М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
3. Тартиб сон нарса-буюмнинг саноқдаги тартибини билдиради. Тартиб сон унли билан тугаган миқдор сонга - нчи, ундош билан битган миқдор сонга -инчи қўшимчасини қўшиш билан ҳосил қилинади: биринчи, иккинчи.
Тартиб сонлар арабча рақамлар билан ифодаланса, бу қўшимчалар ёзилмайди, рақамдан кейин чизиқча қўйилади: рим рақамлари билан ифодаланса, чизиқча ҳам қўйилмайди: 2-бригада, VI синф. Тартиб сонлар маъно жиҳатидан сифатларга яқин туради ва уларнинг айрим турлари сифат туркумига кўчиши ҳам мумкин: Еттинчи лампа, ўнинчи (ёки қирқинчи) ип, юзинчи лампочка. Шунингдек, биринчи тартиб сонининг ўрнида илк, дастлабки, асосий, бош, аввалги, энг яхши деган сифатларни синоним тарзида қўллаш мумкин. Қишнинг биринчи (илк) совуғи. Кирилча ёзувда йил ва ойни кўрсатувчи араб рақамларидан кейин чизиқча қўйилмайди: 1998 йил, 15 февраль. Лотин ёзувида эса қўйилади: 2007-yil, 13-fevral. 4. Чама сон нарса-буюмларнинг тахминий сонини билдиради ва қуйидагича ҳосил бўлади: 1) миқдор сонга -тача қўшимчасини қўшиш билан: ўнтача машина; 2) миқдор сонга -лар, -ларча қўшимчасини қўшиш билан: Соат ўн бирлар эди. Юзларча бола йиғилди. 3) миқдор сонга -лаб қўшимчасини қўшиш билан: минглаб одам; 4) икки миқдор сонни жуфт келтириш билан: беш-олти, уч-тўрт. 5. Жамловчи сон нарса-буюмнинг умумий сонини билдиради ва мидор сонга қуйидаги қўшимчаларни қўшиш билан ясалади: 1) -ов қўшимчасини қўшиш билан: учови, тўртови; 2) -ала қўшимчасини қўшиш билан: иккала, учала; 3) -овлон қўшимчасини қўшиш билан: бешовлон, олтовлон; Икки, олти, етти миқдор сонларидан жамловчи сон ҳосил қилинганда, ўзакдаги и товуши тушиб қолади: иккови, олтови, еттови. Уч, тўрт сонларига –ала қўшилганда, уччала, тўрттала тарзида айтилса ҳам, учала, тўртала деб ёзилади. Жамловчи сонлар кўпинча 1 дан 7 гача бўлган сонлардан ясалади (нутқда ўнала, ўнови шакллари учрайди) ва улар маъно жиҳатидан отларга яқин туради. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling