М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Антонимлар (зид маъноли сўзлар) ва уларнинг турлари


Download 1.58 Mb.
bet15/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

3-§. Антонимлар (зид маъноли сўзлар) ва уларнинг турлари


Антонимлар (зид маъноли сўзлар) - грекча anti – “зид”, “қарама-қарши” , onoma ёки onyma “ном” дегани бўлиб, қарама-қарши тушунчаларни ифодалайдиган сўзлардир. Антонимик жуфтликдаги сўзлар фақат бир хил сўз туркумларига оид бўлади: яхшилик - ёмонлик (от), узун-қисқа (сифат), кўп - оз (равиш), келди - кетди (феъл).
Антонимик жуфт ҳосил бўлиши учун иккита мустақил тушунча маъно жиҳатдан ўзаро қарама-қарши бўлиши керак. Феъллардаги бўлишли-бўлишсизлик хусусияти антонимликни вужудга келтирмайди.
Кўп маъноли сўзлар ҳар бир маъноси билан айрим-айрим сўзларга антоним бўлиши мумкин: қаттиқ ер юмшоқ ер; қаттиқ (хасис) одамсахий одам. Антонимик жуфтлар кўчма маъно ифодалаши мумкин: аччиқ-чучук (яъни, салат: отга кўчган), ёшу қари (яъни, ҳаммаси: олмошга кўчган) узоқ-яқиндан – ҳамма ердан, туну кун - доим: равишга кўчган).
Бир синонимик қатордаги антоним сўз синонимик қатордаги барча сўзларга антоним бўлади: чиройлигўзал – хушрўй – кўҳлик = хунук – бадбашара – бадбуруш – таъвия.
Антонимликда учта белги бор: 1) шаклий жиҳатдан ҳар хиллик;
2) маъно жиҳатдан ҳар хиллик; 3) маънодаги ўзаро зидлик. Ана шу учта белгига эга бўлган иккита сўзгина ўзаро антоним бўлиши мумкин.
4-§. Паронимлар (талаффуздош сўзлар) ва уларнинг турлари


Паронимлар (талаффуздош сўзлар) - русча пара “жуфт” ва грекча onoma ёки onyma “ном” дегани бўлиб, айтилиши бир-бирига яқин, аммо ёзилиши ва маъноси ҳар хил бўлган сўзлардир. Паронимлар кўпинча бир товуш билан бир-биридан фарқ қилади: аср - асир, шох - шоҳ, амр - амир.
Паронимлар баъзан оғзаки нутқда, бадиий асарларда учрайди. Улар бир сўз туркумига ҳам, турли сўз туркумларига ҳам оид бўлиши мумкин: зирак (от) - зийрак (сифат); аср (от) - асир (от).
Паронимларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1) луғавий (лексик) паронимлар: шох-шоҳ, асл-асил, нуфуз-нуфус, дара-дала, дадил-далил; 2) фразеологик паронимлар: жони кирди (роҳатланмоқ) – жон кирди (тетиклашмоқ), оғзига қарамоқ (тингламоқ) – оғзига қаратмоқ (маҳлиё қилмоқ).
Паронимия адабий меъёр бўйича талаффуз этмаслик натижасида юзага келади.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling