5-§. Талаффуз ва оҳанг
Талаффузда оҳанг муҳим ўрин тутади. Оҳанг воситасида сўз бирикмалари ва гап, унинг бўлаклари фарқ қилинади: Янгийўл (от, атоқли от) – янги йўл (сўз бирикмаси). Гап бўлаклари талаффуз қилинганда, улар орасида тўхтам (пауза) қилинади. Иккита тўхтам орасидаги нутқий бўлак синтагма деб юритилади. Тўхтамнинг кўчиши гап мазмунига таъсир қилади: 1. Машинадан / икки болали аёл тушди. 2. Машинадан икки / болали аёл тушди. 1-гапда аёл битта, бола иккита, 2-гапда эса аёл иккита. Синтагмалар орасига ёзувда баъзан вергул қўйилади, баъзан қўйилмаслиги ҳам мумкин.
Фонетик таҳлил намунаси
|
1. Сўзда неча товуш ва неча ҳарф бор?
2. Унли ва ундош товушлар аниқланиб, улар тавсифланади.
3. Товуш ўзгаришлари аниқланади
|
4. Сўз бўғинларга ажратилиб, бўғин турлари аниқланади5. Сўзнинг урғуси аниқланади.
6.Сўз қайси ёзув қоидаси бўйича ёзилган?
|
7–МАЪРУЗА
ОРФОГРАФИЯ (ИМЛО ҚОИДАЛАРИ)
Режа:
1. Имло ҳақида умумий маълумот.
2. Орфографиянинг тамойиллари
3. Орфографиянинг бўлимлари:
а) ҳарфлар имлоси;
б) асос ва қўшимчалар имлоси;
в) қўшиб ёзиш;
д) ажратиб ёзиш;
е) бош ҳарфлар имлоси;
ё) кўчириш қоидалари.
1. Имло ҳақида умумий маълумот.
Тилда сўзлар ва қўшимчалар маълум қоидалар асосида ёзилади. Бу қоидалар йиғиндиси имло (орфография) деб юритилади. Имлода тўғри ёзиш меъёрлари ўрганилади. Ёзма нутқда ҳар хил ёзилувчи товуш, қўшимча ёки сўзлардан адабий тил учун қабул қилинган биттаси имло меъёри ҳисобланади. Имло қуйидаги қоидаларга (тамойилларга) асосланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |