М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
5 - М А Ъ Р У З А Ф О Н Е Т И К А Режа: 1. Нутқ товушлари ва уларнинг ҳосил бўлиши 2. Унли ва ундош товушлар 3. Товуш ўзгаришлари 4. Бўғин ва унинг турлари 5. Урғу ва унинг турлари Фонетика сўзи фоне – “товуш” деган маънони билдириб, тилнинг товуш томони ўрганиладиган бўлим номини билдиради. 1-§. Нутқ товушлари ва уларнинг ҳосил бўлиши Биз гапирганимизда товушларни талаффуз қиламиз. Инсон талаффуз қиладиган товушлар нутқ товушлари дейилади. Нутқ товушлари нутқ аъзолари иштирокида ҳосил бўлади. Буларга қуйидагилар киради: 1. Ўпка. 2. Кекирдак. 3. Товуш пайчалари. 4. Оғиз бўшлиғи. 5. Катта ва кичик тил. 6. Юмшоқ ва қаттиқ танглай. 7. Юқори ва пастки лаблар. 8. Юқори ва пастки тишлар. 9. Бурун бўшлиғи. 10. Бўғиз бўшлиғи. Нутқ товушлари сўз маъноларини фарқлаш учун хизмат қилади. Бу уларнинг асосий вазифасидир: тоб, тож, той, ток, тол, том, тор, топ, тот, тош, тоқ, тоғ. Кўриняптики, бу сўзлар ўзаро битта (охирги) товуш билан фарқ қиляпти. Нутқ товушларини ҳосил қилишда ўпкадан чиқаётган ҳаво нафас йўли – кекирдак орқали бўғизга, ундан оғиз бўшлиғи ёки бурун бўшлиғига ўтиб, ташқарига чиқади. Нутқ товушларини ҳосил қилишда товуш пайчалари, лаблар ва тил фаол иштирок этади. 2-§. Унли ва ундош товушлар Нутқ товушлари икки хил: унли товушлар, ундош товушлар. Булар қуйидагича фарқланади: 1. Унли товушлар ҳосил бўлишида ўпкадан чиқаётган ҳаво оғиз бўшлиғида ҳеч қандай тўсиққа учрамасдан ўтади, ундош товушларни ҳосил қилишда эса ўпкадан чиқаётган ҳаво оғиз бўшлиғида турли тўсиқларга учрайди ва бунинг натижасида шовқин ҳосил бўлади. 2. Унлиларни чўзиб талафуз қилиш мумкин, ундошларни эса чўзиб талаффуз қилиб бўлмайди. 3. Унлилар талаффузида товуш пайчалари албатта титрайди, ундошлар талаффузида эса товуш пайчалари титраши ҳам (жарангли ва сонорларда), титрамаслиги ҳам (жарангсизларда) мумкин. Унли товушлар фақат ун (овоз) дан ҳосил бўлади. Улар жами 6 та бўлиб, 10 та ҳарф билан ифодаланади: а, о, у, ў, и, э; е, ё, ю, я. Кирилл алифбосидаги е, ё, ю, я ҳарфлари иккита товушни (ундош ва унлини) ифодалайди. Унли товушлар гуруҳларга қуйидагича ажратилади:
Ундош товушлар жами 24 та бўлиб, ёзувда 23 та ҳарф билан ифодаланади: б, в, г, д, ж (виждон), ж (жўжа) з, й, к, л, м, н, п, р, с, т, ф (бу товуш араб-форс тили таъсирида пайдо бўлган), х, ч, ш, қ, ғ, ҳ, нг (тонг сўзидаги охирги товуш иккита ҳарф бирикмаси нг билан ёзилади). Ҳарфлар сонининг товушлар сонидан 2 та камлиги қуйидагича изоҳланади: кирилл алифбосидаги ж ҳарфи иккита товушни (жўжа ва виждон), мавжуд н ва г ҳарфлари бирикиб, битта товушни ифодалайди. Ўзбек адабий тилида ундошлар қуйидагича гуруҳларга бўлинади
8 та жарангли ундош ўзининг 8 та жарангсиз жуфтига эга: б – п, в - ф, г – к, д – т, ж (қоришиқ) – ч, ж (сирғалувчи) – ш, з – с, ғ – х. 3-§. Товуш ўзгаришлари Нутқ товушлари талаффуз пайтида баъзи ўзгаришларга учрайди. Булар асосан икки хил бўлади:
Булардан ташқари, товуш ўзгаришларининг яна қуйидаги кўринишлари мавжуд: 1. Сингармонизм - унли товушларнинг мослашуви, оҳангдошлиги, уйғунлиги демакдир. Бу ҳодиса фақат туркий тилларда учрайди. Бунга кўра сўзларнинг олдинги бўғинида қандай унли келса, кейинги бўғинида ҳам шундай унли келиши керак: бурун, қуруқ, узун. Ҳозирги ўзбек адабий тилида сингармонизм қонунияти бузилган. Масалан, бола сўзида биринчи унли тил орқа бўлса, иккинчиси тил олди унли. 2. Ассимиляция қатор келган нутқ товушларининг бир-бирига таъсир қилиб ўзига мослаштиришидир. Ассимиляция икки хил бўлади: 1) прогрессив ассимиляция олдинги товушнинг кейинги товушни ўзига ўхшатишидир: айтди – айтти, юрак + га – юракка. 2) регрессив ассимиляция кейинги товушнинг олдинги товушни ўзига ўхшатишидир: йигит + ча – йигичча, туз + сиз –туссиз. Ассимиляция тўлиқ ва қисман бўлиши мумкин: отдан – оттан (тўлиқ), учта – ушта (қисман). 3. Диссимиляция иккита ўхшаш товушнинг ноўхшаш бўлиб қолишидир. Диссимиляция ҳам икки хил бўлади: 1) прогрессив: бирорта – биронта, зарур - зарил; 2) регрессив: иттифоқ – интифоқ, коридор - колидор. 4. Метатеза ундош товушларнинг ўрин алмашувидир: тупроқ – турпоқ, айланмоқ – айналмоқ, ёғмир-ёмғир, аҳвол-авҳол, ўгранмоқ- ўрганмоқ. 5. Товуш орттирилиши ҳодисаси сўз бошида, сўз ўртасида ва сўз охирида юз бериши мумкин: стакан - истакан, стол – устол, фикр–фикир, доир–дойир, танк–танка, диск–диска. 4-§. Бўғин ва унинг турлари Ўпкадан чиқаётган ҳаво тўлқинига бир зарб бериш билан айтиладиган товуш ёки товушлар йиғиндиси бўғин дейилади: ки-тоб-лар, о-и-ла. Унли товуш билан тугаган бўғин очиқ, ундош билан тугаган бўғин ёпиқ бўғин дейилади. Ёпиқ бўғин: даф-тар, гул-дон. Очиқ бўғин: о-и-ла, то-ла. Ҳар бир бўғин таркибида унли товуш бўлиши шарт, демак, сўз таркибида нечта унли товуш бўлса, шунча бўғин бўлади. Бўғин таркибида ундошлар қатнашмаслиги ҳам мумкин: у-ка, о-на. Ўзбек тилида қуйидаги бўғин шакллари мавжуд: бир ундошли: от, бу; икки ундошли: ост, нон; уч ундошли: тўрт, шарт; тўрт ундошли: спорт, старт. Бўғиннинг амалий аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади: 1) ёзувда бир сатрга сиғмай қолган сўз кейинги қаторга бўғин асосида кўчирилади; 2) биринчи синф ўқувчиларини ўқиш ва ёзишга ўргатиш бўғин асосида амалга оширилади; 3) шеърий мисраларда бўғинлар сони тенг бўлади. 5-§. Урғу ва унинг турлари Сўз бўғинларидаги унли товушлардан бирининг ёки гап таркибидаги айрим сўзнинг бошқаларига нисбатан кучлироқ овоз билан айтилиши урғу дейилади. Урғу ёзувда ( ' ) белгиси билан ифодаланади: бола́, пахта́, юмшо́қ. Сўзнинг урғу тушган бўғини урғули бўғин, қолганлари урғусиз бўғин дейилади. Урғу икки хил бўлади: 1. Сўз урғуси сўз таркибидаги айрим унли товушнинг кучлироқ айтилишидир: қала́м – қаламдо́н – қаламдонда́. Ўзбек тилида сўз урғуси, асосан, сўзнинг охирги бўғинига тушади. Сўзларга қўшимча қўшила бориши билан урғу ҳам кўча боради: ғалла́, ғаллако́р, ғаллакорла́р, ғаллакорларга́. Ўзбек тилида сўз урғуси биринчи ва ўрта бўғинларга тушадиган сўзлар ҳам бор: ҳа́мма, ки́мдир, алба́тта, афсу́ски, ҳа́тто каби. Урғуси турли бўғинга тушадиган кўп сўзлар тилимизга кириб, ўзлашмоқда: ру́́́чка, газе́та, матема́тика, респу́блика ва б. Ўзлашма сўзлардаги урғу тушган о унлиси аниқ талаффуз қилинади: футбо́л, волейбо́л. Мото́р, фонта́́н, водопрово́д каби сўзларнинг урғусиз бўғинидаги о унлиси а товушига яқин талаффуз қилинади. Тра́ктор, до́ктор каби сўзларда сўз охиридаги урғусиз о унлиси и унлисига яқин талаффуз қилинади: тра́ктир, до́ктир. Урғу сўз маъноларини фарқлаш учун ҳам хизмат қилади: олма́́ (мева) - о́́лма (ҳаракат), янги́ (сифат) - я́нги (равиш), қишлоқча́ (от) - қишло́қча (равиш). 2. Гап (мантиқий, логик, маъно) урғуси гап таркибидаги айрим сўзларнинг кучлироқ айтилишидир; урғу олган сўз ҳар доим кесим ёнида жойлашади: Бугун мактабга бордим. Мактабга бугун бордим. Такрорлаш учун саволлар 1. “Фонетика” сўзининг маъноси ва бу бўлимда нималар ўрганилишини айтинг. 2. Нутє товушлари нима? 3. Нутє аъзолари іаєида гапиринг. 4. Фаол нутє аъзолари єайсилар? 5. Унли ва ундош товушларнинг ўзаро фарєлари іаєида гапиринг. 6. Овоз ва шовєиннинг иштирокига кўра ундош товушлар єандай гуруіларга бўлинади? 7. Іосил бўлиш ўрнига кўра ундошлар єандай гуруіларга бўлинади? 8. Іосил бўлиш усулига кўра ундошлар єандай гуруіларга бўлинади? 9. Єайси жарангли ундошларнинг жарангсиз жуфтлари бор? 10. Тилнинг горизонтал іаракатига кўра унлилар єандай гуруіларга бўлинади? 11. Тилнинг вертикал іаракатига кўра унлилар єандай гуруіларга бўлинади? 12. Лабларнинг иштирокига кўра унлилар єандай гуруіларга бўлинади? 13. Товуш ўзгаришларининг асосий турларини санаб кўрсатинг. 14. Товуш алмашиши іаєида гапиринг. 15. Товуш тушиши іаєида гапиринг. 16. Сингармонизм іаєида гапиринг. 17. Ассимиляция іаєида гапиринг. 18. Диссимиляция іаєида гапиринг. 19. Метатеза іаєида гапиринг. 20. Товуш орттирилиши ва унинг турлари іаєида гапиринг. 21. Бўјин ва унинг турлари іаєида гапиринг. 22. Бўјиннинг амалий аіамияти. 23. Урјунинг таърифини айтинг. 24. Сўз урјуси ва унинг хусусиятлари. 25. Гап урјуси ва унинг хусусиятлари. 26. Ўзбек тилидаги урјуси охирги бўјинга тушмайдиган єандай сўзларни биласиз? 27. Урјунинг сўз маъноларини фарєлашдаги роли іаєида гапиринг. 28. Ўзлашма сўзларнинг урјуси іаєида гапиринг Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling