М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet29/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

Бош ҳарфлар имлоси

1. Кишининг исм-фамилияси, тахаллуси, рамзий атоқли отлар, жой номлари, астрономик атоқли отлар, корхона, ташкилот, муассаса номлари, давлатларнинг, давлат ташкилотларининг номлари, давлат олий мукофотлари номлари таркибидаги ҳар бир сўз бош ҳарф, гапнинг биринчи сўзи, қисқартма отлар бош ҳарфлар билан ёзилади: Дилбар Ўринова, Навоий, Елпиғичхон, Андижон, Чиғатой, Миррих, “Саодат” (журнал), Ўзбекистон Республикаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, “Ўзбекистон Қаҳрамони”, АҚШ (AQSH).


2. Муҳим тарихий саналар номлари, олий мансабни билдирувчи атоқли отларнинг биринчи сўзигина бош ҳарфда ёзилади: Мустақиллик куни, Фанлар академияси, Тилшунослик институти.


Кўчириш қоидалари

1. Кўп бўғинли сўзларнинг бош ёки охирги бўғини бир ҳарфдан иборат бўлса, бу бўғин якка қолдирилмайди: о-наси эмас она-си, мудофа-а эмас, мудо-фаа.


2. Айириш (тутуқ – ъ (’) ва юмшатиш (ь) белгилари олдинги бўғинда қолдирилади: ваъ-да, қалъ-адан.
3. Ўзлашма сўзларнинг ўзагида ёнма-ён келган икки ундош биргаликда кейинги сатрга кўчирилади: диа-грамма, моно-графия. Ўзакда ёнма-ён келган уч ундошдан биринчиси олдинги сатрда қолдирилиб, иккитаси кейинги сатрга кўчирилади: кон-гресс, кон-тракт, тран-спорт.
3. Бир товушни билдирадиган ҳарфлар бирикмаси нг (ng, ch, sh) биргаликда кўчирилади: си-нгил, ku-chay, bo-shoq.
4. Қисқартма сўзлар, ҳарфдан иборат бўлган шартли белги, атоқли отлар таркибига кирадиган рақамлар, қисқартирилган исмни билдирувчи ҳарфлар ва бошқа қисқартмалар ажратилган ҳолда бошқа сатрга кўчирилмайди: АҚШ, ТошДПУ, 110 гр, 90 мм, “Ўқитувчи-2004”, А. Қаҳҳор.
Такрорлаш учун саволлар:

1. Товуш ва іарфнинг фарєини гапиринг. 2. Алфавит деб нимага айти­лади? 3. Кирилл ёзувига асосланган ўзбек алфавити іаєида гапиринг.


4. Дунёда неча хил ёзув бор ва улардан энг кенг тарєалгани єайси?
5. Ўрта Осиё халєлари ўз тарихи давоми-да єандай ёзувлардан фойда­ла­нишган? 6. Єадимги туркий ёзув ёдгорликлари іаєида гапиринг. 7. Ан­дижон вилояти Маріамат туманидан топилган ёзув ёдгорлиги іаєида сўзланг. 8. Уйјур ёзуви єайси давргача Ўрта Осиёда амалда бўлган?
9. Мустаєиллик даврида ислоі єилинган ўзбек алифбоси іаєида гапи­ринг. 10. Имло (орфография) іаєида гапиринг. 11. Фонетик ёзув іаєида гапиринг 12. Морфологик ёзув іаєида гапиринг. 13. Шаклий ёзув іа­єида гапиринг. 14. Тарихий-анъанавий ёзув іаєида гапиринг. 15. Диф­ференциация ёзуви іаєида гапиринг. 16. Янги имло єоидалари (1995 й. 24 авг.) даги ўзгаришлар іаєида гапиринг. 17. Орфоэпия іаєида га­пиринг. 18. Талаффузда оіангнинг роли іаєида гапиринг. 19. Синтагма нима? Мисоллар келтиринг. 20. Араб ёзувида битилган энг єадимги єайси ёдгорликларни биласиз? 21. Мантиєий урју нима?



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling