Сон таҳлили намунаси
1. Сўроғи.
2. Бутун ёки касрлиги.
3. Маъно тури.
4. Ҳисоб сўзи бор-йўқлиги.
|
5. Отлашган ёки отлашмаганлиги.
6. Тузилиш тури.
7. Гапдаги синтактик вазифаси.
|
15 - М А Ъ Р У З А
О Л М О Ш
Режа:
1. Олмошнинг таърифи ва лексик-грамматик хусусиятлари
2. Олмошларнинг маъно турлари
3. Бошқа туркумга оид сўзларнинг олмошларга кўчиши
4. Олмошларнинг тузилиш турлари
1-§. Олмошнинг таърифи ва лексик-грамматик хусусиятлари
Гап ичида от, сифат, сон, равиш, баъзан сўз бирикмаси ва гап ўрнида қўллана оладиган, аниқ луғавий маънога эга бўлмаган сўз туркуми олмош деб аталади: 1) от ўрнида: Карим жуда қувонди, чунки у ўз орзусига эришган эди. 2) сифат ўрнида: Кечаги китобингни бериб тур, мен шу китобдан мисоллар олмоқчиман. 3) сон ўрнида: Менда иккита қалам бор, сенда нечта бор? 4) равиш ўрнида: Мен бугун кетаман, сен қачон кетасан? 5) сўз бирикмаси ўрнида: Ёмон сўз бош қозиғидир, шундай сўзни гапирмаган маъқул. 6) гап ўрнида: Сен меҳнат қилишни ёқтирмайсан, бу эса инсондаги энг ёмон хислатдир. Олмошлар турланади, гапда кўпинча эга, тўлдирувчи, аниқловчи ва ундалма бўлиб келади: Ҳамма келди. Бизни табрикланг. Шу китобни беринг. Ҳой сен, бери кел!
Олмошлар гапда сўзларни ўринсиз такрорлашдан қутқаради, фикрни ихчам, қисқа қилиб ифодалашга ёрдам беради. Олмошлар қуйидаги грамматик хусусиятларига эга: 1) сўз ясалиш хусусияти йўқ (лекин олмошлар асосида от, феъл, равиш, сифат ясалиши мумкин: ўзлик, сенсирама, ўзича, менбоп); 2) жуфтланиб, бошқа сўз туркуми вазифасида келади: ўша-ўша, шу-шу (равиш); 3) олмошлар отларга хос сўз ўзгартирувчи қўшимчаларни олиши мумкин: унга, шуниси; 4) олмош ҳеч вақт ўзидан олдин аниқловчи олмайди. Олмошларни гапда бажарган вазифасига кўра қуйидаги турларга бўлса бўлади: 1) от тоифасидаги олмошлар. Булар отларнинг сўроқларига жавоб бўлади, отларга ўхшаб сўз ўзгартувчи қўшимчаларни қабул қилади ва гапда от бажарган вазифаларни бажаради. 2) сифат тоифасидаги олмошлар. Булар сифатларга ўхшаб сифатловчи-аниқловчи, кесим ва ҳол вази-фаларини бажаради, отлашиш хусусиятига эга. 3) сон тоифасидаги олмошлар. Булар миқдорни ифодалаш учун қўлланади ва гапда сифатловчи-аниқловчи, кесим, баъзан ҳол вазифаларини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |