Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Билга қаган-(асл исми Моғилѐн) (684-734)-Турк хоқонлиги хоқони 
(716-734). Иккинчи турк хоқонлигининг асосчиси Элтариш (асл исми Қутлуғ, 
Хитой обидаларида Гудулу) хоқонининг ўғли, Култегиннинг акаси. 693-йил 
Элтариш хоқон вафот этгач, туркий халқларнинг удумига кўра тахтга укаси 
Мўчур, яъни Қапаған қаған ўтиради. У жияни Моғилѐнни хоқонликнинг 
ғарбий ҳудудларида яшовчи тардушлар ҳукмдори-шади этиб тайинлайди 
ҳамда унинг зиммасига муҳим ҳарбий масалаларни ҳал этиш вазифасини 
юклайди. 701 йили Моғилѐн 16 ѐшли иниси Култегин билан биргаликда Чуй 
водийсига юриш қилади ва у бостирилади. (705 йил). Доно Тўнюқуқнинг 
қизига уйланган Моғилѐн 704 йил Ғарбий хоқонлик қўшинлари билан 
Энасой дарѐсининг юқори оқимидаги чик ҳамда аз қабилаларини мағлуб 
этади. Маълум фурсатдан сўнг у ҳозирги Тува ерларини ҳам қўлга киритади. 
716-йили Қапаған қаған байирқу қабиласи вакиллари томонидан ўлдирилгач, 
Моғилѐн укаси Култегиннинг саъй-ҳаракатлари туфайли хоқонлик тахтига 
ўтиради ва Билга хоқон лақабини олади. Билга хоқон Култегинни бош 
қўмондон, Тўнюқуқни эса бош маслаҳатчи этиб тайинлайди. Билга хоқон 
Қапаған хоқон даврида маълум даражада йўқотилган имкониятларни қайта 
тиклашга, туркий қабилалар ўртасидаги ўзаро жанжал ва низоларга чек 
қўйишга, уларни ягона давлат теварагида бирлаштиришга, ташқи 
ҳужумларни даф этишга қодир ҳарбий кучларни, қисқа муддатга бўлса-да, 
барпо этишга эришади. Билга хоқон 734 йил заҳарлаб ўлдирилган. «Тәнгри-
тәг тәнгри йаратмиш Турук Билга қаған сабым: қанғым турук билгә…» 
[Билга хоқон, 1], ―Тангридай тангри яратмиш турк Билга хоқон нутқим: 
Отам турк доно…‖
Бўғу қаған- Бўғу хоқон, Қапаған хоқоннинг катта ўғли бўлган. 
Могилѐн ва Култегинга яқин қариндош. У хоқонликнинг шимолида 
жойлашган кичик хоқонликни бошқарган. Тўнюқуқ битиктошида тилга 
олинади. 716 йилда Шарқий турк хоқонлигининг хоқони бўлган Қапаған 
хоннинг кутилмаганда вафоти Ўрдани саросимага солади. Аслида, жами 
кучлар Култегинга тегишли бўлса ҳам, Қапаған хоқон улушини ўзининг 


58 
катта ўғли Бўғу хоқонга топширади. 699 йили Бўғуни кичик хоқон деб эълон 
қилишади ва отасидан қолган 40 000 ҳарбийга эга бўлади. 716 йилда у тўлиқ 
хоқонликка хоқон деб белгиланади. Бӧг(у?) қаған бангаруанча айыдмыш, апа 
тарқанғару ичра саб ыдмыш: билгә Тонйуқуқ анйығ ол, ӧз оланглар. 
[Тўнюқуқ, 34]; Буғу хоқон менга шундай деб айттирибди. Апатархан (бош 
қўмондан)га махфий гап юборибди: билга Тўнюқуқ ҳушѐр, ўзи билади.
Барсбаг-барс бек. Барс бәг әрти, қаған ат бунта биз бәртимиз, 
синглим қунчуйуғ бәртимиз, ози йангылты, қағаны олти, бодуны кунг қул 
болты. [Култегин, 20]; Барс бек эди. Хоқон деб биз унвон бердик. Синглим 
хоқонзодани бердик. Ўзи адашди, хоқони ўлди, халқи чўри, қул бўлди. 

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling