М у н д а р и ж а кириш I. Жом маъдан майдони бўйича умумий маълумотлар
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Жом маъдан майдони
2.3.3. Тектоника
Ҳудуд узоқ давом этган геологик ривожланиши босқичлари давомида изчил алмашган турлича геодинамик вазиятларнинг ҳосиласи сифатида юзага келган турлича типдаги структуравий парагинизларнинг маконга мувофиқ келиши билан пайдо бўлган региональ структураларнинг фрагментлари тадқиқот майдонида намоён бўлган. Майдоннинг структуравий плани тоинтуризив (токоллизион), коллизион ва орногенез босқичларидан иборат ўрта геодинамик этапларида ҳосил бўлган структуралар ва уларнинг трансформақияси натижасида шакллангандир. Тоинтуризув структуралар турли томонга йўналган ер ёриқларидан иборатдир. Улар ичида етакчи ролда эса бўлганлари шимолий- ғарбда йўналганларидир (Чақилколон-улус, Марказий, Зирабулоқ-Қоратепа). Ушбу структуранинг барчаси силжиш амплитудалари 0,2-1,0 кл бўлган гравитоцион зиналар шаклида қайд этилади. Зирабулоқ тоғларидан бошланиб Улус-Жом эгилмаси орқали Жомсой (Қоратепа тоғлари) водийсигача давом этиб ундан нари шарққа томон йўналган Зирабулоқ-Қоратепа ер ёриғи санаб ўтилган структуралар ичида энг яхши ифодаланганидир ва майдонда горизонтал градиент зонасини ҳосил қилиб намоён бўлади. Силжиш юзаси катта бурчак остида жанубий-ғарбга ётади. 19 Кенглик ва меридионал йўналишдаги тоинтирузив ер ёриқлари ҳудудда амплитудаси 0,1-3,0 м бўлган алоҳида гравитацион зиналар кўринишида шаклланиб бутун тадқиқот майдонини кесиб ўтади ва ер ёриқларининг ўрталарида пегматик мажмуасини ҳосил қилади. Кенглик ва меридиональ йўналишларда ривожланган ва 7-10 км интервалда намоён булган Оқсой Арраббанди ер ёриқлари зонаси юқорида айтиб ўтилган мажмуа вакилларидир. Ушбу структуралар ўзаро кесишиб тадқиқот майдонининг булокли тузилишини ҳосил қилади. Коллизион этапининг геодинамик парагенезиси асосий элиментлар сифатида ўрта-юқори карбоннинг олистостромларини ва коллизион устсурилма қисмларини ўз ичига олади. Олистостром қатлами моргузар свитасига мансуб бўлиб регионал шарьяжнинг фронтал қисми олдидаги эгилмада ҳосил бўлган. Олистостром қатлами алевролит-псамитли цементловчи массада ва эгилма устида осилиб турган шарьяжнинг аллохтон қисмларидан қулаб тушган бўлаклар (олистолит ва олстоплак)дан иборат. Тадқиқот майдонида кузатилувчи олистолит ва олстоплаклар модмон свитасининг карбонатли ва акбай свитасининг кремнийли жинсларидан иборат. Қоратепа тоғлари ғарбий қисми ҳудудида коллизион устсурилмали пояс бир қанча устсурилма “танга”ча (чешуя)лари серияси кўринишида қайд этилади. Мазкур устсурилма чешуяларидан бири ҳудуднинг шимолий қисмида кузатилади ва кремний-карбонатли аллохтондан иборатдир. Устсурилманинг ўзи ҳам аллохтоннинг бир қисми (қалинлиги 1-2 м) ва афтохтоннинг метотерригин жинсларнинг (қалинлиги 3-5м) бурдаланиши билан ифодоланган, тектоник зона шаклида намоён бўлган. Ер юзасида устсурилма қиялиги шимол, шимолий-шарққа томон бўлиб катта (70-75 0 ) бурчак қиялигига эга. Геодинамик жараёнларнинг якунловчи қисми (аркогенез) тектоник фаолият омилларидан бири бўлган чўзувчи зўриқиш билан боғлиқ. Чўзувчи зўриқиш субмеридиональ ва шимолий-шарқий йўналишга эга юқори 20 ўтказувчан зоналарнинг (аввал ҳосил бўлганларнинг қисман янгиланиши) ҳосил бўлишини таьминлаган. Кейинги (посинтрузив ва постскарн) тектоник бузилишлар шимолий- ғарбий ва меридионал йўналишга эга бўлиб асосан синклинални характерига эга. Ушбу структуралар ичида узулмалар, акс узулмалар ва узулмали силжималар бор. Уларнинг аксарияти кичик (0,2-10м) амплитудаларига ега. Айрим холлардагина силжиш амплитудаси 25-30м га етади. Мазкур ер ёриқлари бурдаланиш, дарзланиш, кварцланиш зоналари орқали қайд этилади. Кўпгина ҳолларда бошқа йўналишлардаги ер ёриқларидан фарқли равишда тавсифланаётган ер ёриқларининг асосий чоки бўйлаб пиритлашган кварц-дала шпатли метасоматитлар томирлари, линзалари ёки уялари ҳосил бўлиши уларнинг аниқроқ қайд этилишини таъмин этади. Кам ҳоллардагина тектоник зоналарнинг кварц билан тўлдирилиши кузатилади. Шимолий-шарқий йўналишдаги тектоник структуралар ҳосил бўлиш вақтига кўра интрузиядан кейиндир, Сарикўл интрузияси контактлари зоналарининг мазкур ер ёриқлари бўйича силжиганлиги бунинг тастиғидир. Тавсифланаётган ёриқлари силжиш характерига кўра узулма ва узулмали- силжима морфологик типларига мансубдир. Уларнинг силжиш амплитудалари кам холлардагина 20-50 м дан ортади, жуда айрим холлардагина 140-170 м ни ташкил этади. Шимолий-ғарбий йўналишдаги ер ёриқларидан фарқли равишда шимолий-шарққа томон йўналган структуралар тоғ жинсларининг бурдаланиши, бурмаланиши ва брекчияланишининг қалин зоналарини ҳосил қилиб намоён бўлиши билан характерланади. Одатда ушбу ер ёриқлари етарли даражада мураккаб бўлиб, ёнлама таомоқларига эга яна шунингдик, қалинлиги 30м гача булган зоналарни ҳосил қилганича бир-бирига яқин ўзаро паралил дарзликлар серясини ташкил этади. Тадқиқот ҳудудидаги структуравий ҳолати уч этапдан иборат интеграл геодинамик жараёнлар натижасида вужудга келган. Структуравий 21 паргинизислар чўзилган бурмалар, бўйлама узулмаларнинг ички системаси ва кундаланг ер ёриқларининг ички системасини ўз ичига олади. Майдоннинг асосий бурмаланиш структуралари шимолий-ғарбий йўналишига ега ва бош бурма ўқлари 290 0 -300 0 азимут бўйича йўналгандир. Бурмалар кучли қисилган бўлиб кўп холларда езокнинвл шакилга кириб қолган. Бурмаларнинг шарнирлари шимолий-ғарбий йўналиши 10 0 -30 0 бурчак остида релиф остига шўнғийди. Ўқ текисликлари деярли вертикал ҳолда бўлиб 75 0 -85 0 қияликка эга. Шимолий-ғарбий йўналишдаги узулмали структуралар (азимут йўналиши-325-340 0 ) фрагментар характерда қайд этилади яни ер ёриқлари зонаси 5-6 параллел структуралардан иборат сериялардан иборат бўлиб ҳудуднинг марказий ва шарқий қисмларида кузатилади. Бундай системалардан таркиб топган тектоник структураларнинг чок зоналарининг кенглиги 3-4м ни ташкил этади. Зоналарнинг ички тузулиши метатераген жинсларнинг брекчияланиши, бъзан, ҳатто мелонитланиш даражасига ётиши, кўп ҳолларда корбанатли ёки кварцли модда билан сментлашиши кўринишидаги тектонизациянинг юқори даражаси билан характерланади. Ер ёриқларининг қиялиги жанубий-ғарбий томонларида 60-70 0 бурчак остидадир. Структураларнинг генетик типи-узилмали-силжима бўлиб горизонтал (чап томонлама силжима) ва вертикал силжима амплитудалари дастлабки м. Ҳудуддаги тоғ жинслари йўналишлари (йўналиш азимути-285 0 -205 0 ) ҳамда уларнинг асосий бурмаланиш йўналишларига субмувофиқ бўлган шимолий-ғарбий йўналишлардаги ер ёриқлари кўплаб чўзиқ-узун ҳолдаги ва чок зоналарининг қалинлиги 3,5-7 м бўлган структуралардан иборат. Ушбу турдаги структураларнинг ички тузилишига бурдаланишнинг турлича даражалиги баьзан томир ва томирчаларнинг кварцланиши билан кечганлиги характерлидир. Ушбу йўналишдаги узилмали структураларнинг тармоқланиш зичлиги шимолий йўналиш бўйича ортиб боради. Ҳудуднинг марказий қисмида асосий йирик ва чўзилган структуралар бир-бирига яқин 22 бўлган бир қанча дарзланиш зоналарига ажралиб кетади. Ер ёриқлари ҳосил қилган блокларнинг бир-бирига нисбатан силжишлари характерли чап томонлама бўлиб горизонтал силжиш амплитудаси 5-10 м дан 20-30 м гачадир, қиялик томонлари шимол-шимолий-ғарбга бўлиб 65-85 0 бурчак остидадир. Шимолий-шарқлий (йўналиш аз. 30-45 0 ) ва шарқ-шимолий-шарқий (йўналиш аз. 55-70 0 ) йўналишдаги кўндаланг узулмалар ҳудуднинг структуравий планига ўзига хос қўшимчалар киритиб унинг каркас блокли тузулишини ҳосил қилади. Кўндаланг йўналишдаги ер ёриқлари ичида энг кўп тарқлгани шарқ- шимолий-шарқ йўналишдаги структуралар гурухи бўлиб, уларнинг силжиш юзалари-шимолий-ғарб томонга 50-70 0 бурчак остида ётади. Зоналарнинг ички тузилиши чўзиқ дарзланишлар билан, кам холларда тоғжинсларининг бурдаланиши билан характерланади. Чок зоналарини қалинлиги 3-5м ни ташкил этади. Силжиш характери ўнг томонлама силжима бўлиб, горизонтал силжиш амплитудаси 10-15м дан 25-30 м гача шимолий-шарқий йўналишдаги ер ёриқлари системаси (йўналиш азимути 30-45 0 ) асосан ҳудуднинг маркази ва шарқий қисмларда тарқалган. Чок зоналари қалинлиги 1-2м гача. Узилиш бўйича силжиш характери чап томонли силжиш амплитудаси даслабки м лардан 10-25 м ларгача силжиш юзаси жанубий- шарқ томонга 55-70 0 бурчак остидадир. Зонанинг ички тузилиши жадалроқ дарзланш, кам холларда бурдаланиш элиментлари билан характерланади. Бўйлама (шимолий-ғарбий) ва кундаланг (шимолий-шарқий) ер ёриқларининг кесишиши кегнгина куламлардаги тектонтҳик тугунлар (ёки боғланмалар) нинг шакланишига олиб келади. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling