М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet30/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

8 - М А Ъ Р У З А
СЎЗНИНГ ТАРКИБИ (МОРФЕМИКА)

Режа:
1-§. Ўзак ҳақида маълумот.


2 -§. Қўшимчалар ва уларнинг турлари.
1) сўз ясовчи қўшимчалар;
2) сўз ўзгартирувчи қўшимчалар;
3) шакл ясовчи қўшимчалар.
1-§. Ўзак ҳақида маълумот
Сўзнинг туб (луғавий) маъносини билдириб, маъноли бўлакларга бўлинмайдиган қисм ўзак дейилади: гулзор, боғбон, чизғич, пахтакор. Айрим дарсликларда бундай қисм асос деб аталган ва унга қуйидагича таъриф берилган: “Сўзнинг асосий маъносини ифодалаб, мустақил қўллана оладиган қисми асос дейилади (24; 17)”. Ўзак сўздаги маъноли қисмларнинг етакчиси бўлиб, у бошқа маъноли қисмларга бўлинмайди. Ўзак сўз таркибида доим қатнашади.
Бир ўзакдан ҳосил бўлган сўзлар бир хил ўзакли (ўзакдош) сўзлар дейилади: билим, билимдон, билағон, билувчи. Бундай сўзлар ўзаро синоним ҳам бўлиши мумкин: серҳосилҳосилдор, беғуборғуборсиз, тилчи – тилшунос.
2 -§. Қўшимчалар ва уларнинг турлари

Ўзакка қўшилиб, турли маъноларни ифодалайдиган қисм қўшимча дейилади: ишчи, баҳола, олмазор, ишла, ёзги.


Қўшимчалар сўз таркибида қатнашмаслиги ҳам мумкин, улар айрим қўлланмайди, доим ўзакка қўшилиб келади.
Ўзак ва қўшимчалар сўзнинг маъноли қисмлари (морфемалар)дир.
Қўшимчалар вазифаси ва сўзга қўшилиб англатадиган маъносига кўра уч турли бўлади (Айрим дарсликларда қўшимчалар икки турга бўлинади: сўз ясовчи ва шакл ясовчи қўшимчалар (9; 17. 21; 18. ).
1. Сўз ясовчи қўшимчалар ўзакка қўшилиб, янги маъноли сўз ҳосил қиладиган қўшимчалардир: ўт - ўтлоқ, арра - аррала, куч - кучли, ҳосил -серҳосил. Сўз ясовчи қўшимчалар унумли (-ли, -ла, -чи, сер-, -дош, -кор) ва унумсиз (-вул, -ағон, -чил, -ин, -а) бўлиши мумкин.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling