М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet12/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

2. Метонимия (грекча: қайта номлаш) - нарса, белги ва ҳаракатлар ўртасидаги алоқадорлик асосида маъно кўчишидир. Бунда: 1) нарсанинг номи шу нарса ичидаги бошқа бир нарсага кўчирилади: аудитория – хона, аудитория кулдихона ичидаги одамлар;
2) нарсанинг номи шу нарсага асосланган ўлчов бирлиги номига кўчирилади: қоп – нарса, беш қоп шакар (ўлчов бирлиги); 3) ўлчов бирлиги номи шу ўлчов бирлиги билан боғлиқ бўлган нарса номига кўчирилади: тўқсон беш – ўлчов бирлиги, тўқсон беш чойчой нави; 4) муаллифнинг номи унинг асарларига кўчирилади: Навоийни кўп мутолаа қилган.
3. Синекдоха (грекча: бирга англаш, назарда тутиш) – шахс ёки предмет қисми номини айтиш билан ўзини тушуниш ёки ўзининг номини айтиш билан унинг қисмини тушуниш асосида маъно кўчишидир. (Айрим дарсликларда синекдоха усули метонимиянинг бир кўриниши сифатида берилади (8; 85): 1) қисм номи бутунга кўчади: Дунёда ўзимиздан кейин қоладиган туёғимиз... (А. Қодирий). Тирноқ (фарзанд маъносида), кўз (маҳалла қора кўзлари), қулоқ (Эшитган қулоқ нима дейди?), қўл, оёқ (эгри қўллар, қинғир оёқлар – ўғрилар маъносида), бош (Бу бош нималарни кўрмади?!), ёстиқ (ҳаёт, умр маъносида – Уруш кўпларнинг ёстиғини қуритди), юрак (Шер юраклар жангда чекинмайдилар!), бўйин (Йўғон бўйинлар бекор юришибди), тиш (Сичқон тиш тиржайиб жавоб берди...), соч (Жингалак соч бурилиб қаради.), юз (Рапида юз ёйилиб кулди.) сўзлари ҳам синекдоханинг шу турига мисол бўла олади. 2) бутун номи қисмга кўчади: қўл (Беш қўл баробар эмас), панжа (Беш панжангни оғзингга тиқма), ош (умуман овқат маъносидан палов маъносига кўчади) каби сўзлардаги маъно кўчиши синекдоханинг шу турига мисол бўла олади.
4. Киноя – сўзларнинг акс маънода қўлланишидир. Бундай кўчишларни тушунтириш учун сўзлар ёзувда қўштирноққа олинади: Қўшиннинг олдинги қисми “душман” лагерини эгаллашга улгурган эди.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling