М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet77/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

Равиш таҳлили намунаси

1. Сўроғи.
2. Маъно тури.
3. Даражаси.
4. Отлашган ёки отлашмаганлиги.

5. Тузилиш тури.
6. Туб ёки ясамалиги.
7. Гапдаги синтактик вазифаси.



20 - М А Ъ Р У З А
ЁРДАМЧИ СЎЗ ТУРКУМЛАРИ
Режа:

1. Ёрдамчи сўз туркумлари ҳақида умумий маълумот.


1. Кўмакчи ҳақида маълумот
2. Кўмакчиларнинг қўлланиши ва маънолари
3. Кўмакчилар ва келишик қўшимчаларининг маънодошлиги
4. Боғловчи ва унинг турлариҳақида маълумот
5. Боғловчи вазифасини бажарадиган сўзлар ёки
вазифадош боғловчилар ҳақида
6. Юклама ҳақида маълумот
7. Юкламаларнинг маъно жиҳатдан турлари
8. Юкламаларнинг ёзилиши


1. Ёрдамчи сўз туркумлари ҳақида умумий маълумот.

Аташ маъносига эга бўлмаган, маълум сўроққа жавоб бўлмайдиган, гап бўлаги вазифасини бажара олмайдиган сўзлар ёрдамчи сўзлар деб аталади. Буларга кўмакчи, боғловчи, юклама киради. “Ёрдамчи сўзлар тил тизимида моҳиятан мустақил сўзлар билан қўшимчалар оралиғида туради”(25; 59).




1-§. Кўмакчи ҳақида маълумот
От, олмош, ҳаракат номи ва отлашган сўзлардан (сифат, сон, сифатдош, равиш) кейин келиб, уларни бошқа сўзларга тобеланиш йўли билан боғлайдиган ёрдамчи сўзлар кўмакчи дейилади: Ўз қўли билан тўғрилади. Кўмакчи қайси сўздан кейин келса, ўша сўз билан биргаликда бир сўроққа жавоб бўлиб, битта гап бўлаги вазифасини бажаради.
Кўмакчилар қуйидаги турларга бўлинади:
1. Соф кўмакчилар луғавий маъноларини бутунлай йўқотиб, вазифа жиҳатидан келишик қўшимчаларига яқин турадиган сўзлардир: билан, учун, каби, сари, сингари, сайин, узра, қадар, янглиғ, туфайли. Бундай кўмакчилар урғу олмайди, урғу кўмакчидан олдинги сўзнинг охирги бўғинига тушади (25; 61).

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling