М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet57/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

4. Сўроқ олмошлари бирор нарса-буюм, белги ёки миқдор ҳақидаги сўроқни билдирган олмошлардир. Сўроқ олмошларининг нимага нисбатан сўроқ билдиришини қуйидаги жадвалдан билса бўлади:



Сўроқ тури

Олмошлар

1.

Шахсга сўроқ

Ким?

2.

Нарсага сўроқ

Нима?

3.

Белги-хусусиятга сўроқ

Қандай? Қанақа? Қайси?

4.

Миқдорга сўроқ

Қанча? Неча? Нечта?

5.

Тартибга сўроқ

Нечанчи?

6.

Сабаб-мақсадга сўроқ

Нега? Нимага ?

7.

Ўрин-жойга сўроқ

Қаерда? Қайда? Қаёққа?

8.

Пайтга сўроқ

Қачон?

9.

Мавжудликка сўроқ

Қани?

Ким бирлик ва кўпликда қўлланади, эгалик ва келишик қўшимчаларини олади: Ким сўзлади? Нималарни кўрдинг? Ниманг бор? Нима олмоши белгисиз келишик шаклида келиши мумкин: Нима(ни) олдинг?
Қандай, қанақа, қайси олмошлари белгини аниқлаш учун ишлатилади: қанақа одам, қайси китоб. Қаерда, қайда, қани, қаёққа, қачон, нега олмошлари ўрин, пайт, мавжудлик, сабаб, мақсад кабиларни аниқлаш учун ишлатилади: Қачон келди? Қаерда юрибди? Уканг қани? Қаёққа кетди? Нега келди?
5. Белгилаш олмошлари предмет ва шахсларнинг йиғиндисини билдиради ёки уларни айириб кўрсатади, шунинг учун уларни иккига бўлиш мумкин:
1) жамловчи белгилаш олмошларига ҳамма, барча, бари, жами, жамийки, бутун, ялпи сўзлари киради. 2) айирувчи белгилаш олмошларига ҳар сўзининг ўзи (Ҳар қовунларки...) ва ҳар ким, ҳар нима, ҳар бир, ҳар қайси каби сўзлар киради ва бу олмошлар тўпдан ажратилган шахс, нарса, белгиларни билдиради. Ҳар сўзи айрим ёзилади.
Ҳамма, барча, бари олмошлари кўпликни англатади. Белгилаш олмошлари эгалик, келишик, кўплик қўшимчалари билан қўлланади: Ҳаммалари жим. Ҳар кимга айтаверма.
6. Бўлишсизлик олмошлари инкор маъносини билдирган олмошлардир. Булар ҳеч сўзининг ўзи ва шу сўзнинг баъзи сўроқ олмошлари билан бирикишидан ҳосил қилинади, ҳеч сўзи айрим ёзилади. Бу олмошлар эгалик, келишик қўшимчалари билан қўлланади: У ҳеч кимни кўрмади. Ҳеч кимим йўқ.
Ҳеч сўзи якка ҳолда қўлланганда, кўпинча феъллар олдида келиб, равиш вазифасини бажаради (лекин бутунлай равиш туркумига ўтмайди): У ҳеч қийналмади.
Бўлишсизлик олмошлари иштирок этган гапларнинг кесими инкор шаклида бўлади: Ҳеч қачон унутмайди.
Кимса сўзи ҳам бўлишсизлик олмошлари ўрнида қўлланиши мумкин: Буни кимса (ҳеч ким) билмаслиги керак.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling