Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
Илтӓрис-Елтариш,
Қутлуғ- Турк хоқонлиги ҳукмдори (680 - 691). Бумин хоқоннинг авлоди. Дастлаб тудун унвони билан Хитойнинг шимолидаги туркий қабилаларга раҳбарлик қилган Асл исми Қутлуғ бўлиб, 41 Begmatov E, Uluqov N. O‘zbek onomastikasi terminlarining izohli lug‘ati. Namangan, 2006-B.13; 42 Sattorov G.H. O‘zbek ismlarining turkiy qatlami NDA.-Toshkent, 1990-B.18; 56 кейинчалик Элтариш-давлатни, халқни бирлаштирувчи деган ном олган. У бир муддат хитойнинг Тан сулоласига (618-907) қарам бўлиб қолган Турк хоқонлигининг 681 йилда қайтадан мустақил давлат бўлишига асосий ҳисса қўшган. Ўрхун битиктошлари ва Хитой йилномаларида Табғач (Хитой)га қарши Элтариш бошчилигида истиқлол учун олиб борилган ҳаракатлар батафсил баѐн қилинган. Жумладан, битиктошларда Элтариш хоқон аѐли Элбилга хотун билан биргаликда давлатни қайтадан барпо этгани таъкидланади. Хитой йилномаларида Гудулу (Қутлуғ) шаклида қайд қилинган Элтариш хоқон Тан империясига қарши қўзғолон кўтарган туркий қабилаларга бошчилик қилади ва дастлаб Хитойнинг шимолидаги Чуқайқузи ва Қорақум (Хуанхе дарѐсининг шимоли) мавзеларида қароргоҳ қуриб, фаолият юрита бошлайди. У туркий ашида қабиласининг бошлиғи Тўнюқуқ (Юанчжен) билан бирлашиб кучаяди ва 682- 687 йиллар орасида Шимолий Хитойнинг Пинчжоу (682), Динчжоу (683), Гуйчжоу (683), Ланчжоу (683), Финчжоу (683), Юйчжоу (683), Шочжоу (684), Шочжоу (686), Дайчжоу (686), Чанпхин (687) Шочжоу (687) вилоятларига жами 11 марта юриш қилади ва йирик ғалабаларга эришади. Элтариш 687 йилда йирик қабила ўғузларни енгиб, Ўтукан(Мўғулистоннинг шимолий-ғарбий қисмидаги Хангай тоғларида жойлашган ўрмонли водий)ни хоқонлик марказига айлантиради. Унинг даврида Турк хоқонлиги ўзининг илгариги қудратига эришиб, Олтой, Жанубий Сибир ва Мўғулистонда истиқомат қилувчи туркий қабилалар битта давлатга бирлаштирилади. Бу даврда Турк хоқонлигининг ҳудуди шимолда Саян тоғларидаги водийларни, шарқда Керулен ва Ўнон дарѐлари ҳавзаларини, жанубда Хитойнинг шимолий вилоятларини ўз ичига олган йирик давлатга айланади: бирлә Элтариш қаған болайын, барийә Табғачығ онрә Қытанйығ йирайа Оғузуғ ӧкушәк олурти. [Тўнюқуқ,7] Элтариш хоқон жанубда Табғачни, Шарқда Хитойни, Шимолда Оғузни кўпгина ўлдирди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling