М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Халқ (маҳаллий) географик терминларини илмий ва ўқув


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

3.3.
Халқ (маҳаллий) географик терминларини илмий ва ўқув 
адабиётига киритиш (тадбиқ этиш) тамойиллари
Халқ (маҳаллий) географик терминлари халқ мулки ҳисобланади, 
бинобарин, уларни илмий ва ўқув адабиётига тадбиқ этиш энг асосий 
вазифалардандир. Халқ (маҳаллий) географик терминлари ҳозирги кунда 
халқ оғзаки нутқида кенг қўлланилиб келинмоқда, уларни амалга (илмий ва 
ўқув адабиётга) киритиш терминларнинг янада кенг қўлланилиши ва 
оммавийлашувига ёрдам беради.
Ўрта мактаблар учун чиқариладиган дарсликларга ўқув дастурида 
кўрсатилган, ўқувчилар билиши лозим бўлган терминлар киритилиши лозим.
Бундай терминлар дарсликдаги ҳар бир мавзуда алоҳида ҳарфлар билан 
ажратилиб ёзилади, баъзан унинг изоҳи ҳам шу ерда берилади ҳамда дарслик 
сўнгида терминлар кўрсаткичида илова қилинади.
Умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган изоҳли луғатларда ана шу 
терминларнинг изоҳи кенг ёритиб берилади, ушбу халқ (маҳаллий) 
терминининг кенг тарқалган регионлари ҳам кўрсатиб ўтилади. Масалан, 


136
арна, аччи, дейгиш (дегиш), ёп, солма, қариқ, отиз (отз), йиққин, мўйноқ, 
захкаш, ўзак каби терминлар Қуйи Амударёда, ком, хома, жўй каби 
терминлар Бухоро воҳасида, дагана, газа, ёна, зов, чувоқ ва бошқалар 
Жанубий Ўзбекистонда кенг тарқалган маҳаллий терминлар эканлиги изоҳда 
қайд этиб ўтилиши мумкин.
Халқ (маҳаллий) географик терминларини имлий адабиётга кенг жорий 
этиш учун географик илмий тадқиқотларда халқ (маҳаллий) терминларидан 
кенг фойдаланиш лозим, чунки ўзбек тилига давлат тили мақоми 
берилгандан сўнг илмий тадқиқот ишларини ўзбек тилида кенг олиб бориш 
имконияти яратилди.
Умуман, бизнингча, халқ (маҳаллий) географик терминларини илмий 
ва ўқув адабиётига тадбиқ этишда қуйидаги тамойил (принцип)ларга амал 
қилиш лозим:
1. Тадбиқ этилаётган терминнинг илмий ва ўқув адабиётда 
қўлланилишини текшириш тамойили.
Текшириш учун асосан олий ва ўрта мактаб дарсликлари, қўлланмалар, 
турли географик луғатлар, топонимик луғатлар, илмий ишлар атрофлича 
кўриб чиқилади.
2. Тадбиқ этилажак терминни эълон қилиш ва изоҳлаш. Тадқиқотчи 
тадбиқ этилаётган терминни, аввало махсус семинарларда, илмий 
конференцияларда, матбуотда ва турли анжуманларда доклад қилиш ва 
мақола эълон қилиши мумкин. Бунинг учун терминнинг изоҳини, моҳиятини 
тўла очиб бериши, асослаб бериши лозим. 
3. Тадбиқ этилаётган термин илмий жиҳатдан тўғри, қисқа, ихчам, 
ҳамма учун тушунарли, ўзбек тили қоидаларига мос бўлиши ҳамда 
терминларни танлаш тамойилларига тўла жавоб бериши керак.
4. Тадбиқ этилаётган терминни оммавийлаштириш, халқ терминлари 
луғатларини нашр этиш. Бунинг учун халқ (маҳаллий) терминлари ўрта ва 
олий мактаб дарсликларида, имлий тадқиқот ишларида, маҳаллий матбуот 
воситаларида кенг қўлланилишига эришиш лозим.


137
Бундан ташқари, ўрта мактабларда бевосита дарс жараёнида ва алоҳида 
факультатив машғуотлар вақтида бундай терминларни ўргатиш мумкин. 
Бунинг учун мактабларда ÀЖой номлари ва халқ терминларини ўрганишÁ 
факультатив машғулоти ташкил этилиши лозим бўлади.
Ўзбекистоннинг айрим регионлари учун маҳаллий бўлган терминларни 
мамлакатимизнинг бошқа регионларига ҳам кенг тарғиб қилиш яхши 
натижалар беради. Чунки ўз она тилимиз заҳирасида мавжуд бўла туриб, 
бунинг ўрнига бошқа тиллардан ва айрим ҳолларда ясама терминлар 
қўлланилаётгани
халқ 
(маҳаллий) 
терминларини 
яхши 
билмаслигимиздандир. Масалан, карта ўрнига қарта ёки отз (отиз), канал 
ўрнига арна (ариқ), грядка ўрнига қариқ, лоток ўрнига новариқ, дренаж 
ўрнига зовур, меандр ўрнига илонизи ўзан каби терминларни қўллаш 
мумкин. Шундагина бу терминлар кўпчилик учун тушунарли ва тўлиқ 
тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.


138

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling