М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet60/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

Олмош таҳлили намунаси

1. Сўроғи.
2. Қайси туркум ўрнида келганлиги.
3. Маъно гуруҳи.

4. Тузилиш тури.
5. Гапдаги синтактик вазифаси



16 - М А Ъ Р У З А
Ф Е Ъ Л
Режа:
1. Феълнинг таърифи ва лексик-грамматик хусусиятлари
2. Феълнинг маъно гуруҳлари
3. Бўлишли ва бўлишсиз феъллар
4. Ўтимли ва ўтимсиз феъллар
5. Феъл нисбат(даража)лари
1-§. Феълнинг таърифи ва лексик-грамматик хусусиятлари

Предметнинг ҳаракатини билдириб, нима қилмоқ? нима бўлмоқ? сўроқларига жавоб бўлган сўзлар ф е ъ л дейилади (Қолган сўроқлар шу сўроқлардан ҳосил бўлади: нима қилди? нима қилган? ва ҳ.).


Феълларнинг морфологик хусусиятлари: 1) бўлишли ва бўлишсиз шаклларга эга: борди, бормади; 2) ўтимли-ўтимсизлик хусусиятларига эга: ўқиди (ўтимли), келди (ўтимсиз); 3) нисбат, замон, шахс-сон ва майл ифодалай олади: ёзди (ўтган замон, аниқ нисбат, 3-шахс, бирликда, хабар майлида): 4) ўзининг вазифадош (хосланган) шаклларига эга: келди (соф феъл), келиб (равишдош), келган (сифатдош), келиш (ҳаракат номи); 5) феъллар фақат бошқа туркумлардан ясалиш хусусиятига эга: ишла, кўкар.... Феълларнинг синтактик хусусияти: 1) гапда кўпинча феъл-кесим вазифасини бажаради: Куз келди. 2) бундан ташқари, вазифадош шакллари орқали барча бўлак вазифасини бажара олади: эга (Ўқимоқ – мақсадим.), от-кесим (Мақсадим - ўқимоқ), тўлдирувчи (Тушунтиришни бошладим), сифатловчи-аниқловчи (Ўқиган одам қийналмайди), қаратқич аниқловчи (Олмоқнинг бермоғи бор), ҳол жўшиб гапирди).


2-§. Феълнинг маъно гуруҳлари

Феъллар луғавий (лексик) жиҳатдан қуйидаги маъно гуруҳларига бўлинади (19; 66-72):


1. Юриш-ҳаракат феъллари: юрмоқ, югурмоқ, чиқмоқ, бормоқ, қимирламоқ, елмоқ, судралмоқ, сакрамоқ, учмоқ, ўтмоқ ва ҳ.
2. Нутқ феъллари: гапирмоқ, пичирламоқ, демоқ, сўзламоқ, сўрамоқ, ялинмоқ, ўтинмоқ, ёлвормоқ, вайсамоқ, суриштирмоқ, бақирмоқ, ўшқирмоқ, минғирламоқ, тўнғилламоқ, айтмоқ ва ҳ.
3. Тафаккур феъллари: ўйламоқ, фикрламоқ, хаёл қилмоқ, тасаввур қилмоқ, ҳукм чиқармоқ, ўйга ботмоқ, кўз олдига келтирмоқ, гавдалантирмоқ, фикр қилмоқ ва ҳ.
4. Натижали фаолият феъллари: чизмоқ, ёзмоқ, ясамоқ, қурмоқ, яратмоқ, бино қилмоқ, асос солмоқ, бўямоқ, тозаламоқ, йиқмоқ, емоқ, артмоқ, сайқал бермоқ, ўчирмоқ, нобуд қилмоқ ва ҳ.
5. Ҳолат феъллари: ухламоқ, кулмоқ, йиғламоқ, тиржаймоқ, дам олмоқ, шошмоқ, исимоқ, қизармоқ, семирмоқ, шишмоқ, ранжимоқ, хурсанд бўлмоқ, хандон урмоқ, даҳшатланмоқ, шод бўлмоқ, оғринмоқ ва ҳ.
Диққат! Айрим дарсликларда феъллар маъно жиҳатдан тўрт гуруҳга бўлинади: 1) нутқий фаолият феъллари; 2) ақлий фаолият феъллари; 3) жисмоний фаолият феъллари; 4) ҳолат феъллари. (24; 73)



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling