М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Бир маъноли ва кўп маъноли сўзлар


Download 1.58 Mb.
bet11/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

3. Бир маъноли ва кўп маъноли сўзлар

Айрим сўзлар гапдан ташқарида ҳам, гап ичида ҳам бир маънони билдиради. Бундай сўзлар бир маъноли (моносемантик) сўзлар дейилади. Гапдан ташқарида бир маънони, гап таркибида бошқа маънони ифодалайдиган сўзлар кўп маъноли (полисемантик) сўзлар дейилади. Қуш, чумчуқ, мен, сен, кечаги, бешала, бугун каби сўзлар бир маъноли сўзлардир. Тош йўл, тош юрак. Бунда тош сўзи кўп маъноли сўздир. Полисемия (кўп маънолилик) тилдаги деярли барча туркум сўзларга хосдир.


Ясовчи аффиксларнинг кўп маънолилиги сабабли ҳам ясама сўз кўп маънога эга бўлиши мумкин: Ёғли (ёғи бор) қўлини сочиққа артди. Ёғли (ёғи кўп) палов.


4. Сўзнинг ўз ва кўчма маънолари

Айрим сўзларнинг ўз маъноси ва кўчма маъноси бўлади. Сўзнинг гапдан ташқарида ифодалайдиган, нутқ жараёнига боғлиқ бўлмаган маъноси бош (ўз) маъно дейилади. Сўзнинг бошқа сўзлар ёрдамида аниқланадиган, изоҳланадиган маъноси кўчма маъно дейилади: кўз - кўриш аъзоси (ўз маъно), игнанинг кўзи - кўчма маъно.




5. Сўз маъносининг ўзгариши

Маъно ўзгариши ўз ичига маъно кўчиши, маъно торайиши, маъно кенгайиши каби ҳодисаларни қамраб олади.




1. Маъно кўчиши

Ўзбек тилида маъно кўчишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:


1. Метафора (грекча: кўчириш) – бирор предмет шаклининг, белгисининг, ҳаракатининг ўхшаш томонини бошқасига кўчиришдир: 1) ш а к л и й ўхшашлик – одам қулоғи (ўз м.)- қозоннинг қулоғи (кўчма м.). Умуман мавжудотларнинг аъзолари билан боғлиқ кўчишлар жуда кўп учрайди: столнинг оёғи, арранинг тиши, варракнинг думи, ўчоқ оғзи, ариқнинг лаби, эгарнинг қоши, ёғочнинг бели, мактабнинг биқини (ёнбоши), рубобнинг қорни, кўчанинг боши, кеманинг тумшуғи ва ҳоказо; 2) б елги ўхшашлигиенгил эшик (ўз маъ.)енгил таъзим (кўчма маъ.). Иссиқ юз, совуқ хабар, ширин сўз, аччиқ ҳақиқат, оқ (қора) кўнгил, бемаза гап, ёруғ юз, очиқ кўнгил; 3) ҳ а р а к а т ўхшашлиги – ипни узмоқ (ўз м.) – қарзни узмоқ (кўчма маъно). Ўзбек тилидаги ҳаракат билдирувчи деярли ҳар бир сўз кўчма маънога эгадир.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling