М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Тарихий-географик мемуар асарларда терминшуносликка
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
1.2. Тарихий-географик мемуар асарларда терминшуносликка
оид маълумотлар Қадимий қўлёзмалар билан бир қаторда, тарихий-географик мемуар асарлар ҳам терминшуносликнинг муҳим манбаларидан ҳисобланади. Тарихий-географик мемуар асарлардан муайян даврдаги тарихий воқеа- ҳодисалар, бирор тарихий шахснинг ҳаёт йўли акс эттирилади. Ана шундай асарлардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ÀБобурномаÁ асаридир. Ўзининг ажойиб қобилиятлари билан Бобур шарқ тарихида фақатгина шох ва ҳарбий саркарда, Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласининг асосчиси бўлибгина эмас, балки буюк олим, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаси, этнограф, тарихчи, машшоқ, бинокор, сайёҳ ва табиатшунос сифатида ўчмас из қолдирган. Унинг саргузаштларга бой ҳаёти автобиографик характердаги ÀБобурномаÁда келтирилган. 1 Андижонда бошланиб, Ҳиндистонда ёзиб тугатилган ушбу асар XV аср охири XVI аср бошларидаги Ўрта Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон табиати, халқлари тарихи, ҳар бир тасвирланаётган ҳудуднинг геогарфик ўрни, иқлими, ўсимликлари, қазилма бойликлари, ҳайвонот дунёси ва умуман муаллифнинг Фарғона водийсида ўтган ёшлик йилларидан то Ҳиндистонда подшолик қилган йилларигача бўлган воқеа ҳодисаларни ўз ичига олган тарихий асардир. 1 Бу ҳақда қаранг: Бобур З.М. Бобурнома (навшрга тайёрловчи П.Шамсиев).-Т.: ÀЮлдузчаÁ, 1989. 22 ÀБобурномаÁдаги маълумотлар бевосита Бобурнинг кузатишлари асосида ёзилган оригинал асар бўлиб, муаллиф асарни ёзишда бирорта ҳаттот ёлламаган. Асардаги кенг қамровли маълумотлар шу даражада қимматлики, мана беш асрдан буён тарихчилар, географлар, тилшунослар, шарқшунослар, этнографлар, адабиётшунослар ва ботаникларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Асар уч қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда Мовароуннаҳр воқеалари, иккинчи қисмида Кобул давлати ҳудудидаги воқеалар, учинчи қисмида эса Ҳиндистон акс эттирилган. ÀБобурномаÁдаги географик номлар, тарихий саналар ва воқеаларнинг кўплигига қарамай у осон ва қизиқиб ўқилади. Бобур асарда Мовароуннаҳр, Афғонистон, Хуросон, Эрон, Ҳиндистоннинг кўплаб шаҳарларини тилга олган. Андижон, Самарқанд, Бухоро, Кобул, Ғазни, Балх, Бадахшон, Деҳли, Делавпур, Лоҳур шаҳарларининг географик жойланиши, ўша давр хўжалигида тутган ўрни ҳақида маълумотлар қолдирилган. Муаллиф Фарғона водийсидан Ҳиндистонгача бўлган улкан ҳудудни усталик билан маълум тартибда тавсифлайди. Бунда унинг йирик географ эканлиги намоён бўлади: аввало жойнинг географик ўрни (қайси иқлимга мансублиги), унинг чегараси, қишлоқ хўжалиги, сувлари, ўсимликлари, фойдали қазилмалари, ҳайвонот олами, аҳолиси ва бошқа маълумотлар берилади. Бундай тартиб айрим ҳолларда бузилсада, ҳар бир жойнинг тавсифи шу йўсинда келтирилади. 1 Булардан ташқари, Бобур таққослаш методидан фойдаланиб, Ўрта Осиё ва Ҳиндистон табиатини таққослаб, уларни бир-бирига ўхшамаслигини айтади. 2 ÀБобурномаÁнинг биринчи қисмида Зарафшон ҳақида анча ишончли маълумотлар келтирилган. 3 Бу маълумотларнинг ҳаққонийлигини Самарқанд тарихини баён этувчи ÀСамарияÁ асари ҳам тасдиқлайди. 1 1 Бу ҳақда қаранг: Бобур З.М. ÀБобурномаÁ (Нашрга тайёрловчи П.Шамсиев)-Т.: ÀЮлдузчаÁ, 1989.-Б.5-6. 2 қаранг: ўша асар 250-бет. 3 қаранг: ўша асар 44-бет. 23 ÀБобурномаÁдан Кобул (Афғонистон) вилоятининг геоморфологик, иқлимий ва геоботаник районлаштиришга оид мисолларни учратиш мумкин. Ҳ.Ҳ.Ҳасанов буни Бобур географиясининг энг юқори чўққиларидан бири, деб ҳисоблайди. 2 Асарнинг учинчи қисмида Ҳиндистон табиати, ундаги тарихий воқеалар акс этган. Ҳиндистон табиатини таърифлаб унинг тоғлари ва дарёлари, 3 иқлими, 4 ўсимликлари, ҳайвонот дунёси ҳақида батафсил маълумотлар ёзилган. ÀБобурномаÁ географик терминшунослик учун ҳам муҳим манба ҳисобланади. Унда турли табиий ҳодисалар, табиатнинг турли компонентларига оид халқ терминларидан кенг фойдаланилган. Ҳатто баъзи терминлар ўз ўрнида изоҳлаб берилган. Бобур ишлатган халқ географик терминларини қуйидагича гуруҳлаштирамиз ва айримларини изоҳлаймиз: Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling