М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet139/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

40 - М А Ъ Р У З А


ТИНИШ БЕЛГИЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИШИ (ПУНКТУАЦИЯ)
Режа:
1. Тиниш белгилари ҳақида умумий маълумот.
2. Тиниш белгиларининг турлари ва қўлланиш ўринлари.

Тиниш белгилари ва уларнинг ёзма нутқда қўлланишини ўрганадиган бўлим пунктуация деб юритилади.




1-§. Нуқта
Нуқта қуйидаги ўринларда қўйилади:
1. Тинч оҳанг билан айтилган дарак, буйруқ ва ундов (ҳис-ҳаяжон) гаплардан кейин: Олтин куз фасли кириб келди. Дарсларни ўз вақтида тайёрлаб юргин. Кошки унинг кучи етса.
2. Биринчи қисмида нуқта, кўп нуқта, ундов ёки сўроқ белгиси бўлган кўчирма гап ўртасида келган муаллиф гапидан сўнг: "Мен ҳозир жўнайман, - деди у. – Сиз эса ярим соатлардан кейин йўлга чиқинг".
3. Қисқартирилган исм ва фамилияларнинг биринчи ҳарфи ёки қисмидан кейин: М.Исм. (Мирзакалон Исмоилий)
4. Санаш ёки айрим фикрнинг қисмларини ифодалаган ва ой, кун, йилларни бир-биридан ажратиш учун қўлланган рақам ёки ҳарфлардан кейин: 27.09.2002 каби.


Д и қ қ а т ! Қавсга олинган манбадан олдинги гап охиридаги тиниш белгилари ўз ўрнида сақланади ва қавсдан кейин ҳеч қандай тиниш белгиси қўйилмайди: Кетди. (А.Қ.) Шунингдек, сарлавҳалардан кейин (дарак гап бўлса) нуқта қўйилмайди.(18; 104).
2-§. Сўроқ белгиси

1. Сўроқ белгиси сўроқ гаплардан кейин қўйилади: Ишга тайёрмисиз?


2. Сўроқ гаплар биттадан ортиқ бўлиб келиши мумкин: Бундай пайтларда сўроқ белгиси қуйидагича қўйилади:
1) сўроқ гапларнинг ҳар бирига аҳамият бериш лозим топилса ёки ҳар қайси сўроқ гап мазмунига кўра мустақил бўлса, ҳар биридан сўнг сўроқ белгиси қўйилади: Қишлоқлар қандай? Оғайнилар яхши юришибдими?
2) агар сўроқ гаплар мазмунан умумий бир фикрни ифодаласа, сўроқ белгиси энг сўнгги сўроқ гапдан кейин қўйилади: - Тағин меҳмон бошлаб келдингми? Ким келяпти: Саврими, Раҳбарми, ё акангнинг болаларини етаклаб келяпсанми? (Ғ.Ғ.)
3. Сўз ёки ибора ноаниқ бўлса, унда гумон ифодаланса, сўроқ белгиси қўйилади: Бу ишларнинг ҳаммасини ярим соат (?) ичида бир ўзи бажардимикин?


Д и қ қ а т ! Баъзан қўшма гаплар таркибидаги содда гаплардан бири сўроқ гап шаклида, иккинчиси эса унинг изоҳи сифатида келиши мумкин, бундай ҳолатда улар орасига вергул ёки тире қўйилиши мумкин: У эртага келадими, келмайдими, бу мен учун қоронғи.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling