-сира, -са қўшимчалари от ва сен, сиз олмошларидан феъл ясайди: қонсира, сувсира, сизсира, сувса.
-(и)к,-(и)қ қўшимчаси саноқли сўзлардангина феъл ясайди: бирикмоқ, йўлиқмоқ.
-и қўшимчаси саноқли сўзлардан феъл ясайди: бойи, тинчи,
-(и,о)т қўшимчаси саноқли сўзлардан феъл ясайди: йўқот, тўлат, беркит.
-ир қўшимчаси от, тақлидий сўзлардан феъл ясайди: гапир, тупир.
2. Сўзларни боғлаб қўшиш ёрдамида
(композиция ёки синтактик усул)
Бу усул билан қўшма феъллар ясалади:
1. Феъл бўлмаган сўз билан феълнинг бирикишидан: дам олмоқ, ҳимоя қилмоқ, пайдо бўлмоқ, гурс этмоқ. Бундай феъллар от, сифат, олмош, сон, ундов ва тақлид сўзларга қилмоқ, этмоқ, бўлмоқ, демоқ каби сўзларни қўшиш ёрдамида ҳосил қилинади: ҳимоя қилмоқ, касал бўлмоқ, нима қилмоқ, бир бўлмоқ, гурс этмоқ, дод демоқ. Буларнинг айримлари содда феълга синоним бўлади: тасдиқ қилди - тасдиқлади, ёрдам берди - ёрдамлашди.
2. Икки феълнинг бирикишидан: сотиб олмоқ, чиқариб олмоқ, олиб келмоқ, кириб чиқмоқ, сотиб олиб бермоқ.
Қўшма феъллар ажратиб ёзилади: ҳал қилмоқ, касал бўлмоқ. Нутқимиздаги ўқиб чиқди, кўриб бўлди, бошлаб юборди кабилар қўшма феъл эмас, чунки улар янги луғавий маъно ифодаламайди, булар кўмакчи феълли сўз қўшилмаларидир.
5-§. Ҳаракатни қай даражада ифодалашига
кўра феъл турлари
1. Ҳаракатнинг кучлилигини ифодалайдиган феъллар:
-ла: савала, қувла.
-кила (-гила, -қила, -ғила): турткила, тортқила, югургила, эзғила.
2. Ҳаракатнинг кучсизлигини ифодалайдиган феъллар:
-(и)ш: тўлишмоқ, оқаришмоқ.
-(и)мсира: кулимсирамоқ, йиғламсирамоқ .
-(и)нқира: оқаринқирамоқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |