М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet141/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

7-§. Нуқтали вергул

Нуқтали вергул қуйидаги ўринларда қўлланади:


1. Ўз ичида вергул бўлган ёйиқ уюшиқ бўлаклар орасида:
Меҳнат, ижод, одам шарафи;
Дил ёруғи, ҳаёт қувончи
Ҳаммасининг асли манбаи
Сен, Ватаним - тинчлик таянчи. (С.Назар)
2. Ўз ичида вергули бўлган, мазмунан маълум даражада мустақилликка эга содда гаплар орасида ҳамда ҳар хил турдаги гапларни ўз ичига олган қўшма гапларда: Дарахтлар, буталар шитирлади; кузнинг салқин нафаси юзига урилди.


8-§. Икки нуқта

1. Уюшиқ бўлаклардан олдин келган умумлаштирувчи сўздан сўнг: Йиғилишда тажрибали ишчилар: Салим ака, Абдукарим ака ва Собиржонлар сўзга чиқишди.


Э с л а т м а : Баъзан умумлаштирувчи сўз яшириниши мумкин, лекин икки нуқта қўйилаверади: Қилиниши керак: тракторлар таъмирдан чиқарилсин, ишчиларга етарли шароит яратилсин.
2. Қуйидаги маъноларни ифодалаган боғловчисиз қўшма гапларда: 1) бир гап иккинчи бир гапдан англашилган иш-ҳаракатнинг сабабини кўрсатса: У икарига шошиб кириб кетди: телефон анчадан бери жиринглаётган экан.
2) бир гап иккинчи бир гапдан англашилган иш-ҳаракатнинг натижасини кўрсатса: Шамол жуда зўрайди: дарахтларнинг анча-мунчаси синиб тушди.
3) агар бирор гап бошқа бир гапнинг мазмунини тўлдирса ёки изоҳласа: Вазифангиз шу: биронта одам бу хонага кирмаслиги керак.
3. Кўчирма гапдан олдин, муаллиф гапидан сўнг: У баланд овозда сўради: - Ким бор?
9-§. Тире
Тире қуйидаги ўринларда қўлланади:
1. От, сон, олмош ва ҳаракат номи билан ифодаланиб, кесим билан боғламасиз бириккан эга ва кесим орасига: Ўзбекистоннинг пойтахти – Тошкент. Икки ўн беш – бир ўттиз. Буларни амалга оширадиган – сиз. Ўқиш – ҳаётни уқиш.
2. Уюшиқ бўлаклардан сўнг келган умумлаштирувчи сўздан олдин: Акам, опам ва синглим – барчаси мени кутиб ўтиришган экан.
3. Ажратилган бўлак билан изоҳланмиш бўлак орасига: Мен – Валиев Маҳмуд, 1954 йилда Тошкентда туғилганман.
4. Кириш гап билан гап бўлаклари орасига: Тунов кунги овчи – мен уни ўрмонда учратиб қолдим – менга қизиқ бир воқеани сўзлаб берди.
5. Муаллиф гапи билан кўчирма гап орасида: - Бугун келасизми? – сўради қизи.
6. Диалог типидаги кўчирма гапларда: - Келдими? - Келди.
7. Кутилмаган воқеа-ҳодисаларни ифодалаган гаплардан олдин: Кеча сизларникига борган эдим – Асқаржон келибди!
8. Зид маъноли боғловчисиз қўшма гаплар орасида: Жисмимиз йўқолур - ўчмас номимиз.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling