19 - М А Ъ Р У З А
Р А В И Ш
1. Равишнинг таърифи ва лексик-грамматик хусусиятлари
2. Равишларда даража
3. Равишларнинг маъно жиҳатдан турлари
4. Равишларнинг ясалиши
5. Равишларнинг отлашиши
6. Равишларнинг тузилиш жиҳатдан турлари.
1-§. Равишнинг таърифи ва лексик-грамматик хусусиятлари
Иш-ҳаракат ва ҳолатнинг белгисини билдирган сўзлар туркуми равиш дейилади. Равиш қандай?, қачон?, қаерда?, қаердан?, қаерга?, қанча?, нега?, қайдаражада? каби сўроқларга жавоб бўлади. Равиш кўпинча феълга боғланиб, иш-ҳаракатнинг қай ҳолатда бажарилишини, пайтини, ўрнини, даража-миқдорини, сабабини, мақсадини, билдиради. Равишлар қуйидаги хусусиятларга эга: 1) бирор сўз билан боғланганда, ўз шаклини ўзгартирмайди, яъни сўз ўзгартувчи қўшимчаларни олмайди: тез юрди; 2) ўзига хос ясалиш тизимига эга: камтарона, бирин-кетин, шу куни; 3) ҳаракат белгисини қисман бўлса ҳам даражалаб кўрсата олади: тез, тезроқ, жуда тез. 4) гап таркибида кўпинча ҳол (Иккиси дўстларча кўришди.) от-кесим (Унинг баҳонаси кўп.), баъзан отга боғланиб, аниқловчи (Кўп одам тўпланди. Унинг юзида болаларча самимий кулги зоҳир бўлди.) бўлиб келади.
2-§. Равишларда даража
Айрим равишлар сифат каби даражани ҳам билдиради:
1) бош даража: У секин юрди; 2) қиёсий даража: Машина тезроқ юрди. Сал олдинроқ келди. 3) орттирма даража: Жуда кўп пахти терди. 4) кучайтирма даража: жуда-жуда чарчади, куппа-кундузи келишди.
3-§. Равишларнинг маъно жиҳатдан турлари
Равишлар маъно жиҳатдан олти турга бўлинади:
1. Ҳолат равишлари иш-ҳаракатнинг қандай ҳолатда ёки қай тарзда бажарилганлигини билдириб, қандай?, қайҳолда?, қайтарзда? сўроқларига жавоб бўлади: аста, секин, тез, бирдан, қўққисдан, тўсатдан, ёнма-ён, қўлма-қўл, омон-эсон, зўрға, пиёда, яёв, дўстона, қаҳрамонона, қадрдонларча, наридан-бери, яна, базур (баҳузур) ва б.
Do'stlaringiz bilan baham: |