Маҳаллий бюджет харажатларининг таркибий тузилиши ва уларни бошқариш
Ижтимоий соҳа харажатларининг таркиби
Download 409.5 Kb.
|
1406027646 57534
Ижтимоий соҳа харажатларининг таркиби
Маҳаллий бюджет орқали молиявий таъминлаш борасидаги муносабатлар иштирокчиларидан бири кредит муассасаси ҳисобланади. Кредит муаасасасида бюджетдан молиялаштирилувчи ташкилотлар учун ҳисобрақам очилади. Кредит муассасаси бюджетни касса ижросида ва молиявий интизомга риоя этиш юзасидан назоратни амалга оширишда иштирок этади. Бюджет орқали молиялаштиришнинг учинчи иштирокчиси бўлиб бюджет маблағларини тақсимловчи бюджет ташкилоти ҳисобланади. У ўз корхонаси учун ажратилган бюджет маблағларини тасарруф қилади, уларнинг ўзидан қуйида турадиган тақсимловчиларга ўтказади. Республикамизда бюджетдан молиялаштиришни амалга оширишда маҳаллий бюджетлар харажатларининг давлат бюджети харажатлари таркибидаги улушнинг ошиб бориши кузатилмоқда. Қорақалпогистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари тасдиқланган бюджет доирасида харажат қилинади. Қорақалпогистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар харажатлари тасдиқланган бюджетдан маблағлар ажратиш доирасида қуйидагича амалга оширилади: Қорақалпогистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг жорий харажатлари шаклида; Жорий бюджет трасфертлари шаклида; Капитал харажатлар шаклида; - асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чиқаришга; - давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий активларни олишга; 4. Қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклида. Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, ҳаётимизни эркинлаштириш йўналишларининг яна бир муҳим йўли-марказий ва юқори давлат бошқарув идоралари вазифаларини давлат ҳокимиятининг қуйи тузилмаларига, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказа боришни таъминлашдир. Мамлакат бюджети даромад қисмининг 56 фоизи ва харажат қисмининг 52 фоизи ҳудудий бюджетлар ташкил этмоқда. Агар барча бошқарув масалалари молиявий йўл билан ҳал этилишини назарда тутадиган бўлсак, мана шу рақамлар ҳудудий хокимият тузилмалари ваколатларини кенгайтириш борасида қилинган ишлар салмоғини яққол кўрсатиб турибди.2 Республикамизда қабул қилинган ижтимоий дастурларни, биринчи навбатда аҳолининг кам таъминланган табақаларини аниқ тарзда қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш, «Обод маҳалла йили» ва бошқа дастурларни рўёбга чиқариш асосида аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ижтимоий сиёсатнинг таъсирчанлиги ва аниқ тарзда қўллаб-қуватлашни кучайтиришда»3 маҳаллий бюджетларнинг аҳамияти катталигини айтиб ўтишимиз керак. Маҳаллий бюджетлар харажатларининг кейинги йилларда ўсиб бориши уларнинг давлат бюджетидаги салмоғини хам ошиб боришига олиб келган, буларнинг сабабини асосан 1995 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетлар томонидан олдинги йилларда республика бюджети ҳисобидан молиялаштириб келинган таълим харажатлари-яъни ўрта маҳсус ўқув юртлари харажатларини молиялаштирилишини ортиши, давлат капитал қуйилмаларининг маҳаллий бюджетлардаги ҳажмини ортиб бориши ҳисобига хамда аҳолини ижтимоий химоялашга қаратилган тадбирлар харажатларини сезиларли даражада ўсганлиги билан изохдаш ўринлидир. Республикамизда бюджет тизимида олиб борилаётган ўзгаришларнинг марказида маҳаллий бюджет даромадларини ошириш, маҳаллий бюджет имкониятларини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган иқтисодий-ижтимоий соҳа харажатларини ўз вақтида молиялаштириш масалалари туради. Download 409.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling