Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

 
 
 
37
Rahmonov N, Matboboyev B. ―O‘zbekistonning ko‘hna turkiy-run yozuvlari‖,-Toshkent.Fan, 2006 


50 
Боб юзасидан хулосалар 
Қабртошларда бағишлов эгаси бўлган шахсларнинг қилган ишлари, 
жумладан, туркий халқларни бирлаштириш, ички ва ташқи душманларга 
қарши курашдаги хизматларга алоҳида эътибор берилади. Табиийки, ҳар 
учаласида ҳам дабдабали мотам руҳи, йўқотиш изтироби сезилиб туради. 
Ушбу тошбитиклар биринчи навбатда VI-VIII асрларда Марказий Осиѐ 
ҳудудларида юз берган шиддатли тарих воқеаларининг конкрет тақдирлар 
мисолидаги бадиий ифодасидир. Бундай воқеалар тарихни ѐритгувчи асосий 
шамчироқлардир. Уларни англаш, теран ҳис қилиш ўзлигимизни англашда 
катта аҳамият касб этади. Ёдгорликларда акс этган тарихий жараѐн ўша
давр ҳаѐтидан хабар берса, обидалар тили, лексикаси аждодларимизнинг 
сўзлашув услуби, адабий тил тараққиѐтини белгилайди. Ўрхун-Энасой 
обидалари, бир томондан халқимиз ҳаѐтининг VI-VIII асрдаги мураккаб 
тарихини, адабий тилини ҳаяжонли ва таъсирчан лавҳаларда бизга етказиб
қолдирган бўлса, иккинчи томондан, улар миллатнинг бирлигини сақлаш, 
ўзаро аҳилликка даъват этиш воситаси бўлган. Мазкур обидаларнинг 
тарихий, маърифий ва бадиий қийматини шуларда кўришимиз мумкин. 
 


51 
II боб. Ўрхун-Энасой обидалари луғавий қатлами 
2.1. Луғавий қатламни ўрганиш масалалари 
Лексикологияда тилда мавжуд бўлган барча сўзлар, яъни ўша тилнинг 
луғат бойлиги ҳақида сўз юритилади. Шуни ҳам қайд қилиш керакки, 
қадимги туркий тил луғат таркибида мавжуд бўлган сўзларни бирор уруғ ѐки 
қабилага мансуб деб бўлмайди. Чунки қадимги туркий тил лексик қатламида 
бўлган сўзлар ўша даврда яшаган уруғ ва қабилаларнинг барчасига тегишли 
бўлган деб қараш зарур.
Қадимги туркий тил лексикаси мазкур тилнинг қайси диалектлар асосида 
шаклланганини кўрсатиши билан диққатга сазовор. Шунингдек, ижтимоий-
сиѐсий муносабатлар тарихи ҳам илк бор лексикада акс этади.
Қадимги туркий тилнинг лексик қатлами ўзига хос. Бу тилнинг 
лексикасидаги ўзига хослик шундан иборатки, қадимги туркий 
қабилаларнинг тилларидаги лексик қатлам, тилнинг бошқа сатҳларига 
қараганда, қадимги туркий адабий тилнинг шаклланишида катта вазифа 
бажарган
38
.
Лексика атамаси грекча лехиcос (―сўзга оид‖) сўзи ҳосиласидир. Лексика 
деганда, тилнинг барча сўзлари, луғат таркиби назарда тутилади. Лексика 
термини тилнинг алоҳида сўзлар қатламига ҳам (маиший лексика, поэтик 
лексика, иш юритиш каби), бир ижодкор томонидан қўлланган барча 
сўзларга нисбатан ҳам ѐки бирор асар ҳақида ҳам қўлланилиши мумкин. Тил 
лексикаси тилшуносликнинг лексикология, семасиология ва ономасиология 
соҳалари ўрганиш манбаи ҳисобланади. Лексика бевосита ѐки билвосита 
борлиқни ифодалайди, жамиятдаги ўзгаришларни, халқнинг моддий ҳаѐти ва 
маънавий оламини акс эттиради, янги предмет, ҳодиса, жараѐн ва 
тушунчаларни ифодалаш учун янги сўзлар билан муттасил тўлиб боради. 
Ўзида эскириш ва янгиланишни тўла акс эттиради. Истеъмол даражаси 
сусайган бирликлар эса лексикадан бутунлай чиқиб кетмайди. Моддий 
ишлаб чиқаришнинг ҳар хил соҳалари мунтазам ривожланиб, янги 
38
N.Rahmonov, Q.Sodiqov. ―O‘zbek tili tarixi‖ T-2009; 78-bet; 


52 
йўналишлар билан бойиб бориши, фан ва техниканинг тинимсиз ривожи 
янгидан-янги махсус сўзлар, термин ва терминологик қатламларни вужудга 
келтиради ва ривожлантиради. Бунда эътиборлиси шундаки, умумистеъмол 
сўзларнинг айримлари терминологик табиат касб этса, айрим терминлар ўз 
ифодаланмишининг кундалик турмушда қўлланиш даражасига боғлиқ 
равишда умумистеъмол хусусият касб этиб боради. Жамиятда умумий 
таълимнинг ривожи ҳам тилнинг ўрта савияли соҳибларида тил 
терминологик тизимининг халқчиллашувига олиб келади. Тил лексикасида 
жамиятнинг ижтимоий қатламланиши ўз аксини топади.
Лексиканинг очиқлиги ва динамиклиги унга тарихийлик нуқтаи назаридан 
муносабатда бўлинганда, яққол кўзга ташланади. Масалан, айрим сўзлар 
нофаоллашиб қолган бўлса, айримлари тил ―музейи‖ экспонатлари 
жавонлардаидан ўрин олган. Агар тил музейи ташкил қилинадиган бўлса, 
ундан бугунги кунда унутилиб бораѐтган ардам, эмгак, ўпкаламоқ каби 
сўзлар англатган маънолари ва қўлланиш ўринлари ҳамда даражаси билан ўз 
аксини топган бўлар эди. Бугунги кунда тилимиз лексикасининг кўплаб сўз 
ва иборалари ўзининг ана шундай виртуал ѐки моддий сақланиш усулларига 
эҳтиѐж сезмоқда. Лексик бирликлар тўсатдан ―ғойиб бўлмайди‖, у аввал 
сезиларли равишда нофаоллашади, кейинчалик архаизм ва историзмларга 
айланиб боради. Лексикага янги кириб келаѐтган сўзларнинг тилга сингиши 
ҳам секинлик билан кечади. Четдан сўз қабул қилиш жараѐни ўзига хос 
қонуниятларига эга бўлиб, кириб келаѐтган сўзлар тилнинг ички талабларига 
жавоб бериши керак. Улар қуйидагилар: 
1. Фарқланиш. Тил, аввало, ѐзма ва оғзаки нутққа айрича талабларни 
қўяди. Масалан, дорихона сўзи ѐзма нутққа, ўзлашма аптека эса оғзаки 
нутқ учун хос. Лекин иккаласи ҳам меъѐрий ҳисобланади. 
2. Қулайлик. Ўзбек тилида область ва вилоят, план ва режа, программа 
ва дастур сўзларидан иккинчилари, қайси тилга мансублигидан қатъий 
назар, талаффуз ва имло жиҳатидан қулай. Шунинг учун тил қулай 
вариантни танлайди; 


53 
3. Замонавийлик. Имло қоидаларида, тилнинг мавжуд изоҳли ва имло 
луғатларида у яратилаѐтган давр руҳи акс этиши катта аҳамиятга эга.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling