М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- С.Матчонов, Ш.Сариев. Ўзбек адабиёти. Т., 2006 йил.
- 2005 йил сентябрь
6 - М А Ъ Р У З А
Г Р А Ф И К А ( Ё З У В ) Режа: 1. Товуш ва ҳарф. 2. Ёзувлар ҳақида. 3. Эски (1956 й.) ва янги (1995 й.) имло қоидалари ўртасидаги айрим фарқлар ҳақида. 4. Орфоэпия (талаффуз) қоидалари. 5. Талаффуз ва оҳанг. Ёзма нутқнинг ҳарфлар тизимини ўрганадиган тилшунослик бўлими графика деб аталади. 1-§. Товуш ва ҳарф Нутқ товушлари нутқнинг энг кичик, бўлинмас қисмидир. Нутқ товушларининг ёзувдаги шакли ҳарф деб аталади. Нутқ товушларини талаффуз қиламиз ва эшитамиз. Ҳарфларни эса кўрамиз, ёзамиз ва ўқиймиз. Маълум тартибда жойлашган ҳарфлар қатори алифбо (ёки алфавит) дейилади. Алифбо сўзи араб алфавитидаги биринчи (алиф) ва иккинчи (бо ёки бе) ҳарфлари номларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Луғатларда, турли рўйхатларда сўзлар алфавит тартибида жойлаштирилади. Масалан, барча луғатлардаги сўзлар, сайловчилар рўйхати, кутубхона картотекасида муаллифларнинг фамилиялари, китобларнинг номлари алфавит тартибида жойлаштирилган бўлади. Шу сабабли алфавитни ёддан билишимиз зарур. Кирилл ёзувига асосланган ўзбек алифбосида 35 та ҳарф бор. Шундан 10 таси унли ҳарф, 23 таси ундош ҳарф; айириш ва юмшатиш белгилари (ъ, ь) товуш билдирмайди: Аа(1) Бб(2) Вв(3) Гг(4) Дд(5) Ее(6) Ёё(7) Жж(8) Зз(9) Ии(10) Йй(11) Кк(12) Лл(13) Мм(14) Нн(15) Оо(16) Пп(17) Рр(18) Сс(19) Тт(20) Уу(21) Фф(22) Хх(23) Цц(24) Чч(25) Шш(26) Ъъ(27) Ьь(28) Ээ(29) Юю(30) Яя(31) Ўў(32) Ққ(33) Ғғ(34) Ҳҳ(35). 2-§. Ёзувлар ҳақида Дастлаб нутқ фақат оғзаки шаклда бўлган. Кишилик жамияти тараққиётининг маълум даврида ҳаётий зарурият натижасида аста-секин ёзув яратилган. Тарихчиларнинг аниқлашича, ёзув дастлаб Мессопотамия деган жойда пайдо бўлган ва бу ёзув тарихга миххат номи билан кирган. Эрамиздан олдинги V–IV асрларда Ўрта Осиёнинг Эронга яқин ҳудудларида расмий ёзув сифатида миххат ишлатилар эди. Ҳозирги эрамиздан бошлаб тахминан VI асргача сўғд ёзуви ишлатилган. V-VIII асрлар давомида туркий халқлар Ўрхун-Энасой ёзувидан фойдаланишган. Қадимги туркий ёзув ёдгорликлари дастлаб XVIII аср бошларида Жанубий Сибирнинг Энасой дарёси ҳавзаларида ва Мўғулистоннинг Ўрхун водийсида топилган. (Бу ҳақда қаранг: С.Матчонов, Ш.Сариев. Ўзбек адабиёти. Т., 2006 йил.) Шунга нисбатан қадимги туркий ёзув Ўрхун-Энасой обидаларининг ёзуви деб ҳам юритилади. 1893 йили даниялик олим Н. Томсен ва рус олими В. В. Радлов қадимги туркий ёзувни ўқишга муваффақ бўлдилар. Ўрхун-энасой ёзувлари Рим ёзувларига ўхшаб кетганлиги учун рун (руник) ёзувлари ёки дулбарчин (19; 21) деб ҳам юритилади. Ўрта Осиёнинг бизга маълум бўлган энг қадимги маҳаллий халқи сак ва массагет уруғлари бўлиб, уларнинг ҳам ўз ёзувлари мавжуд эди. Ана шу ёзувдан қадимий хоразмий ва сўғд ёзувлари яратилган. 1970 йилларгача туркий ёзув эрамизнинг VI-VI асрларида шаклланган деган фикр етакчи эди. Кейинги топилмалар туркий ёзувнинг илдизларини икки ярим минг йиллик ўтмишдан изламоқ керак, деган хулосани чиқаришга асос бўлди. 1988 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Лўмбитепа ёдгорлигидан кўза топилди. Унинг банди сиртига қадимий туркий битик ўйиб туширилган экан. Бу битик VII-VIII асрларга оид туркий обидалардан ёш жиҳатидан қарийб I-II асрча қадимийроқдир. VI-VII асрлардан то XV асрларгача туркийлар ва мўғуллар уйғур ёзувидан фойдаланишган. Бу ёзувда битилган ёдгорликларнинг энг қадимгиси Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг" асарининг Вена кутубхонасидаги нусхасидир. Аҳмад Югнакийнинг "Ҳибат-ул-ҳақойиқ" ("Ҳақиқатлар армуғони"), Хоразмийнинг "Муҳаббатнома", Лутфий ва бошқа шоирларнинг айрим шеърлари уйғур ёзувида ёзилган. Уйғур ёзуви X-XV асрларда мавжуд бўлиб, араб ёзуви билан маълум давргача баравар ишлатилган. 720 йилдан араб ёзуви тарқала бошлаган. Араб ёзувида битилган энг қадимги туркий ёдгорликлар XI асрга тааллуқлидир. Булар Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарининг Наманган ва Қоҳира нусхаларидир. Маҳмуд Кошғарийнинг "Девону-луғотит-турк" асари ҳам араб ёзувида ёзилган. Халқларимиз тахминан 1200 йилдан кўпроқ вақт давомида араб алифбосидан фойдаланганлар. 1929 йилдан лотин алифбоси асосидаги янги ёзувга ўтилган эди. 1940 йилдан бошлаб эса рус (кирилл) графикаси асосидаги янги ўзбек алифбосига ўтилди. Бизнинг давримизда жаҳондаги халқлар 220 хил ёзувдан фойдаланадилар. Шу ёзувлардан жуда кенг тарқалгани лотин ёзуви бўлиб, жаҳон халқларининг 30 фоизидан зиёди шу ёзувни қўллайдилар. 1993 йил 2-3 сентябрда бўлиб ўтган Олий Кенгашнинг 13-сессиясида ўзбек ёзувини лотин алифбосига ўтказиш тўғрисида қонун қабул қилинди. 1995 йил 6 майдаги Олий Мажлис сессиясида бу алифбога айрим ўзгаришлар киритилди ва бу ёзувга тўлиқ ўтиш муддати 2005 йил сентябрь ойи деб белгиланди. 2004 йилда чиқарилган Қонунга кўра эса лотин ёзувига тўлиқ ўтиш муддати 2010 йил сентябрига қадар чўзилди (28; 3). Ислоҳ қилинган янги ўзбек алифбосида 29 та ҳарф бор. Шулардан 3 таси ҳарфий бирикма: sh, ch, ng: Aa(1) Bb(2) Dd(3) Ee(4) Ff(5) Gg(6) Hh(7) Ii(8) Ғғ(9) Kk(10) Ll(11) Mm(12) Nn(13) Oo(14) Pp(15) Qq(16) Rr(17) Ss(18) Tt(19) Uu(20) Vv(21) Xx(22) Yy(23) Zz(24) O’o’ (25) G’g’ (26) Sh sh(27) Ch ch(28) Ng ng(29). Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling