М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Жийда ёрдамида: Жийдали, Жийдақишлоқ, Жийдазор, Жийдакапа,  Қоражийда, Жийдамозор, Чилонзор, Жийдалик ва бошқалар; Тол


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Жийда ёрдамида: Жийдали, Жийдақишлоқ, Жийдазор, Жийдакапа, 
Қоражийда, Жийдамозор, Чилонзор, Жийдалик ва бошқалар;
Тол ёрдамида: Яккатол, Қатортол, Толқишлоқ, Бештол, Учтол, Тўптол, 
Толзор, Толмозор, Тўрттол ва бошқалар;
Терак 
ёрдамида: 
Кўктерак, 
Қатортерак, 
Бештерак, 
Тўптерак, 
Терактаги, Теракмозор ва бошқалар;
Тут ёрдамида: Яккатут, Чортут, Учтут, Мингтут, Тутзор, Қоратут, 
Сертут ва бошқалар;


80
Чинор ёрдамида: Мингчинор, Қўшчинор, Чорчинор, Чинор, Уччинор, 
Бешчинор ва бошқалар;
Қайрағоч
ёрдамида: 
Қайрағоч, 
Қайроғочтўпи, 
Қуруққайрағоч, 
Қайрағочсой, Қўшқайрағоч, Бешқайрағоч, Тўпқайрағоч, Қайрағочовул ва 
бошқа топонимлар ясалган.
Булардан ташқари Олмалиқ, Олмазор, Ўрикзор, Бодомзор, Сада, 
Тўпсада, Шувоқзор, Тиканли, Ажириқли, Арпапоя, Пахтазор, Пахтакор
Ёнғоқли, Пистазор, Бодомистон, Анжирбоғ, Шафтолизор ва бошқа кўпгина 
топонимлар флористик топотерминлар ёрдамида пайдо бўлган.
Флористик топотерминлар ёрдамида вужудга келган топонимлар 
маълум ҳудудда тарқалган ўсимлик турлари ҳақида маълумот бериш билан 
бирга, айрим топоформантлар ёрдамида ўсимликларнинг оз-кўплиги, сони, 
миқдори ҳақида ҳам маълумот беради. Ўсимлик турларининг кўплиги ҳақида 
маълумот минг, тўп, қатор, галазор каби сўзлар ёрдамида берилади: 
Мингчинор, Мингкўприк, Тўптерак, Қатортол, Галатут, чилонзор каби. 
Айрим топоформантлар (-зор, -ли, -истон, -илик) муайян ҳудудда муайян 
ўсимлик турининг бошқа турлардан кўпроқ учрашини билдиради: Бодомзор, 
Найистон, Ўрикли, Олмалиқ каби.
Ўсимликларнинг саноқли эканлигини якка, қўш, уч, чор сўзлари 
иштирок этган топонимлардан билса бўлади: Яккатут, Қўшчинор, Учтол, 
Чорчинор ва бошқалар. Чинор, Кўктерак, Тут, Узум, Арча, Қоражийда, 
Қайрағоч, Қораянтоқ каби топонимлар маълум ҳудуддаги ўсимликларнинг 
миқдори ҳақида маълумот бермайди, лекин ўша ҳудуд учун энг характерли 
белги эканлигини билдиради.
Ғазалкент (ғазол-кийик), Боғистон (аслида Буғистон), Сўқоқ (арабчада 
оқ кийик), Туятортар, Қоплонқир, Каркулдак (қуш), Маймунтўқай каби 
топонимлар фаунистик топотерминлар ёрдамида ясалган.
Ойконимик топотерминлар. Бу гуруҳ топонимик терминларга қишлоқ, 
овул, обод, гузар, кент (кат, канд), маҳалла, қўрғонча каби терминлар киради. 
Улар ойконимларни ифодаловчи муҳим белгилардан ҳисобланади.


81
Қишлоқ
сўзи билан: Янгиқишлоқ, Каттақишлоқ, Қўқонқишлоқ, 
Чуқурқишлоқ, Тепақишлоқ, Даштқишлоқ, Султонқишлоқ, Ойимқишлоқ, 
Ойқишлоқ, 
Қумқишлоқ, 
Чигитқишлоқ, 
Белқишлоқ, 
Ғаниқишлоқ 
ойконимлари;
Кент сўзи билан: Тошкент, Паркент, Заркент, Шўркент, Бешкент, 
Ўзбеккент, 
Ҳўжакент, 
Кумушкент, 
Ғазалкент, 
Алимкент, 
Миркент, 
Мўғулкент, Файзикент, Пискент каби топонимлар;
Қўрғон (қўрғонча) ёрдамида: Сойовул, Оқовул, Ўртаовул, Қирқовул, 
Тожиковул, Қозоқовул, Қайрағочовул, Бешовул, Тошовул, Мергановул, 
Тошкентовул, Форишовул ва бошқалар;
Гузар топотермини ёрдамида: Эшонгузар, Далагузар, Қирғизгузар, 
Нонвойгузар, Исфарагузар, Сумалакгузар, Тепагузар, Шўргузар, Томагузар, 
Бойгузар, Қоригузар, Қашқаргузар ва бошқа топонимлар;
Обод термини ёрдамида: Миробод, Янгиобод, Чинобод, Нуробод, 
Қурбақаобод, Бекобод, Даштобод, Адиробод, Халқобод, Ҳаққулобод, 
Хонобод, Мирзаобод, Қаршиобод, Деҳқонобод, Юнусобод, Сайхунобод, 
Тожикобод, Саидобод ва бошқалар;
Кўча сўзи ёрдамида: Янгикўча, Жаркўча, Боғкўча, Айланмакўча, 
Каттакўча, Узункўча, Бойкўча ва бошқа топонимлар, асосан, ойконимлар 
ясалган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling