М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Феълнинг вазифа (хосланган) шакллари


Download 1.58 Mb.
bet68/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

3-§. Феълнинг вазифа (хосланган) шакллари

Феълнинг гап ичида маълум синтактик вазифани бажаришга хосланган шакллари вазифадош (хосланган) шакллар (айрим дарсликларда вазифа шакллари ёки турлари) деб аталади. Буларга соф феъл(кесимлик шакли), равишдош, сифатдош, ҳаракат номи киради.


1. Соф феъл (кесимлик шакли) гап ичида феъл-кесим вазифасини бажарадиган феъл шаклидир. У ёзди.
2. Равишдош иш-ҳаракатнинг белгисини, унинг мақсадини, пайтини билдирган феъл шаклидир. Равишдош феълга боғланиб, кўпинча ҳол бўлиб келади. Равишдошлар бўлишли-бўлишсизликни, нисбатни билдира олади: ўқиб - бўлишли, аниқ нисбатда, ўқитмай - бўлишсиз, орттирма нисбатда.
Равишдошлар қуйидагича ҳосил бўлади:
1. -б, -иб, -бон ( ибон) қўшимчалари билан: бориб, ўқиб, асрабон,
2. -а, -й қўшимчалари билан: кула-кула, ўқий-ўқий
3. -гач , -кач, -кач, -гунча, -кунча, -қунча қўшимчалари билан: отгач, тўккач, чиққач, келгунча, оққунча, тиккунча.
4. -гани, -кани, -қани қўшимчалари билан: ўқигани келди. Кўчат эккани бордик. Мол боққани чиқди. Бу қўшимчанинг -гали кўриниши ҳам бор: Идиш сўрагали чиқди.
5. –гудек қўшимчаси билан: йиқилгудек.
Равишдошлар маъно жиҳатидан қуйидаги турларга бўлинади:
1. Пайт равишдошлари -гач, -кач, -қач, -гунча, -кунча, -қунча қўшимчалари билан ясалади.
2. Ҳолат равишдошлари -б,-иб,-а,-й, -гудек қўшимчалари билан ясалади. (Айрим дарсликларда -б,-иб,-а,-й қўшимчали шаклларнинг сабаб маъносини ифодалаши ҳақида ҳам ёзилган (24; 55)
3. Мақсад равишдоши -гани,-кани,-қани,-гали қўшимчалари билан ясалади.
Равишдошлар тусланишига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
1. Тусланадиган равишдошлар: -б(-иб), -а,-й, -гудек қўшимчалари билан ясалган равишдошлар.
2. Тусланмайдиган равишдошлар: -гач(-кач, қач), гунча(-кунча, қунча), гани (-кани, -қани) қўшимчалари билан ясалган равишдошлар. -гани қўшимчаси билан ясалган мақсад равишдошининг бўлишсиз шакли йўқ, қолган равишдошлар бўлишсиз шаклга эгадир: бориб – бормай ёки бормасдан, келгач – келмагач, кула-кула – кулмай-кулмай. (-май шакли –майин тарзида ҳам учрайди: Қанотини қуш қоқмайин).

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling