От таҳлили намунаси
1. Сўроғи.
2. Маъно тури (атоқли ва турдош отлар, турдош отларнинг турлари).
3. Бирлик ёки кўплиги (сони)
4. Келишиги.
5. Эгалик қўшимчаси бўлса,
|
унинг шахс-сони аниқланади.
6. Кичрайтириш, эркалаш, ҳурматлаш маънолари бўлса, аниқланади.
7. Тузилиш тури.
8. Туб ёки ясамалиги.
9. Гапдаги синтактик вазифаси.
|
12 - М А Ъ Р У З А
С И Ф А Т
Режа:
1. Сифатнинг таърифи ва лексик-грамматик хусусиятлари
2. Аслий ва нисбий сифатлар
3. Сифат даражалари
4. Озайтирма ва кучайтирма сифатлар
1-§. Сифатнинг таърифи ва лексик-грамматик хусусиятлари
Предметнинг белгисини билдириб, қандай?, қанақа?, қайси? сўроқларидан бирига жавоб бўлган сўзлар сифат дейилади.
Сифатлар маъно жиҳатидан қуйидаги турларга бўлинади:
1) хусусият билдирувчи: яхши, ёмон, ақлли, сергак, сўзамол;
2) ҳолат билдирувчи: гўзал, эркин, сулув, чўлоқ, маймоқ, чўтир, соқов, кар, кўр. 3) ранг-тус билдирувчи: оқ, қора, сариқ, кул ранг; 4) шакл-кўриниш билдирувчи: япалоқ, текис, ясси, думалоқ; 5) ҳажм-ўлчов-масофа билдирувчи: кенг, тор, чуқур, катта, кичик; 6) маза-таъм билдирувчи: ширин, аччиқ, нордон, шўр, ачимсиқ; 7) ҳид билдирувчи: хушбўй, сассиқ, бадбўй, муаттар, қўланса; 8) вазн-оғирлик билдирувчи: оғир, енгил, зилдек, вазмин; 9) ўрин ва пайтга муносабат билдирувчи: ёзги, қишки, аввалги, дастлабки, уйдаги, кўчадаги.
Диққат! Айрим дарсликларда (21; 138) кўп, мўл, оз каби
миқдор сифатлари ҳам ажратилади.
Сифатларнинг морфологик хусусиятлари: 1) белгининг даражасини кўрсатади: шўх, шўхроқ, энг шўх. 2) отлашади: Катталарни ҳурмат қилинг. 3) равиш ўрнида келади: Саттор чиройли ёзади. 4) ясалади: ақлли, эртапишар. Сифатларнинг синтактик хусусиятлари: 1) асосан аниқловчи ва кесим вазифасини бажаради: Ёқимли шамол эса бошлади. Табиат гўзал. 2) сифат аниқловчи бўлиб келганда, аниқлаб келаётган сўзи билан мослашмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |