М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Нарса-буюм отлари ясовчи қўшимчалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
2. Нарса-буюм отлари ясовчи қўшимчалар:
-гич (-кич,-қич,-ғич): тишковлагич, кўрсаткич, қисқич, чизғич. -ги (-ки,-қи,-ғи, -ғу): супурги, тепки, чалғи, чопқи, туйғу. -к,-ак: курак, пирпирак, варрак. -қ,-оқ: тара+қ - тароқ, ўроқ, бўя+қ – бўёқ. -иқ,-ик: чопиқ, топшириқ, тешик. -уқ: учуқ, ютуқ. -ма: тўқима, бўғма, босма. -м,-им: тўплам, кийим, тишлам. -ум: унум, ютум; уй+ум - уюм. -дон: қаламдон, туздон. -нома: таклифнома -қин(-қун,-ғин,-ғун): тўлқин, ёнғин, учқун, юлғун. -ин(-ун, -он): йиғин, тугун, тўзон. -(и) нди: чиринди, чўкинди. -мачоқ: бекинмачоқ, тортишмачоқ. -(и) ш: қурилиш, турланиш. -(у) в, (о) в: ёзув, сайлов. -ак (оқ): қарсак, қалдироқ, варрак. -илдоқ: шақилдоқ. -а: шаршара, жизза. -ос: чуввос,гулдурос. -поя: бедапоя, ғўзапоя. -қоқ(-как, -гак): ботқоқ, эшкак, илгак. -дак(-доқ): югурдак, қовурдоқ. -чиқ: ёпинчиқ, суянчиқ. -чак: бурчак, кемирчак. -мачоқ: бекинмачоқ, айланмачоқ. -из: бўғиз -миқ: буламиқ -т(-ит, -ат, -от): қурт(қури+т), чиқит, ўлат, кўчат, сизот. -миш: ўтмиш, қилмиш. -килик(-гилик): ичкилик, кўргилик. -моқ(-мак): қуймоқ (овқат тури), чертмак (ўйин тури). -ча: қизилча, олача. -ка: йўлка -нома: таклифнома 3. Ўрин-жой отлари ясовчи қўшимчалар: -зор: гулзор, пахтазор, олмазор -истон: Ўзбекистон, гулистон -лоқ: ўтлоқ,тошлоқ -гоҳ: сайлгоҳ, ўйингоҳ -хона: ошхона, чойхона -обод: Юнусобод, Янгиобод 4. Мавҳум от ясовчи қўшимчалар: -лик: болалик, дўстлик, бирлик, мустақиллик -лиқ: оталиқ, борлиқ -ч: севинч, қувонч, таянч -гарчилик: одамгарчилик, оғайнигарчилик -чилик: камчилик, деҳқончилик -ш(-иш): қурилиш, эмлаш -в(-ув): ундов, уқув -и: суюнчи -ат(-от): маданият(маданий+ат=маданият), қонуният, шахсият, ташвиқот, тарғибот 2. Сўзларни қўшиб, жуфтлаб, боғлаб от ясаш (синтактик ёки композиция усули) Бунда қўшма ва жуфт отлар ясалади. Қўшма отлар қуйидагича ясалади: 1) от билан отдан: отқулоқ, қўларра; 2) сифат билан отдан: кўксултон, хомток; 3) от билан сифатдан: гулбеор, ошкўк; 4) сон билан отдан: мингоёқ, қирқоғайни, учбурчак; 5) от билан феълдан: ўринбосар, бешиктерватар; 6) феъл билан феълдан: искабтопар, олибсотар. Бирор белгисига кўра аталган жой номлари кўпинча қўшма от орқали ифодаланади: Оқтепа, Тўйтепа, Учқўрғон. Қўшма отлар қисмларининг муносабатлари қуйидаги кўринишларда бўлади: 1. Сифатловчи-сифатланмиш бирикмаси шаклида: кўксултон, итбалиқ. 2. Қаратқич-қаралмиш бирикмаси шаклида: билагузук (билакнинг узуги), отқулоқ (отнинг қулоғи). 3. Тўлдирувчи-тўлдирилмиш бирикмаси шаклида: ўринбосар (ўринни босар), бешиктерватар (бешикни тебратар), дунёқараш (дунёни қараш). 4. Ҳол-ҳолланмиш бирикмаси шаклида: бешотар, искабтопар (чивин) 5. Эга-кесим бирикмаси шаклида: гўшткуйди, қорёғди (маросимлар) – Гўшт куйди. Қор ёғди. 6. Кесим-ундалма шаклида: уртўқмоқ (Ур, тўқмоқ), очилдастурхон (Очил, дастурхон). Қуйидаги қўшма отлар қўшиб ёзилади: 1) қисмлари турдош отлардан иборат бўлиб, бир урғу билан айтиладиган нарса-буюм номлари: гулкўрпа, ошқозон, ўқилон, тутмайиз, ошкўк. 2) от билан -ар қўшимчали феълдан ясалган қўшма отлар: отбоқар. 3) иккинчи қисми турдош от бўлган географик номлар: Сирдарё, Оқтепа. Иккинчи қисми е, ё, ю, я ҳарфи билан бошланган қўшма отлар ажратиб ёзилади: ер ёнғоқ, эшак еми, қозон ювғич. Булардан ташқари, русча-байналмилал сўзлар иштирокида ясалган қўшма отлар ҳам ўзбек тилида мавжуд: бронепоезд, авиабўлинма, автойўл, киноқисса. Жуфт отлар қуйидагича ясалади: 1) бир-бирига яқин маъноли сўзлардан: уй-жой, оёқ-қўл. 2) синоним сўзлардан: куч-қувват, озиқ-овқат, бахт-саодат. 3) антонимлардан: ёш-қари, ост-уст. 4) бутун-бўлак маъносини ифодаловчи сўзлардан: тоғ-тош, идиш-товоқ, гап-сўз, ой-кун, вақт-соат. Ҳар доим ҳам иккита отнинг жуфтланишидан янги от ясалавермайди. Жуфт сўзнинг туркумини қисмларнинг қайси туркумдан эканлигига қараб эмас, балки жуфт сўзнинг бутунлигича қандай маъно англатишига қараб аниқлаш керак бўлади. Шу жиҳатдан қараганда, қуйидаги туркум сўзлар жуфтланиб, от ясалади: 1. От: ёр-биродар, тўй-томоша. 2. Сифат: оқ-қора (Оқ-қорани таниган), иссиқ-совуқ (қилинган). 3. Равиш: кам-кўст. 4. Соф феъл: ур-йиқит, келди-кетди (тугади). 5. Феълнинг ҳаракат номи шакли: юриш-туриш, ёзув-чизув. 6. Тақлидий сўзлар: ади-бади, қий-чув. Жуфт отлар қисмларининг қайси тилга мансублиги жиҳатидан қуйидаги турларга бўлинади: 1. Ўзбекча-ўзбекча: от-улов, кўрпа-ёстиқ. 2. Ўзбекча-арабча: куч-қувват, ўй-хаёл. 3. Ўзбекча-тожикча: туз-намак. 4. Ўзбекча-русча: кисса-кармон. 5. Арабча-арабча: ҳисоб-китоб. 6. Тожикча-ўзбекча: савдо-сотиқ. 3. Сўзларни қисқартириб от ясаш (аббревиация усули) 1) сўзларнинг биринчи ҳарфидан: Бирлашган миллатлар ташкилоти - БМТ, Реклама тижорат маркази - РТМ. 2) биринчи сўзнинг бош қисмини ва бошқа сўзларнинг биринчи ҳарфини олиш билан: Ўзбекистон Миллий университети - ЎзМУ. 3) сўзларнинг бош қисмидан: ижроия қўмита - ижроқўм. 4) аралаш йўл билан: педкенгаш. 4. Туркумдан туркумга кўчиш орқали от ясалиши (семантик усул) 1) сифатдан отга кўчиш: ўғил (бола), қиз (бола), аёл (киши), чол (одам); 2) феълдан отга кўчиш: келажак (Ўзбекистон келажаги буюк давлатдир); 3) жуфт феъллар отга кўчади: келди-кетди, олди-сотди, қўйди-чиқди. 5. Сўзларни такрорлаш ёрдамида от ясаш Лик-лик (кўкат тури), пат-пат (мотоцикл), боғча-боғча (ўйин), югур-югур (шошилиш), биёвбиёв (қуш), шақшақ (қуш). 5-§. Отларнинг тузилиш жиҳатдан турлари Отлар тузилиш жиҳатдан қуйидаги турларга бўлинади: 1. Содда отлар: а) содда туб отлар. б) содда ясама отлар. Туб отлар сўз ясовчи қўшимча олмаган отлардир: китобни, қаламларим. Ясама отлар сўз ясовчи қўшимча қўшиш ёрдамида ясалган отлардир: китобхонни, қаламдоним. 2. Қўшма отлар: белбоғ, қўлқоп, Янгийўл, ер ёнғоқ. 3. Қисқартма отлар: МДҲ, педкенгаш. 4. Жуфт отлар: ем-хашак, кўрпа-ёстиқ. 5. Такрорий отлар: чой-пой, ин-инига, томир-томирига, дон-дун, ирим-сирим, ёр-ёр (қўшиқ номи). Жуфт ва такрорий отлар орасига чизиқча қўйиб ёзилади. Агар жуфт отлар ўртасида икки отни бир-бири билан боғлайдиган у, ю товушлари бўлса, кирилча ёзувда чизиқча қўйилмайди: Онаю бола - гулу лола. Такрорий отлар бир отни такрорлаш ёрдамида ҳосил қилинади: Айтилган сўзлар жон-жонидан ўтиб кетди. Тилимизда такрорланган, сўзнинг бошида келган ундош п еки м ундошидан бирига алмашадиган ёки унли товушдан олдин п товуши орттириладиган чой-пой, нон-пон, қоп-моп, ош-пош, пул-мул каби такрорий отлар ҳам бор. Такрорлаш учун саволлар: 1. От туркумининг таърифи ва сўроєларини айтинг, мисоллар келтиринг. 2. Отларнинг хусусиятлари ва гапдаги вазифаларини айтинг. 3. Турдош отлар деб єандай отларга айтилади? 4. Єандай тушунчани ифодалашига кўра турдош отларнинг турлари іаєида гапиринг. 5. Бирлик шаклда кўпликни ифодалаш-ифодаламаслигига кўра турдош отларнинг турлари іаєида гапиринг. 6. Атоєли отларнинг таърифи ва турлари іаєида гапиринг. 7. Турдош отларнинг атоєли отларга, атоєли отларнинг турдош отларга ўтишига мисоллар келтиринг. 8. Отлардаги бирлик маъноси єандай воситалар ёрдамида ифодаланади? 9. Отлардаги кўплик маъноси єандай воситалар ёрдамида ифодаланади? 10. Єандай отлар фаєат бирликда єўлланади? 11. Фаєат бирликда єўлланадиган отларга -лар єўшимчаси єўшилса, єандай маъно ифодаланади? 12. -лар єўшимчаси яна єандай туркумдаги сўзларга єўшилади ва єандай маъноларни ифодалайди? 13. Отларнинг турланиши деганда нимани тушунасиз? 14. Келишикларни єўшимчалари билан айтиб беринг. 15. Єайси келишикдаги отлар єандай сўзларга бојланиши іаєида гапиринг. 16. Белгили ва белгисиз келишиклар іаєида гапиринг. 17. Єайси келишик єўшимчалари єисєаради? 18. Эгалик єўшимчалари єандай маънони ифодалайди? 19. Эгалик єўшимчалари билан бојлиє товуш ўзгаришлари іаєида гапиринг. 20. Кичрайтириш, эркалаш ва іурматлаш маъноларини ифодаловчи єўшимчаларни мисоллари билан санаб кўрсатинг. 21. -ники єўшимчаси от туркумига хос єайси єўшимчага ўхшайди ва ундан єандай фарєланади? 22. Ясама шахс отларига 5 та мисол келтиринг. 23. Нарса-буюм оти ясовчи єўшимчалар єандай сўзлардан от ясайди? 24. Ясама ўрин-жой отларига мисоллар келтиринг. 25. Ясама мавіум отларга мисоллар келтиринг. 26. Єўшма отлар таркибан єандай сўзлардан иборат бўлади? 27. Єўшилиб ва ажратилиб ёзиладиган єўшма отлар іаєида гапиринг. 28. Єисєартма отлар єандай кўринишларда бўлади? 29. Єайси туркумдаги сўзлар отларга кўчади? 30. Такрорий усул билан ясалган отларга мисоллар келтиринг. 31. Жуфт отлар таркибан єандай сўзлардан иборат бўлади? 32. Такрорий отларга 5 та мисол келтиринг. 33. Сифатларнинг, олмошларнинг, сонларнинг ва феълларнинг атоєли отга кўчишига мисоллар келтиринг.
Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling