М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet49/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

13–МАЪРУЗА
Режа:
1. Сифатларнинг ясалиши
2. Сифатларнинг отлашиши
3. Бошқа туркумдаги сўзларнинг сифат ўрнида қўлланиши
4. Сифатларнинг тузилиш турлари


1-§. Сифатларнинг ясалиши

Сифатлар қуйидагича ясалади: 1. Сифат ясовчи қўшимчалар билан. 2. Сўзларни қўшиш билан. 3. Сўзларни такрорлаш билан.


1. Сифат ясовчи қўшимчалар қуйидагилардир:
1) отдан сифат ясовчи қўшимчалар:
-ли: расмли китоб, кучли шамол
-дор: айбдор, вафодор
ба-: бадавлат, бақувват
сер-: серҳосил олма.
-манд: касалманд, давлатманд
Юқоридаги қўшимчалар асосдан англашилган белгига эгаликни билдиради.
-сиз: тузсиз овқат.
бе-: беғубор, бехабар
Бу қўшимчалар эса (но- қўшимчаси билан биргаликда: ноаниқ, нотинч.) асосдан англашилган белгига эга эмасликни ифодалайди.
-лик: тошкентлик (бола)
-ий,-вий: тарбиявий соат, деворий соат.
-ги,-ки,-қи: баҳорги ишлар, қишки кийим
(пайтга хос белгини билдиради).
-аки, -оқи: жиззаки, жирттаки, пистоқи
-йи: ҳавойи.
-чан: ишчан бола.
-симон: одамсимон маймун
(ўхшашлик маъносини билдиради).
-кор,-гар: исёнкор, зулмкор, жавобгар, иғвогар.
-и: қишлоқи, қозоқи, жаннати
-ча: фарғонача, эркакча, арабча (ўйин)
-намо: авлиёнамо, дарвешнамо
-парвар: халқпарвар, адолатпарвар
-он: чароғон, заъфарон
-аки: даҳанаки, оғзаки
бад-: бадбахт, баднафс
-шумул оламшумул, жаҳоншумул
-дон: гапдон, билимдон
-каш: дилкаш, ҳазилкаш
-боп: паловбоп, қишбоп
хуш-: хушфеъл, хушҳаво
-ин: эркин, оташин
-вор: девонавор, афсонавор
-параст: мансабпараст, маишатпараст
бар-: барҳаёт, барвақт
-чил: халқчил, изчил.
-лик(-лиқ): кўйлаклик(чит), болалик(чоғлар)
-и: жаннати (кампир)
-лоқ: бақалоқ, қўшалоқ (ғўза)
-кор: девкор(иш), фусункор(ҳусн)
-каш: заҳматкаш(одам), носкаш(кампир)
-чи: гапчи(одам), ваҳимачи(аёл)
-вон: зўравон(одам)
-қа: лойқа(сув)
-омуз: ҳазиломуз(гап), заҳаромуз(ҳазил)
-хўр: ғамхўр(одам), гўштхўр(ҳайвон)
-соз: соатсоз(уста)
-дек(-дай): муздек(сув), жўжабирдай(жон)
2) Феълдан сифат ясовчи қўшимчалар:
-чоқ,-чак,-чиқ: мақтанчоқ, куюнчак, қизғанчиқ
-гир,-ғир,-кир,-қир,-қур: сезгир, топқир, ўткир, олғир,
учқур
-ма: қайнатма шўрва, бурма кўйлак
-к (-ук, -ик,-ак) чирик, тешик, тузук, ғалвирак
-қ(-уқ,-иқ,-а/оқ): илиқ, синиқ, бузуқ, қолоқ.
-оқ: қочоқ, қўрқоқ, бақироқ
-қи: сайроқи қуш,
-қоқ, -ғоқ: тиришқоқ, уюшқоқ, тойғоқ
-ағон: билағон, чопағон
-мон: билармон, қирармон
-кун, -қин, -ғин, тушкун, озғин, жўшқин,
-ғун, -қун: турғун, тутқун
-(а)рли: етарли, зерикарли
-ч: тинч, жирканч
-ғич: юлғич (одам)
-онғич: тепонғич, сузонғич
-овуч: ҳурковуч, исковуч
-мас: ўтмас(пичоқ), индамас(одам)
-(и)нди: асранди (бола)
-а: кўтара (савдо) -мсиқ: қаримсиқ, ачимсиқ
3) Бошқа туркумлардан сифат ясовчи қўшимчалар :
Равишдан: -ги: кечаги, дастлабки
Сифатдан: но-: номаълум, нотўғри.
-лом: соғлом
Тақлид сўздан: -илдоқ: бижилдоқ, ликилдоқ
2. Сўзларни қўшиш, боғлаш ва жуфтлаш билан қуйидаги турдаги сифатлар ясалади:
1) қўшма сифатлар қуйидагича ясалади ва ёзилади:
а) от ва отдан. Булар қўшиб ёзилади: бодомқовоқ, шерюрак;
б) сифат ва отдан. Булар қўшиб ёзилади: қимматбаҳо;
в) от ёки равишга -ар қўшимчали феълни қўшиш билан ясалади. Булар қўшиб ёзилади: тезоқар дарё, эртапишар (ўрик)
г) отга аро, умум, ярим, ғайри, ним, ранг сўзларини қўшиш билан. Булар қўшиб ёзилади: халқаро, умумкоманда, яримавтомат, ғайридин, нимпушти.
Қўшма сифатлар а) икки туб сўздан ташкил топади: совуққон, хом семиз, камгап; б) бири туб, иккинчиси ясама сўздан иборат бўлади: ишёқмас, эрксевар, тилбилмас, ўзбилармон.
2) бирикмали сифатлар таркиби икки ва ундан ортиқ сўздан иборат бўлади ва улар орасидаги муносабатлар аниқ сезилиб турган бўлади, бундай сифатлар аралаш, йўқ, кўп, олий, оч, тўқ, тўла, чала, ярим, бир, икки каби сўзлар иштирокида ҳосил қилинади: қум аралаш (лой), тенги йўқ, кўп тармоқли, олий маълумотли, оч қизил, қорни тўқ, тўқ қизил, тўла ҳуқуқли, чала мулла, бир томонлама, икки қаватли, юқори ҳосилли (дала), узун толали (пахта), ёши улуғ (инсон), гапга уста (одам), оқишдан келган (йигит).
3) жуфт сифатлар қуйидагича ясалади: 1) қарама-қарши маъноли сўзлардан: катта- кичик, узун-қисқа, маза-бемаза, сезилар-сезилмас, билинар-билинмас, кирди-чиқди; 2) синоним кўринишдаги сўзлардан: эрка-арзанда, бой-бадавлат, соғ-саломат, узуқ-юлуқ, ола-чипор, соя-салқин, мўмин-қобил, хор-зор; 3) яқин маъноли сўзлардан: оч-наҳор, шалдир-шулдир, ўйдим-чуқур, оч-ночор, нозик-ниҳол, ола-қуроқ, куйди-пишди.
Жуфт сифатлар чизиқча билан ёзилади, -у, -ю юкламалари билан боғланса, чизиқча қўйилмайди: яккаю ягона фарзанд.
3. Сўзларни такрорлаш билан ҳам сифатлар ясалади: Бу усул ёрдамида саноқли миқдордаги сифатларгина ясалади: йўл-йўл (кўйлак), манман (одам), шиқшиқ (тугма), липлип (чироқ), чақчақ (одам),


2-§. Сифатларнинг отлашиши

Отлашган сифатлар ким?, нима? сўроқларига жавоб бўлади. Эгалик, келишик қўшимчалари билан қўлланади, кўплик қўшимчасини олади. Отлашган сифатлар гап ичида эга, тўлдирувчи, қаратқич аниқловчи бўлиб келади: Қозонга яқин юрсанг, қораси юқар, ёмонга яқин юрсанг, яраси юқар (мақол). Билимлининг кучи мингга етар, билимсизнинг кучи бирга етар. Отлашган сифатлар ундалма ҳам бўлиб келади: Яхшилар, ўтганларни эсланг!




3-§. Бошқа туркумдаги сўзларнинг сифат ўрнида қўлланиши

1) отлар сифат ўрнида қўлланади: тилла (одам), кумуш (қиш), олтин (куз), темир (оёқ); 2) сифатдошлар: келишган (қиз), айтар (сўз), келажак (авлод); 3) равишлар: оқилона (маслаҳат), тез (одам), ўзбекча (одат).




4-§. Сифатларнинг тузилиш турлари


1. Содда сифатлар бир ўзакдан иборат бўлади: ақлли, яхши.
2. Қўшма сифатлар - раҳмдил, эртапишар, ҳаво ранг. Бундай сифатлар: 1) икки туб сўздан ташкил топиб, от+от (кулча юз бола), от+сифат, сифат+от (совуққон), равиш+от кўринишларида бўлади: оммабоп, хом семиз (йигит), камгап; 2) бири туб, иккинчиси ясама сўздан иборат бўлади: совуққон, ишёқмас, эрксевар, тилбилмас.
3. Бирикмали сифатлар: узун толали (пахта), ёши улуғ (инсон), гапга уста (одам), оқишдан келган (йигит).
4. Жуфт сифатлар - ўйдим-чуқур, оч-ночор, нозик-ниҳол, ола-қуроқ.
5. Такрорий сифатлар - баланд-баланд, узун-узун, йўл-йўл (кўйлак).
Такрорлаш учун саволлар

1. Сифатнинг таърифи ва сўроєларини айтинг. 2. Сифатнинг маъно жиіатдан турларини мисоллар билан кўрсатинг. 3. Аслий ва нисбий сифатлар іаєида гапиринг. 4. Сифат даражалари деб... (давом эттиринг). 5. Орттирма даража іосил єилишнинг лексик ва морфологик усуллари іаєида гапиринг. 6. Орттирма даража іосил єилишнинг семантик ва фонетик усуллари іаєида гапиринг. 7. Єиёсий даража єандай ифодаланади? 8. Озайтирма даража єандай ясалади? 9. Отдан ясалган сифатларга 5 та мисол келтиринг. 10. Феълдан ясалган сифатларга 5 та мисол келтиринг. 11. Бошєа сўз туркумларидан ясалган сифатларга 3 та мисол келтиринг. 12. Єўшма сифатлар єандай ясалади ва ёзилади?


13. Жуфт сифатлар єандай ясалади ва ёзилади? 14. Сўзларни такрорлаб ясалган сифатларга мисоллар келтиринг. 15. Отлашган сифатлар єандай єўшимчаларни олиши мумкин? 16. Єайси туркумдаги сўзлар сифат ўрнида єўлланади? Мисоллар келтиринг. 17. Єўшма сифатлар єандай сўзлардан иборат бўлади? 18. Бирикмали сифатлар іаєида гапиринг ва мисоллар келтиринг. 19. Жуфт сифатларнинг турларига мисоллар келтиринг. 20. Бошєа сўзларнинг сифат ўрнида єўлланишига мисоллар келтиринг.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling