М у н д а р и ж а кириш I. Жом маъдан майдони бўйича умумий маълумотлар


I БОБ. ҲУДУД МАЙДОНИ БЎЙИЧА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana26.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1125016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жом маъдан майдони

I БОБ. ҲУДУД МАЙДОНИ БЎЙИЧА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР 
1.1. Ҳудудининг табий-географик шароити 
Тадқиқот ишлари олиб борилаётган майдон маъмурий жиҳатдан
Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳудудида, орографик жиҳатдан
Зарафшон тоғ тизмасининг ғарбий ярмини ташкил этувчи Қоратепа, 
Зирабулоқ, Зиявуддин тоғлари Самарқанд тоғ-кон маъдандор районида 
жойлашган (1-расм). 
Район рельефи тоғли ҳудуд бўлса ҳам паст ва ўртача баландликдаги 
тоғлардан иборатлиги билан ажралиб туради. Ҳудуддаги мутлоқ 
баландликдаги нуқталари 700-1200м атрофидадир. Сув айирғич рельеф 
бирликларининг сойлар ўзанларидан баландлиги 50м дан 200м гачадир.
Район ҳудудининг 15-20% юзасигина экинзорлардан иборат. Қолган 
ҳудудда жуда сийрак жойлашган буталар учрайди. Баҳор ойларида тоғ ён 
бағирларини қоплаган ўсимликлар май ойидан бошлаб қовжираб қурий 
бошлайди, чунки ҳудудда ер усти ва ер ости сув тармоқлари ҳам суст 
ривожланган. Тоғ ёнбағирлари бўйлаб шаклланган сойлар асосан баҳор 
ойларида фаолият кўрсатади, йилнинг бошқа фаслларида қуруқ ўзанлардан 
иборат бўлиб қолади. 
Ҳудуд иқлими бутун Марказий Осиё иқлими каби кескин континентал 
характерда. Қишда совуқ бўлиб изғиринли шамоллар эсади. Айрим йиллари 
январ ойида ҳарорат 20
0
С ва ундан ҳам қуйи кўрсатгичга пасаяди. Қор 
қоплами унча қалин бўлмайди (0.5-1.0м атрофида). Баҳор ойлари сер ёмғир 
бўлади, баъзан кучли жала ёғиб қуруқ сойлар ўзанларини тўлдириб сел 
келади ва ҳудуд рельефининг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшади. Айрим 
йилларда кўкламда юз берувчи кучли намгарчилик оқибатида районнинг 
баъзи жойларида кўчки содир бўлиши мумкин.
Июнь-август ойлари йилнинг энг қуруқ пайтларидир. Бу даврда ёғин-
сочинлар деярли кузатилмайди ва ҳарорат +40
0
С гача кўтарилади. 



1-расм. Ҳудуднинг тавсифий харитаси. Миқёси 1:500000. 
1-Ўзбекистон вилоятлар маркази, 2-туманлар маркази, 3-чегаралар; а) 
давлатлар, б) Ўзбекистон вилоятлари, в) туманлар, 4-темир йўллар; а) темир 
йўл, б) темир йўл бекатлари, 5-автомобил йўллари; а) автомагистраллар, б) 
бош автомобил йўллари, 6-кўл ва сув омборлари; а) доимий, б) ўзгарувчи, 7-
кўллар; а) чучук, б) шўр, 8-доимий оқар дарёлар, 9-вақтинча оқар дарёлар, 
10-каналлар, 11-тўғонлар, 12-қудуқлар, 13-кичик сув омборлари, 14-
булоқлар, 15-Жом маъдан майдони. 



Тадқиқот районида турли жонзотлар учрайди. Тулки, турли 
кемирувчилар, эчкиэмар ва бошқалар шулар жумласидандир.
Судралиб юрувчилардан қалқонтумшуқ илон, сариқ илон, бўғма илон, 
чипор илон каби заҳарли ва заҳарсиз илонлар мавжуд. Булардан ташқари 
бешиктебратар, турли қўнғизлар, ўргимчаклар, бий, захарли ҳашоратлардан 
чаён ва қорақурт учрайди.
Тавсифланаётган район ҳудудида Жом, Қоратепа, Сарикўл, Сазағон, 
Иброхим ота каби аҳоли манзиллари жойлашган Аҳоли манзиллари бир-
бири билан тупроқ билан боғланган, барчаси электрлашган. Аҳоли ичимлик 
суви билан сойлар, булоқлар ва артизан қудуқлари орқали таьминланади. Ёз 
ойларида айрим булоқлар қуриб қолади ёки дебети камайиб ботқоқликларга 
айланиб қолади. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling