М у н д а р и ж а кириш I. Жом маъдан майдони бўйича умумий маълумотлар
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Жом маъдан майдони
1 М У Н Д А Р И Ж А КИРИШ…................................................................................................................ I. ЖОМ МАЪДАН МАЙДОНИ БЎЙИЧА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР…………... 1.1. Ҳудуднинг табиий-географик шароити....................................................... 1.2. Ҳудуднинг геологик ўрганилиш тарихи...................................................... II. ҲУДУДНИНГ ГЕОЛОГИК ТУЗИЛИШИ............................................................... 2.3.1. Стратиграфияси........................................................................................... 2.3.2. Магматизм................................................................................................... 2.3.3. Тектоника..................................................................................................... 2.3.4. Гидрогеологияси ........................................................................................ 2.3.5. Фойдали қазилмалари................................................................................ ХУЛОСА.......................................................................................................................... АДАБИЁТЛАР................................................................................................................. 2 КИРИШ Бугунги кунда юртимиз ҳудуди маъдан майдонлари ва улардаги маъдан намоёндаларини аниқлаш, уларнинг маъдан-формацион турини, ёшини, келиб чиқишини ўрганиш, уларда геологик-қидирув ишлари кўламини кенгайтирган ҳолда янги конларни очишга хизмат қилади. Охирги йилларда Республикамиз ва Дунё миқёсида вольфрам ўзига хос хусусиятларига кўра саноатда эҳтиёж юқори бўлган асосий камёб металлардан бири эканлиги сабабли геология қидирув ишларида унинг намоёнлари ва конларини қидириб топиш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада инновацион технологиялар ва фойдали қазилмаларни қидиришнинг замонавий усуллари орқали вольфрамнинг ҳосил бўлиш шароитлари ва жойлашиш қонуниятларини аниқлаш муҳим ўрин тутади. Ушбу ишлар ўз навбатида саноат эҳтиёжини қоплаши мумкин бўлган янги вольфрам конларининг топилишига асос бўлиб хизмат қилади. Бугунги кунда дунёнинг ривожланган мамлакатларида фойдали қазилмаларнинг комплекс конларини, турли камёб металли маъдан-формацион турларини аниқлашга йўналтирилган кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда, жумладан, ҳосил бўлишига кўра скарнли бўлган, таркибида саноатбоп вольфрам маъданларини ўзида қамраган, олистостромли қалин қатламлар матриксининг алюмосиликатли ҳамда коллизион интрузив комплексли гранитоид жинсларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Замонавий ва юқори аниқликка эга таҳлилий усуллардан фойдаланиб олиб борилган минералогик-геокимёвий тадқиқотлар мазкур жинслардаги асосий ва бирга учровчи маъданлашув истиқболини илмий асослашга имконият яратади. Мамлакатимизда минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, жумладан, олиб борилган тадқиқотлар натижасида кўп сонли (Қўйтош, Лангар, Ингичка, Яхтон, Қоратепа, Саутбой ва б.) скарн-шеелитли формацияга мансуб саноатбоп вольфрам конлари аниқланган. Ўзбекистон Республикасини янада 3 ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «... алоҳида ҳудудларда табиий ва минерал хомашё салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш» вазифалари белгилаб берилган. Шу муносабат билан, Республиканинг вольфрам маъданли регионларида, уларни металлогеник баҳолаш бўйича илмий асосланган замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий–тадқиқот ишларини ўтказиш, вольфрам маъданлари захирасини кенгайтириш мақсадида скарнли вольфрам маъданлашувини излаш мезонлари мажмуасини ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. 4 Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling