Маҳаллий бюджет харажатларининг таркибий тузилиши ва уларни бошқариш
Давлат бюджетидан 2005-2007 йилларда соғлиқни сақлаш учун
Download 409.5 Kb.
|
1406027646 57534
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 2005 йил 2006 йил
- Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш харажатлари – жами. 1 738 908,70 50,20
- 6.3. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-маданий тадбир харажатларини молиялаштириш
Давлат бюджетидан 2005-2007 йилларда соғлиқни сақлаш учун ажратилган маблағлар
Демак, соғлиқни сақлаш тизими учун ажратиладиган маблағларни сарфлашда, профилактика тадбирлари устивор бўлиши керак. Бу соҳада амбулатория-поликлиникалар харажатлари салмоғини ошириш, қишлоқ фельдшерлик пунктларининг ролини кучайтириш, якка врачлик фаолиятини янада ривожлантириш, Орол бўйида яшовчи аҳолини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оналар ва болалар соғлиғини ҳимоя дастурларининг молиялаштириш устувор йўналишда бўлиши керак. Хулоса қилиб айтганда, юқорида таъкидлаб ўтилган тадбирлар эндиликда соғлиқни сақлашда маъмурий-буйруқбозлик усулида бошқариш тизимидан иқтисодий усулда бошқариш тизимига ўтишни таъминлаб бериши ва бу усул, албатта, ривожланиб бораётган ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига мос келиши лозим. 6.3. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-маданий тадбир харажатларини молиялаштириш Маҳаллий бюджет харажатларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларни тегишли даромадлар билан таъминланиш масалалари долзарбдир. Айрим минтақа харажатлари билан минтақаларнинг ЯИМ ни яратишда ҳиссаларини қиёслайдиган бўлсак, унда солиштирма ҳиссасининг номувофиқлиги кўзга ташланади. Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, айрим минтақаларда бюджет харажатларининг ҳиссаси ЯИМ даги ҳиссасидан қўпроқ. (Қорағалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм). Андижон ва Навоий вилоятларида кўриб ўтилаётган даврнинг бошида ЯИМ даги ҳисса, давр охирида эса харажатларидаги ҳисса юқори бўлганлигини кўриш мумкин. Тошкент шаҳри бўйича эса манзара аксинча-давр охирида ЯИМ даги ҳисса харажатларидаги ҳиссадан ортиб борди. Фақат Бухоро ва Тошкент вилоятларида ЯИМ даги ҳисса маҳаллий бюджетлар харажатларидаги ҳиссадан барқарор ортиқ бўлганлигини кўриш мумкин. Демак, эҳтиёжлардан шаклланган маҳаллий бюджет харажатлари амалда ЯИМ ни яратиш билан, унинг кейинги қайта тақсимоти натижалари билан бирон-бир боғликка эга эмас. Бизнинг фикримизча, ижтимоий-маданий тадбир харажатлари аниқ барқарор нормативлар бўйича амалга оширилиши, улар минтақанинг республика ЯИМ ни яратишдаги ҳиссасига боғлиқ бўлиши керак. Барча ислоҳатларнинг мақсади бюджет сиёсатида давлат бюджети тақчиллигини белгиланган меъёридан ошиб кетишига йўл қўймаслик, бюджет харажатларини самарадорлигини ошириш, ижтимоий харажатларнинг аниқ мақсадли ва манзилли бўлишини таъминлашдир. Бюджет ижросини белгиланган параметрлар доирасида ижро этиш, бюджетдан маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш ҳамда маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш, бюджет интизомини таъминлаш бюджет тизими олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бюджет жараёнлари, жумладан, бюджет ижроси уни бажарилишини қатъий таъминлашда бюджетдан биринчи даражали устивор ижтимоий харажатларни молиялаштириш, улардан мақсадли, самарали фойдаланишда бюджет интизомини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан бир қаторда ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. Бюджет маблағларини тақсимловчилари, тақдим қилинган маҳсулотлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобни амалга оширувчилар-бюджетдан маблағ олувчилардир ёки бюджет ташкилотларидир. Бюджет амалиётида маблағларини сарфлаш жараёни уч босқичга бўлинади. Тасдиқланган бюджет маблағларини олувчиларга етказиш босқичида Республика ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар эътиборига бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тасдиқланган миқдори етказилади. Бу босқичнинг асосий вазифаси - харажатларни амалга оширишдаги мажбуриятларини қабул қилишда бюджет ташкилотларига бюджет мажбуриятларини лимитини белгилаш ва етказишдир. Бюджет мажбуриятларининг лимити-бюджет ижросини амалга оширувчи, бюджет маблағларини тақсимловчи ва олувчи органлар учун аниқланган ва тасдиқланган бюджет мажбуриятларининг йиғиндисидир. Бюджет ташкилотларининг молиялаштириш лимити - жорий молия йилида бериладиган пул маблағларининг чегарасидир. Бюджет ташкилотлари фақат юқори бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан чегараланган маблағларнинг сарфлашни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлишлари керак. Бошқача қилиб айтганда, бюджет ташкилотларини молиялаштириш режасининг ҳажми давлатнинг бюджетдан маблағ олувчига бюджет мажбуриятларини қабул қилиш ҳуқуқининг берилишидир. Бюджет харажатларини кассали ижро этиш босқичда белгиланган тартибда ва чегараланган маблағлар доирасида, тасдиқланган харажатлар сметасига асосан қабул қилинган бюджет мажбуриятларини тўлови амалга оширилади. Давлат бюджетидан мажбуриятларнинг тўлови белгиланган тартибда расмийлаштирилган бюджет маблағи олувчиларининг тақдим қилган ва бюджет мажбуриятларни ижросини тасдиқловчи хужжатлар асосида харажатларни амалга оширилади. Давлат бюджети ижтимоий функцияларининг қисқариши тўғрисидаги хулоса ижтимоий ҳимоя харажатларининг динамикасидан келиб чиқади. Ижтимоий соҳа харажатларининг 80% фоизи ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларининг 100% фоизи маҳаллий бюджетлардан амалга оширилади. Маҳаллий бюджетларни асосий қисми иқтисодиёт ва ижтимоий-тадбирларни молиялаштириш йўналтирилади. Тасдиқланган бюджетда кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўла молиялаштиришни амалга ошириш молия органларининг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Бу вазифани бажариш учун молиялаштириш ёки маблағ билан таъминлаш ва бюджет харажатларининг тайинланиши бўйича амалга ошириш, бухалтерия ҳисобини тўғри ташкил қилиш лозим бўлади. «Тайинлаш сертификати» (5-сон шакл) бюджети ҳисобидан капитал қўйилмалар ва бошқа тадбирларни молиялаштириш учун бюджет ташкилотларининг ва ҳужалик юритувчи субъектларнинг бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олгунга қадар депозит ҳисобварақларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобварағидан маблағларни ўтказиб бериш учун молия органи бухгалтерияси томонидан топшириқнома тузиш учун, шунингдек, қуйи ва юқори бюджетга берилиши керак булагн маблағларни ўтказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бюджет маблағлари бошқарувчиларининг бюджет бўйича талаб қилиб олгунга қадар депозит ҳисобвараклари бўйича молия органларининг тармок бўлими ёки бюджет бўлими ходими томонидан «Тайинлаш сертификати» тузилади. Мазкур хужжат бюджет даромадлари ва харажатлари рўйхати ва бюджет ижроси жараёнида унга киритилган ўзгаришлар ҳамда бюджет ташкилотларининг тармоғи, шатати ва контенгенти ҳолати бўйича тузилган давраий ҳисобот маълумотлари тахлилини ва бошқа ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тузилади. Бюджет ташкилотларига ва хўжалик юритувчи субъектларга бюджет бўйича кўзда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун маблағлар ўтказиб берилаётганда «Тайинлаш сертификати»да банк муассасаларида нобюджет ташкилотлар учун ажратилган бюджет маблағлари бўйича ҳисобварақларнинг номлари ва рақамлари келтирилади. Молиялаштиришда «Тайинлаш сертификати»ни ўз вақтида тақдим этилмаслиги натижасида тўлов топшириқларини тузишда хатоликларга йўл қўймаслик учун молия органи бош бухгалтерига молия органи бухгалтериясининг меъёрида ишлашини таъминлайдиган муддатларда «Тайинлаш сертификати» такдим этилишини талаб қилиш хуқуқи берилади. Давлат бюджетидан молиялаштириш (маблағ билан таъминлш) деганда бюджет маблагларини бошқарувчиларга тасдиқланган бюджетда кўзда тутилган харажатларни амалга ошириш учун бюджетдан маблағ бериш тушунилади. Давлат бюджетидан молиялаштириш икки хил усул билан амалга оширилади: ♦♦♦ бюджетдан маблағ олиш учун тайинлаш сертификатини тузиш йўли билан кредит очиш; ♦♦♦ бюджетдан маблағ олиш учун тайинлаш сертификатини тузмасдан тўлов топшириқномаларини тузиш йули билан маблағ ўтказиб бериш. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети бўйича бюджет маблағларини бош бошқарувчилари бўлиб вазирликлар, идоралар ва бошқа марказий ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар бўйича бюджет маблағларини бош бошқарувчилари бўлиб ҳокимиятларнинг бошқармаси бошлиқлари ҳисобланади. Бюджет маблағларини иккинчи даражали бошкарувчилари бўлиб тасарруфида ташкилотлари бўлган ташкилотларнинг рахбарлари ҳисобланади. Бюджет маблағларини бош ва иккинчи даражали бошқарувчилари тасарруфидаги ташкилотларнинг раҳбарлари бюджет маблағларини учинчи даражали бошқарувчиларга бюджетдан олган бюджет маблағларини мустақил сарфлаш хуқуқи берилган. Маҳаллий бюджетлар бўйича бюджет маблағларини бошқарувчиларнинг икки даражага бўлиниши маҳаллий органларнинг икки бўғинга бўлиниши билан боғлиқдир. Республика бюджетидан молиялаштириш келтирилган харажатларни маблағ билан таъминлаш сертификатини тузиш билан кредитлар очиш усулидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Кредитларни очиш деганда бюджет ҳисобварағидан бюджет маблағларини бошқарувчиларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказиб бериш тушунилмайди. Кедитларни очиш деганда молия органларидан банк муассаларига бюджет маблағларини олувчиларга бюджет маблағларини бериш учун юборилган фармойиш ёки рухсатнома тушунилади. Кредитлар одатда, бюджет маблағларини бош бошқарувчилар ихтиёрига очилади. Очилган кредитларнинг суммаларини банк муассасалари бюджет маблағларини бош бошқарувчиларнинг банк муассасаларидаги ҳисобварақларига ёзиб беради. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириш учун тегишли молия органлари томонидан бюджет маблағларини олувчиларнинг банк муассасаларидаги талаб қилиб олгунга кадар депозит ҳисобварақларига тўлов топшириқномалари бўйича бюджет маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларда турувчи бюджет маблағларини бош бошқарувчиларнинг банк муассасаларидаги талаб қилиб олгунга қадар депозит ҳисобрақамларига бюджет маблағларини бош бошқарувчиларнинг тасаруффидаги бюджет ташкилот-ларига ўтказиб бериладиган ҳамда марказлаштирилган тадбирлар учун сарфланадиган маблағларни алоҳида қилиб молия органларини тўлов топшириқномалари билан ўтказиб берилади. Ўтказиб берилган бюджет маблағлар суммаларига Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида ҳамда маҳаллий молия органларида тегишли бухгалтерия ёзуви (проводкаси) тузилади. Республика бюджетида турувчи бюджет маблағларини бошқарувчилар уларга кредит очилиши билан бюджет маблағларини харажат қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларда турувчи бюджет маблағларини бош бошқарувчилар ўзларининг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар бўйича талаб қилиб олгунча қадар депозит ҳисобварақларига маблағ тушган вақтда бюджет маблағларини харажат килиш ҳуқуқига эга бўлади. Бюджет ташкилотлари тасдиқланган сметаларга ва молиявий интизомга қатъий риоя қилинган ҳолда бюджет маблағларини харажат қилишлари керак. Бюджетни касса органига келиб тушгунга қадар давлат солиқ ва молия органлари томонидан ҳисобланиши керак бўлган даромадлар Давлат бюджетининг ҳисобланган даромадлари дейилади. Давлат солиқ ва молия органлари томонидан ҳисобланган даромадларнинг тезкор ҳисоби олиб борилади. Давлат бюджетининг касса даромадлари бюджет ҳисобига ҳақиқатда келиб тушган даромадлардир. Касса даромадлари бюджетнинг даромад қисмининг бажарилиши даражасини белгилайди. Шунинг учун ҳам бюджет даромадларининг тушуми ҳақида фақат касса даромадлари бўйича баҳо берилади. Касса органи бюджетда кўзда тутилган харажатлар чегарасида маблағ беради. Бюджет маблағлари нақд пул сифатида ҳамда пулсиз ҳисоб-китоблар йули билан берилиши мумкин. Бюджет кассасидан берилган суммалар Давлат бюджетининг касса харажатлари деб аталади. Бюджет маблағлари ҳисобидан ҳақиқатда қилинган харажатлар суммаси ҳамда ҳисобланган ёки ҳақиқатда қилинган, аммо ҳали тўланмаган харажатлар давлат бюджетининг хақиқий харажатлари дейилади. Бюджетнинг ҳақиқий харажатлари молия органларида ҳисобга олинмайди. Ҳақиқий харажатлар ҳисоби фақат бу харажатларни пайдо бўлиш жойларидагина яъни бюджет ташклотларида ва хўжалик юритувчи субъектларида олиб борилади. Молия органлари касса харажатлари ҳақида маълумотларни банк муассасаларидан, хақиқий харажатлар хақида маълумотларни эса бюджет ташкилотларидан олади. Касса ва ҳақиқий харажатлар бюджет ижроси жараёнининг турли босқичларини тавсифлайди. Молия органлари бюджет ижросини касса даромадлари ва харажатларида қайд этади. Бюджет ташкилотларининг харажатлари касса харажатлари ва ҳакиқий харажатларга бўлинади. Касса харажатлари-бюджет ташкилотининг талаб қилиб олгунга қадар депозит ҳиссобварағидан банк муассасаси томонидан нақд пул ва пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан тўланган харажатлардир. Бюджет ташкилотининг кассасидан тўланган суммалар касса харажатларига кирмайди, чунки бу суммалар бюджет ташкилотининг талаб қилиб олгунга қадар депозит ҳисобварағидан олинганида улар касса харажатларига қўшилган. Ҳақиқий харажатлари-бюджет ташкилотининг сақлашга бюджет маблағлари ҳисобидан қилинган харажатлардир, яъни бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатларни ташкил қилувчи суммалар ҳамда ҳисобланган ёки амалга оширилган, лекин ҳали тўланмаган харажатлардир. Давлат бюжети ижросида қатнашувчи барча органларда давлат бюджетининг даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш асосида бюджет таснифи ётади. Бюджет таснифи давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ҳамда ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини бир тизимга солиш учун фойдаланиш ва у бюджет маълумотлари халкаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан қиёслашни таъминлаш мақсадида давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек, унинг такчиллигини молилаштириш манбаларини гуруҳлаш ҳисобланади. Download 409.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling