М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet19/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

7) арго сўзлар (французча argot – “лаҳжа” дегани) ўғрилар, безорилар, қиморбозлар ўртасида ишлатиладиган яширин маъноли сўзлардир: лой, якан (барчаси пул маъносини билдиради), бедана (тўппонча), замри (қимирлама), атамри (ишингни давом эттир), шухер (қоч), ва б.
8) олинма сўзлар тилимизга бошқа тиллардан кириб келган сўзлардир: лицей, институт, университет.


3-§. Иборалар

Икки ва ундан ортиқ сўздан таркиб топган ва яхлит бир кўчма маъно ифодалайдиган, таъсирчанликка эга бўлган тил бирлиги ибора (фразеологик бирлик) дейилади: қўй оғзидан чўп олмаган (ювош), капалаги учиб кетди (чўчиди), оғзинг қани деса қулоғини кўрсатади (лапашанг) ва ҳ. Ибораларнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд:


1. Иборалар аҳамияти ва қўлланиши жиҳатидан, одатда, сўзга тенг келади.
2. Иборалар кўчма маъно ифодалайди ва таъсирчанликка, образлиликка эга бўлади.
3. Иборалар гап таркибида яхлит кўринишда битта сўроққа жавоб бўлади ва битта гап бўлаги вазифасини бажаради.
4. Айрим иборалар таркибига бошқа сўзларни киритиш ёки таркибидаги сўзларни ўзгартириш мумкин: кўзи тушди – кўзи менга тушди; бурни кўтарилган - бурни кўтарилиб кетибди – бурни кўтарилибди ва ҳ.
5. Иборалар кўпроқ сўзлашув ва бадиий услубда ишлатилади. Улардан унумли фойдаланиш нутқнинг таъсирчанлигини оширади.
Тил фанининг ибораларни ўрганадиган бўлими фразеология деб аталади.
Иборалар ўртасида ҳам ўзаро омонимлик, синонимлик, антонимлик ва паронимлик бўлиши мумкин: Омоним иборалар: дам бермоқ (ел ҳайдамоқ) – дам бермоқ (ҳордиқ бермоқ); кўз юммоқ – ўлмоқ, кўз юммоқэътибор бермаслик; бошига кўтармоқ – эъзозламоқ, бошига кўтармоқ – тўполон қилмоқ; синоним иборалар: тегирмонга тушса бутун чиқади - сувдан қуруқ чиқади; антоним иборалар: ерга урмоқ - кўкка кўтармоқ; пароним иборалар: юраги тарс ёрилиб кетаёзди - сабр-чидами тугамоқ = юраги қоқ ёрила ёзди - севинганидан қаттиқ ҳаяжонланмоқ.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling