М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


–МАЪРУЗА СЎЗ ЯСАЛИШИ. ГРАММАТИКА. МОРФОЛОГИЯ


Download 1.58 Mb.
bet32/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

9–МАЪРУЗА
СЎЗ ЯСАЛИШИ. ГРАММАТИКА. МОРФОЛОГИЯ

Режа:
1. Ўзбек тилида сўз ясалиши ҳақида маълумот


2. Сўзларнинг тузилиш жиҳатидан турлари
3. Грамматика ва морфология ҳақида маълумот.
4. Грамматик маънони ифодалаш воситалари
5. Сўз туркумлари

1-§. Ўзбек тилида сўз ясалиши ҳақида маълумот


Турли усуллар ёрдамида сўз ҳосил қилиниши сўз ясалиш деб аталади. Ўзбек тилида сўзлар асосан беш хил усул билан ясалади:


1. Сўз ясовчи қўшимчалар билан ясалади. 2. Сўзларни қўшиш билан ясалади. 3. Сўзларни қисқартириб ясалади. 4. Бир туркумдан бошқа туркумга сўз ўтиши ёрдамида ясалади. 5. Сўзларни такрорлаш ёрдамида. Бу усуллар ёрдамида от, сифат, феъл, равиш туркумига оид сўзлар ясалади. Олмош, сон ва ёрдамчи сўзлар ясалмайди.
1. Сўз ясовчи қўшимчалар билан (аффиксация ёки морфологик усул): ишчи, ақлли, ишла, яширин.
2. Сўзларни қўшиб, жуфтлаб сўз ясашда (композиция ёки синтактик усул) қўшма ва жуфт сўзлар ясалади: қора+мол -қорамол, кўз+ойнак – кўзойнак, идиш-товоқ, апил-тапил, унда-бунда. Бирдан ортиқ сўзнинг бирикишидан ясалган сўзлар қўшма сўз дейилади: чойқути, гултожихўроз, сотиб олди, ҳимоя қилди, бир оз, раҳмдил, Ўрта Осиё, Олий Мажлис. Иккита сўзнинг жуфтланишидан ясалган сўзлар жуфт сўзлар дейилади: бирин-кетин, қовун-тарвуз, омон-эсон жиз-биз (овқат маъносида). Жуфт сўзларнинг барчаси ҳам ясама ҳисобланмайди, иккита сўз жуфтлангандан кейин янги маъно ифодалансагина, жуфт сўз ясалган бўлади: чол-кампир, ака-ука, катта-кичик каби сўзлар ясама эмас. Бу сўзларда ё маъно умумлашган бўлади, ёки маъно кучайтирилади.
3. Сўзлар қисқартириб қўшиш (аббревиация) йўли билан ҳам ясалади. Булар қисқартма сўзлар (ёки аббревиатуралар) дейилади. Қисқартириб сўз ясаш фақат отларда учрайди: электрон ҳисоблаш машинаси - ЭҲМ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги – МДҲ, ижроия қўмита - ижроқўм.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling