М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet70/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

4-§. Феълларнинг ясалиши

Феъллар икки усул билан ясалади: 1. Феъл ясовчи қўшим­чалар билан: ишла, кўкар. 2. Сўзларни боғлаб қўшиш билан: эълон қилди, бориб келди, сотиб олди, ҳимоя этди, жавоб берди.


1. Ясовчи қўшимчалар ёрдамида
(аффиксация ёки морфологик усул)

Бу усул билан феъл бўлмаган сўзлардангина феъл ясалади (демак, қўшимча ёрдамида феълдан феъл ясалмайди).


-ла қўшимчаси феълдан бошқа деярли барча сўз туркумларидан феъл ясайди: ишла, оқла, секинламоқ, шивирла, чуҳламоқ, сенламоқ, яримламоқ.
-лан,-лаш қўшимчалари от, сифат ва равишлардан феъл ясайди: фахрланди, аччиқланди, иккиланди, кўмаклашди, суҳбатлашди, яқинлашди.
-илла қўшимчаси тақлидий сўзлардан феъл ясайди: чирқилла; Таркибида у унлиси ёки в ундоши бўлган бир бўғинли сўзлардан феъл ясалганда, бу қўшимча –улла тарзида талаффуз қилинади ва шундай ёзилади: қултулламоқ, шовулламоқ.
-ира қўшимчаси қўшимчаси тақлидий сўзлардан феъл ясайди: ярқиради, ялтиради,
-а қўшимчаси от, сифат ва тақлидий сўзлардан феъл ясайди: туна, бўша, гулдура. Бу қўшимча ўйин, қийин, ўрин сўзларидан феъл ясаганда иккинчи бўғиндаги и товуши талаффузда тушиб қолади ва шундай ёзилади: ўйин+а=ўйна, қийин+а=қийна, ўрин+а=ўрнат.
- (а)й қўшимчаси от, сифат ва равишлардан феъл ясайди: қорай, кучай, кўпай. Бу қўшимча паст, суст сўзларидан феъл ясаганда охирги т товуши талаффузда тушиб қолади ва шундай ёзилади: паст + ай =пасай, суст+ ай = сусай.
-(а)р қўшимчаси айрим сифатлардан феъл ясайди: қисқар, кўкар.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling