М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Этнонимик топотерминлар. Топонимлар таркибида иштирок этган 
уруғ, қабила, миллат, халқ номлари этнонимик топотерминлар деб 
юритилади.
Маълумки, ўзбек халқи бошқа туркий халқлар каби маълум уруғ-
қабилалардан ташкил топган.
Афсуски, ҳозирги пайтди ўзбек халқининг кўплаб уруғ-қабилалари
унутилиб юборилган. Лекин буларнинг каттагина қисми республикамиз 
топонимияси таркибида сақланиб келмоқда.
Қабилаларнинг энг йириклари - қипчоқ, қангли, қатағон, кенагас, 
найман, дўрмон, сарой ва улар таркибига кирувчи уруғлар номлари жой 


82
номларида кўплаб учрайди. Улар орасида энг катта ва асосий қабилалардан 
бири - қипчоқ қабиласидир. Бу қабила номи билан боғлиқ Қипчоқ, 
Сариқипчоқ, Қорақипчоқ, Қипчоққўрғон, Қипчоқсув, Қипчоқравот каби 
топонимлар мавжуд.
Қипчоқ қабиласи бир неча уруғларга бўлинади: қўғай, буғач, кумушой, 
ўлмас, яшиқ, жайдоқ, пучуғой, элатон, бўғаз, оғим, тоз, сирмоқ, еттиқашқа, 
қутлуғ сеид, черик, кўкбўйин, турайғир, товулди, чанғароқчи, чиял, қўлон, 
ойбўйра, қорабовур, бошқирт, тикан, қоратикон, сариқипчоқ, қорабуйин
кабилар.
1
Улар билан боғлиқ Қорбўйин, Товул (Бешариқ), Пучуғой (Учкўприк), 
Оқбўйра (Қўрғонтепа), Турайғир, Яшик (Учқўрғон), Қизилмуш (Дангара), 
Бачкир (Бувайда), Чангароқчи (Избоскан), Ўлмас (Наманган), Қоратикан 
(Поп), Қўғайўлмас, Қўғай, Қўғаймаҳалла, Элатон, Еттиқашқа (Учқўрғон) ва 
бошқа топонимлар мавжуд.
2
ÀСамарқанд вилоятдаги Желтурув, Жағалбайли, Ойтамғали (Пойариқ 
тумани), Сариқипчоқ, Қорамўйин (Булунғур), Қорақипчоқ, Болтали 
(Пастдарғом), Дўнгболтали, Пастболтали, Қоранайман (Пахтачи), Бешбола 
(Иштихон), Болта (Каттақўрғон), Қўштамғали (Қўшработ) этноойконимлари 
ҳам қипчоқ уруғлари номи билан аталган.
3
Қангли этник гуруҳи ҳам ўзбек халқининг қадимий қабилаларидан 
бўлиб, бу қабила билан боғлиқ Қангли, Каттақангли, Қани (аслида Қангли), 
Болғали Қангли, Ирғоли Қангли, Қўғали Қангли каби қишлоқлар мавжуд.
Найман қабиласи (этноними) билан аталган топонимлар ҳам кўп: 
Найман, Наймансарой, Наймантепа, Наймановул, Найманбўстон, Найманча, 
Катта Найманча, Кичик Найманча ва бошқалар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling