М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Тасвирий ифода (парафраза)


Download 1.58 Mb.
bet20/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

4-§. Тасвирий ифода (парафраза)


Нарса-буюмнинг номини аниқ атамай, уни тасвирлаб англатадиган сўз бирикмаси тасвирий ифода(ёки парафраза) дейилади: қушлар - қанотли дўстлар; фазогирлар - само лочинлари; маккажўхори - дала маликаси; пахта - оқ олтин, рассомлар – мўйқалам соҳиблари. Тасвирий ифодалар нарса ва ҳодисаларнинг иккинчи номи ҳисобланади. Тасвирий ифодалардаги битта сўз ҳар доим ўз маъносида бўлади, шу билан улар иборалардан фарқ қилади. Тасвирий ифодалар ҳам омонимлик, синонимлик хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Омоним тасвирий ифодалар: ақл гимнастикаси – 1) математика; 2) шахмат. Қора олтин
1) нефть; 2) кўмир. Синоним тасвирий ифодалар: ғазал мулкининг султони ва ўзбек тилининг асосчиси – Алишер Навоий; уйғониш фасли ва фасллар келинчаги – баҳор.


5-§. Луғавий бирликлар ҳақида маълумот

Луғавий бирлик деганда тилнинг луғат бойлигига кирадиган барча бирликлар назарда тутилади. Бунга биринчи навбатда сўз киради. Сўзга маъно жиҳатидан тенг келадиган барча бирликлар ҳам луғавий бирлик ҳисобланади. Масалан, ибора (фразеологик бирикма), тасвирий ифода, қўшма сўз, жуфт сўз, такрорий сўзлар, бирикмали сўзлар (олий маълумотли йигит, Ўзбекистон Республикаси) маъноси жиҳатидан сўзга тенг. Демак, булар ҳам луғавий бирликлардир.




6-§. Луғатлар ва уларнинг турлари

Тилдаги жамики сўзлар, уларнинг тарихи, изоҳи, имлоси каби муҳим масалалар билан луғатшунослик шуғулланади. Мукаммал тузилган луғат ва сўзликлар у ёки бу тилнинг бойлигини ўзида тўплайди. Луғатлар қадимдан яратиб келинган. Масалан, Маҳмуд Кошғарий томонидан XI асрда яратилган “Девону-луғотит-турк”, XVI асрда усмонли турк тилида яратилган “Абушқа” луғатлари тарихдан бизга маълум. Луғатлар икки гуруҳга бўлинади:


1. Қомусий луғатларда машҳур шахслар, илмий, сиёсий, адабий ҳамда ишлаб чиқаришга хос тушунчалар, борлиқдаги предметлар, ҳодисалар ҳақида маълумот берилади. "Ўзбек миллий энциклопедияси", "Саломатлик энциклопедияси", "У ким, бу нима” каби луғатлар шулар жумласидандир.
2. Лингвистик (тилшунослик) луғатлар бир тилли ва кўп тилли бўлади. Бир тилли луғатларга имло луғати(сўзларни тўғри ёзишга ёрдам беради), чаппа (терс) луғат (сўзлар охирги ҳарфи бўйича алфавит тартибида жойлаштирилади), орфоэпик луғат (сўзларни тўғри талаффуз қилишга ёрдам беради), морфем луғат (сўзларни ўзак ва қўшимчаларга ажратишга ёрдам беради), ўзлашма сўзлар луғати (чет тиллардан кирган сўзларга таъриф берилади), фразеологик луғат (иборалар луғати), терминологик луғат (маълум фан соҳаси бўйича атамаларга изоҳ берилади), изоҳли луғатлар (тилда мавжуд бўлган сўзларга изоҳ берилади), частотали луғатлар (маълум асарларда сўзларнинг қўлланиш даражаси ҳақида маълумот беради), паронимлар луғати (тилда мавжуд бўлган талаффуздош сўзлар ҳақида маълумот беради).
1981 йилда яратилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” икки жилддан иборатдир. Бу луғатда сўзларнинг ўз ва кўчма маънолари ҳақида тўла маълумот берилади.
Бундай луғатлар маълум бир ижодкор асарлари бўйича ҳам яратилиши мумкин. Масалан, Алишер Навоий асарлари учун яратилган 4 томлик луғатда 60 000 дан ортиқ сўз берилган.
Кўп тилли луғатларга эса таржима луғатлари киради. Ўзбек тилида мавжуд бўлган барча сўзлар (шу жумладан, шева сўзлари ҳам) йиғилса, 100-120 минг сўздан ошиб кетади (2; 11).


Такрорлаш учун саволлар

1. Ўзбек тилининг ички манба асосида бойиши іаєида гапиринг. 2. Ўз­бек тилининг ташєи манба асосида бойиши іаєида гапиринг. 3. Олин­ма сўзлар ва этимологик лујатлар іаєида гапиринг. 4. Умумхалє ишлатадиган сўзлар іаєида гапиринг. 5. Сўзларнинг ишлатилиш доирасига кўра турлари іаєида гапиринг. 6. Атамалар іаєида гапиринг. 7. Шевага хос сўзлар іаєида гапиринг. 8. Касб-іунарга оид сўзлар іаєида гапиринг. 9. Эскириб єолган сўзлар ва уларнинг турлари іаєида гапиринг. 10. Янги пайдо бўлган сўзлар іаєида гапиринг.


11. Жаргон сўзлар іаєида гапиринг. 12. Арго сўзлар іаєида гапиринг. 13. Иборанинг таърифини айтинг ва мисоллар келтиринг.
14. Иборанинг хусусиятлари ва ишлатилиш соіалари іаєида гапиринг.
15. Иборалар ва бојловчилар ўртасидаги муносабатлар іаєида гапиринг. 16. Ибораларнинг омонимлик, синонимлик, антонимлик ва паронимлик хусусиятлари іаєида гапиринг. 17. Тасвирий ифодалар іаєида гапиринг. 18. Єомусий лујатлар іаєида гапиринг.
19. Лингвистик лујатлар ва уларнинг турлари іаєида гапиринг


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling