М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Феълларга хос услубий хусусиятлар


Download 1.58 Mb.
bet136/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

4-§. Феълларга хос услубий хусусиятлар


1. Шахс-сон қўшимчаларининг синонимияси:
1) феълнинг 2-шахс бирлик қўшимчаси ўрнида 2-шахс кўплик қўшимчаси қўлланади: Амаки, эртага келасизми?
2) феълнинг 1-шахс бирлик қўшимчаси ўрнида 2-шахс бирлик қўшимчаси ишлатилади: Табиатнинг ишларига ҳайрон қоласан киши.
3) 2-шахс кўплик ўрнида 1-шахс кўплик қўшимчаси қўлланади: Болалар, бугун диктант ёзамиз.
4) 2-шахс кўплик ўрнида 3-шахс бирлик қўшимчаси ишлатилади: У норози оҳангда деди: - Шунақа иш билан ҳазиллашиб бўладими?
2. Замон қўшимчаларининг синонимияси:
1) ҳозирги замон давом феъли ўрнида ҳозирги-келаси замон шакли қўлла-нади: Бутун қишлоқ улар ҳақида гаплашишади (гаплашишяпти).
2) келаси замон ўрнида ҳозирги замон шакли қўлланади: Эртага теримга тушяпмиз.
3) ҳозирги замон ўрнида ўтган замон шакли келади: Қарасам, югуриб келаётибди.
3. Майл қўшимчалари синонимияси:
1) ижро майлидаги феъл буйруқ майли ўрнида келади: Қани, кетдик, болалар.
2) ижро майли шарт майли ўрнида келади: Келаман дедингми, келиш керак.
4. Нисбат қўшимчалари синонимияси:
1) биргалик нисбати қўшимчаси кўплик қўшимчасига синонимдир: Улар келишди – Улар келдилар.
2) нисбат қўшимчалари ичида ўзаро синонимликни ҳосил қиладиганлари ҳам бор: -л, ил,-н, -ин, -ш, -иш; -т, -тир, -дир, -ир, -гиз; -киз, -каз, -қиз, -қаз.
5. Феъл ясовчи қўшимчалар синонимияси:
1) баъзи ясама феъллар ибораларга синоним бўлади: гуллади – гулга кирди.
2) қўшимча ёрдамида ясалган феъллар қўшма феълларга синоним бўлади: ҳимоялади – ҳимоя қилди.
3) феъл ясовчилар ўзаро синоним бўлади: сизламоқ – сизсирамоқ, сувсамоқ- сувсирамоқ.
39–МАЪРУЗА

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling