги, яъни ―Ж‖ ни йўқотиб юборишган. Аввалида чалкашлик бўлган. Улар ўрта асрдаги уйғур тилининг таъсири остида шундай хулосага келишган. Яна бир сабаб: сиѐсатнинг ҳам таъсири бўлган. Узоқ йиллик тадқиқотлардан кейин, узоқ қозоқ далаларида жойлашган ѐдгорликлар қипчоқ тилида ѐзилганлигини исботлай олди. I, II турк хоқонлигини барпо қилувчилар кўк турклар эканлигини ўша ҳудудда топилган турли ѐдгорликлар орқали исботлашга ҳаракат қилди. Бу туркология тарихидаги энг катта янгилик бўлди. Яна бир жиҳатни таъкидлаш керакки, қадимги туркий тилларни тадқиқот қилишда уларнинг тилини билиш алоҳида, ѐзувини билиш алоҳида аҳамият касб этади. Шунинг билан чекланмай, уларнинг урф-одати, диний тушунчаларини ҳам чуқур англаш лозимдир. Буларсиз турколог бўлиш мумкин эмас. Қаржаубай Сартқожаулы 30 йилдан ортиқ экспедицияларга қатнашди. Тошларнинг юзидаги ҳар бир белгини қолдирмасдан ўрганишга ҳаракат қилди. Шимолий Хитойни, Мўғулистон ерларини, қозоқ ерларидан Донга қадар ҳудудларни синчиклаб ўрганди. Мана шу фаолият натижасида қадимги туркий ѐзувнинг пайдо бўлиш даврларини белгилади. Бугунги кунгача бу ѐзувларни ҳар ким ҳар хил изоҳлаган. Кимдир, эски сўғдий ѐзувлари дейишса, кимдир, оромий ѐзуви деди. Тадқиқ қилиб унинг англагани шу бўлдики, эски туркий ѐзувлар ибтидоий одамлар орасида шахсий буюмларнинг пайдо бўлиш даврига бориб тақалади. Яъни ҳар қабила ўзига тегишли мол, чорволарга ҳар хил белгилар қўйишган. У ривожланиб 42 бориб бўғинли ѐзувга, ундан кейин грамматикасиз ѐзувга айланган. 552-565 йиллари Мухан хоқон давридагина мазкур ѐзувнинг грамматикаси ишлаб чиқилган. Томсен яратган янгиликларда жуда кўп хатоликлар мавжуд. Матнларни тўғри ўқиѐлмаслик оқибатида кўплаб жумлаларнинг маъноси ўзгариб кетган. VII-VIII асрга тегишли ѐдгорликлар: Култегин, Билга хоқон, Тўнюқуқ, Куличур, Онгин, Селенга тоши сингари тошматнларни янгидан нусхалаб кўчириб, этнолингвистик, тарихий-фонологик, грамматик, тарихий- типологик, диахрон, синхрон нуқтаи назарда ўрганилганда ѐдгорликларда 500 га яқин хатоликлар аниқланган. В.В.Радловдан 110 йил кейин Қаржаубай Сартқожаулы «Ўрхун ѐдгорликларининг тўлиқ атласи»(2020) ни яратди. Улар қозоқ ва рус тилларида босиб чиқарилди. Ўрхун ѐзувлари майда ѐзувларининг даври белгисиз эди. Уларни ҳам ўрганиб, миллоддан олдинги I-VI асрлар деб белгилади. Қадимги туркий ѐзувларни фрозаграмма, логограмма, силлобограммалар билан фонемограммаларини илк бор илмий муомалага чиқаришга эришди. Шунингдек, «Ақ жол Қазақстан» газетасида( №39(60) 26.09.03, 8-9 бб) унинг Еренғайып Қуатайұлы билан суҳбатида шундай дейди: «Матнларни тўғри тошдан ўқийдиган оламда 6 гина инсон бормиз. Биттаси менинг устозим-С.Кляшторный Санкт- Петербургда, иккинчиси Москвада - Дмитрий Васильев, Англияда яшовчи америкалик олим Г.Класон, Туркияда Т.Текин, О.Серткая, қозоғистонлик А.Аманжолов ва мен- Қаржаубай Сартқожаулы 33 . Бугунги кунда Қозоғистонда қадимги туркий ѐдгорликларни ўрганиш билан Напил Базылханулы шуғулланмоқда Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling