М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet75/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

4-§. Равишларнинг ясалиши
1. Равиш ясовчи қўшимчалар билан: ғолибона, акаларча.
Равишлар қуйидаги равиш ясовчи қўшимчалар ёрдамида бошқа сўз туркумларидан, шунингдек, равишлардан ҳам ясалади:
-ча: қисқача, ўзича, бошқача, бугунча,
истаганча, ўзбекча, эскича.
-ларча: қардошларча, ўртоқларча.
-часига: янгичасига, тошкентчасига,
деҳқончасига.
-(с)ига: тиккасига, ялписига, бараварига,
бирданига.
-лигича: хомлигича,тириклигича, бутунлигича,
ҳўллигича.
-дек/-дай: ўқдек, қушдай.
-лаб: эрталаб, кўплаб.
-она: дўстона, фидокорона, ғолибона.
-ан: умуман, тахминан, мажбуран, асосан,
расман.
-гача: кечгача, тушгача.
-симон: эркалангансимон, уялгансимон,
ҳазилсимон.
-намо: уялганнамо, олифтанамо.
-лай(ин): бутунлай, тириклайин.
-инча, -иқча: кўпинча, аксинча, яшириқча.
-сиз, бе-: тўхтовсиз, беихтиёр.
-чанг: кўйлакчанг, кавушчанг.
-ин: олдин.
-омуз: шикоятомуз, кинояомуз
-аки: ёдаки, оғзаки
2. Сўзларни қўшиб равиш ясаш. Бунда қўшма, жуфт ва такрорий равишлар ясалади. Қўшма равишлар асосан икки сўздан ясалади ва уларнинг қуйидаги турлари ажратиб ёзилади:
1) таркибида у, бу, шу, ўша олмошлари бўлган пайт ва ўрин равишлари: у ёққа, бу ёққа, у ерга, шу ерда, ўша ерда ва б.
2) таркибида ҳар, ҳеч, ҳамма, бир сўзлари бўлган равишлар: ҳар вақт, ҳар замон, ҳар қачон, ҳеч вақт, ҳамма вақт, бир зум, бир неча, ҳеч ёққа, бир оз...
3) таркибида алла- элементи бор бўлган равишлар қўшиб ёзилади: аллақачон, аллавақт.
Бирйўла, бирмунча, бирваракайига, бирпас, озмунча, биратўла равишлари ҳам қўшиб ёзилади.
Жуфт равишларнинг туб равишлардан ҳосил бўлганлари кам: аста-секин, бугун-эрта ва б. Ўрин-пайт келишигидаги баъзи от ва олмошлар равишга кўчиб, жуфт равиш ҳосил қилинади: ойда-йилда, унда-бунда.
Жуфт равишлар асосан қуйидагича ясалади:
1) бир-бирига яқин маъноли сўзлардан: эсон-омон, очиқ-ойдин.
2) антоним сўзлардан: эрта-кеч, кеча-кундуз, очин-тўқин.
Такрорий ва жуфт равишлар қуйидагича ясалади: а) от билан от так­рорланади: қатор-қатор, йилдан-йилга қадам-бақадам; б) сифат билан сифат: чаққон-чаққон, узундан-узоқ, бекордан-бекорга; в) феъл шакллари: узил-кесил, билинар-билинмас, бора-бора, ура-сура, қайта-қайта, бориб-бориб, туриб-туриб, қўярда-қўймай; г) равиш билан равиш: нари-бери, олдин-кетин, бирин-кетин, унда-бунда, ҳали-бери; д) олмош, сон, тақлид ва аралаш ҳолда сўзларнинг такрорланиши: ўз-ўзидан, якка-якка, тақа-тақ.
Жуфт равишлар ҳам, такрорий равишлар ҳам чизиқча билан ёзилади: аста-аста, нари-бери ва б.
3. Булардан ташқари, ўрин-пайт ва чиқиш келишигидаги сўзларнинг равишга айланиш ҳолатлари ҳам учрайди: янгидан, бирдан, бирга, бошда, чарчамасдан, шошмасдан, индамасдан каби.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling