М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ажратиб ёзиш
Чизиқча билан ёзиш
1. Жуфт ва такрорий сўз қисмлари чизиқча билан ажратиб ёзилади: эл-юрт, меҳр-шафқат, қовун-тарвуз, омон-эсон, кеча-кундуз, ёзин-қишин, аста-секин, уч-тўрт, ўн-ўн бешта, билинар-билинмас, борди-келди, куйди-пишди, дон-дун, оз-моз, майда-чуйда, алдаб-сулдаб, ўйлаб-нетиб, сўрамай-нетмай, кийим-кечак, ади-бади, икир-чикир, дук-дук, тақ-туқ, қоп-қоп, минг-минг, битта-битта(битта-битталаб), баланд-баланд, чопа-чопа, ишлай-ишлай, яқин-яқинларгача, ҳамма-ҳаммаси, уй-уйига, ич-ичидан, бахт-саодатли, хайр-хўшлашмоқ. Жуфт ёки такрор сўзлар орасида юкламалар боғловчи вазифасини бажариб келса, кирил ёзувида чизиқчасиз, лотин ёзувида эса, юкламадан олдин чизиқча қўйиб ёзилади: дўсту душман (do’st-u dushman), кечаю кундуз (kecha-yu kunduz). 2. Бир хил шаклда келган етакчи ва кўмакчи феъллар, белгини кучайтирувчи сифат шакллари, -ма, ба- билан боғланган сўз қисмлари, рус тилидан ўтган ёки сўзма-сўз таржима қилинган жуфт сўзлар орасига чизиқча қўйиб ёзилади: ёзди-олди, борасан-қўясан, ухлабман-қолибман; қип-қизил, ям-яшил, дум-думалоқ, куппа-кундузи, тўппа-тўғри, баб-баравар, кўчама-кўча, уйма-уй, ранг-баранг, дам-бадам; унтер-офицер, киловатт-соат. 3. Қўшимча кўринишидаги –чи, -а(-я), -ку, -у(-ю), -да, -э, -эй юкламалар, билан, учун кўмакчиларининг қисқарган –ла, -чун шакллари чизиқча билан ажратиб ёзилади: сен-чи, мен-а, бола-я, келди-ку, ёзди-ю, яхши-да, қўй-э, яшанг-э, ўлдим-эй, қўлларим-ла, Ватан-чун. 4. –нчи(-инчи) қўшимчаси ўрнида чизиқча қўйилади: 7-синф, 60-йиллар, 1991-yil, 1-sentabr. Ажратиб ёзиш 1. Қўшма феъл, кўмакчи феълли, тўлиқсиз феълли қўшилмалар қисмлари кўмакчилар ажратиб ёзилади: сарф қил, айтиб бер, кетган эди. 2. Ҳамма, ҳар, ҳеч, бир, қай, у, бу, шу, ўша сўзлари, ўзидан олдинги ёки кейинги сўзлардан ажратиб ёзилади: ҳамма вақт, ҳар ким, ҳеч қайси, қай куни, у ерда, шу ёқдан, ўша ёққа. Лекин бирпас, биратўла, бирмунча, бирваракайига, буён каби сўзлар қўшиб ёзилади. 3. Сифатлардан олдин келадиган тўқ, жиққа, тим, лиқ, ланг, оч каби сўзлар, мураккаб (қўшма) сон қисмлари, биринчи қисми чиқиш, иккинчи қисми жўналиш келишигидаги сўзлар, фақат чиқиш келишиги қўшимчаси билан боғланган ёки биринчи қисми –и билан боғланган сўзлар ажратиб ёзилади: тўқ қизил, жиққа ҳўл, тим қора, лиқ тўла, ланг очиқ, оч сариқ, ўн беш, йилдан йилга, томдан томга, кўпдан кўп, текиндан текин, дарди бедаво, нуқтаи назар. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling