М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Квадрант – доиранинг чораги Контакт


Download 1.58 Mb.
bet148/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

Квадрантдоиранинг чораги

Контакт – алоқа, боғланиш

Контракт – шартнома

Куйинди – куйишдан қолган из

Куюнди – куюнмоқ

Л

Лаҳм – суяксиз гўшт

Лаҳим – ерости йўли

Лоп – бирдан

Лоф – муболаға

  • М




Матал – ҳикматли сўзлар

Маътал – кутиб қолган, мунтазир

Метр – узунлик ўлчови: 100 см.

Мэтр –ҳурмат билдирувчи сўз (франц.)


  • Н




Наша – наркотик модда

Нашъа – эстетик лаззат, ҳузур

Нақ – худди, айни

Нақд – пули дарҳол тўланадиган

Нуфуз – обрў, эътибор

Нуфус – аҳоли

  • О




Олу – олхўри

Олув – олиш

Ора –ўрта

Оро – пардоз

Охир – чегара, поён

Охур – ҳайвонларга ем солинадиган жой

Оқлик – оқ ранглик

Оқлиқ – сут маҳсулотлари

Орасида – ўртасида, ичида

Ораста – безатилган, ясатилган

  • С




Сада – дарахт тури

Садо – овоз, товуш, акс-садо

Сайд – ов

Сайид – Муҳаммад пайғамбар авлодлари

Сайл - байрам

Сайр – сайр қилмоқ

Санат – санатмоқ

Санъат – бадиий ижодиёт тури

Сақов – от,эшаклар касаллиги

Соқов – гунг, тилсиз

Суйилмоқ – севилмоқ

Суюлмоқ – суюқлашмоқ

Сурат – расм

Суръат - тезлик, темп

Сургин – сурмоқ

Сургун - бадарға

  • Т




Таб – тафт, ҳарорат

Таъб – кишининг ички табиати; мижоз

Талат – талатмоқ

Талъат – юз, чеҳра

Тамбур – вагон кираверишидаги бўлма

Танбур – чолғу асбоби

Тана – гавда

Таъна – гина, кудурат

Тариф – баҳолар кўрсаткичи

Таъриф – тавсиф, тасвир

Тасир – тасир-тусур

Таъсир – тазйиқ

Тақиб – тақиб қўйди

Таъқиб – яширинча кузатиш

Тиб – медицина

Тип – тоифа

Туб – таг, ост

Туп – ўсимлик, дарахтнинг ҳар донаси

Тутин – тутинмоқ

Тутунолов тутуни

  • У




Узик - узилган
Уйим - менинг уйим
Улиш - улимоқ(ит,бўри)
Уним - (менинг) уним
Уриш - урмоқ

Узук - тақинчоқ
Уюм - тўда
Улуш - бўлак, ҳисса
Унум - ҳосил, барака
Уруш – жанг


  • Ф




Фақир –камбағал

Пақир - челак

  • Х




Хаёли – ўйи, фикри

Ҳаёли – иффатли

Халқ – эл,улус

Ҳалқ - ҳалқум

Хам – эгик, қуйи солинган

Ҳам – (мен) ҳам

Хар – эшак

Ҳар – ҳар ким

Хиёл – сал, озгина

Хаёл – ўй, фикр

Хийла – анча

Ҳийла – макр, фириб

Хил-хил - турли-туман

Ҳил-ҳил - ҳил-ҳил (пишган)

Хирс – айиқ

Ҳирс – кучли истак, интилиш

Хол – бадандаги қора туғма доғ

Ҳол – аҳвол

Холи – ёлғиз, бўш, банд эмас

Ҳоли - аҳволи

Хосият – хослик ҳолати

Ҳосият – ҳис этиш

Хур – товуш: хур-хур

Ҳур – эркин, озод

Хуш – яхши, маъқул, дуруст

Ҳуш – онг, ақл, идрок, эс-ҳуш





  • Ш




Шер – ҳайвон: арслон

Шеър – вазн, қофияли кичик бадиий асар

Шох – дарахт ёки ҳайвон шохи

Шоҳ – подшо

Шуба – мўйнали қишки кийим

Шуъба бўлим, идора


  • Э




Эллик – сон

Энлик - икки энлик (хат)

Эсиз – аттанг, афсус

Эссиз – эси йўқ, нодон

Эҳзон – қайғу ҳукм сурган кулба

Эҳсон – хайрли иш, эзгулик


  • Ю




Ювинди - сув билан тозаланди

Ювунди – ифлос сув

  • Я




Ягана – экинни сийраклатиш

Ягона – якка, танҳо, ёлғиз

  • Қ




Қад – қомат

Қат – қават, қатлам

Қайд – таъкид

Қайт – ўқчиш, қусиш

Қала – ўтинни тахла

Қалъа – шаҳар

Қалмоқмиллат

Қолмоқ - қолиш

Қарз – қайтариладиган пул, буюм

Қарс – товуш: қарс этди

Қари – кекса, мўйсафид

Қаъри – чуқур ери, ости, ичи

Қатъи – қатъи назар

Қатъий – узил-кесил

Қийқ – товуш: қийқ этди

Қийиқ – қийилган; рўмол

Қиймат – баҳо

Қиммат – нархи баланд

Қирлик – қирда турувчи

Қирлиқ – жун қайчи

Қисм – бўлак

Қисим – сиқим

Қолиб – қолмоқ

Қолип – оёқ кийими мосламаси

Қуйилди – оқди

Қуюлди – қуюқлашди

Қура – қура бошлади

Қуръа - чек

Қурт – ҳашарот

Қурут – сузма қурут

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ






1.

G’. Abdurahmonov
H.Rustamov.

Ona tili. 10-sinf uchun darslik. Toshkent,
“O’qituvchi” nashriyoti, 2003 yil.

2.

G’. Abdurahmonov
H.Rustamov.

Ona tili. 11-sinf uchun darslik.
T., “O’qituvchi” nashriyoti, 2004-yil

3.

Ғ.Абдураҳмонов, А. Сулаймонов, Х. Холиёров, Ж. Омонтурдиев

Ҳозирги ўзбек адабий тили
“Ўқитувчи” Т.,1979, Синтаксис.



4.

М. Асқарова,
Й. Абдуллаев
М.Омилхонова

Она тили. Умумтаълим мактабларининг 8-9 синфлари учун. Т., ”Ўқитувчи” 1995

5.

М. Асқарова,
К.Қосимова

Она тили дарслиги. 5 синф учун Т., “Ўқитувчи”1995 йил.

6.

Э. Бегматов, А. Бобоева,
М. Асомиддинова
Б.Умирқулов

Ўзбек нутқи маданияти очерклари. “Фан” нашриёти, Т., 1988 й.

7.

М.Мирзаев, С.Усмонов,
И.Расулов

Ўзбек тили. Т., “Ўқитувчи” 1978 йил

8.

Ш. Раҳматуллаев



Ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғати Т.,1978 йил.

9.

У.Турсунов .
Ж. Мухторов Ш.Раҳматуллаев

Ҳозирги ўзбек адабий тили Т.,”Ўқитувчи” 1979 йил

10.

Ш. Шоабдураҳмонов .
М.Асқарова, А. Хожиев
И.Расулов, Х.Дониёров

Ҳозирги ўзбек адабий тили. 1-қисм. Т., “Ўқитувчи” 1980 йил

11.

А.Шомақсудов, И.Расулов
Р.Қўнғуров, Х.Рустамов

Ўзбек тили стилистикаси. Т., “Ўқитувчи” 1983 йил

12.

А.Ғуломов, Й.Абдуллаев,
З. Маъруфов, М.Омилхонова



Она тили. Ўзбек мактабларининг 6-7 синфлари учун дарслик. Т., “Ўқитувчи” 1993 й.

13.

А.Ғуломов, .Н.Тихонов, Р.Қўнғуров

Ўзбек тили морфем луғати. Т., “Ўқитувчи”, 1977 й.

14.

Ўзбек тилининг имло луғати.

Т., “Фан” нашриёти 1976 йил

15.

Ўзбек тили грамматикаси.

Т., “Фан” 1975 йил. 1-қисм

16.

Ўзбек тили грамматикаси.

Т.,“Фан” 1976 йил 2-қисм

17.

O`zbek tilining imlo lug’ati.

T., “O`qituvchi”, 1995- yil.

18.

H.Ne’matov va boshqalar

Ona tili. 5-sinf uchun darslik. T., 2001 yil.

19.

H.Ne’matov va boshqalar

Ona tili. 6-sinf uchun darslik. T., 2003-yil.

20.

H.Ne’matov va boshqalar

Ona tili. 7-sinf uchun darslik. T., 2002 yil.

21.

H. Ne’matov va boshqalar

Ona tili. 8-sinf uchun darslik. T., 2003 yil.

22.

H.Ne’matov va boshqalar

Ona tili. 9-sinf uchun darslik. T., 2002 yil.

23.

N. Mahmudov va boshqalar



Ona tili //Umumiy o`rta ta'lim maktablari-ning 5-sinfi uchun darslik. // T., 2004 yil.

24.

N.Mahmudov va boshqalar
T., 2005-yil, 55-bet.

Ona tili. Umumta’lim maktablarining
6-sinfi uchun. Тошкент, 2005-йил

25.

N.Mahmudov va boshqalar



Ona tili. Umumta’lim maktablarining
7-sinfi uchun. T., 2005-yil.

26.

H.Ne’matov va boshqalar.



Ona tili. 8-sinf uchun darslik. Toshkent., 2006-yil.

27.

N.Mahmudov va boshqalar



Ona tili. Umumta’lim maktablarining
9-sinfi uchun. T., 2006-yil.

28.




“Qalqon” jurnali. 2004 yil, 7-son.




Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling