Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари


«UNICON.UZ» - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази Давлат унитар корхонаси


Download 3.87 Mb.
bet3/8
Sana23.10.2023
Hajmi3.87 Mb.
#1717151
1   2   3   4   5   6   7   8

«UNICON.UZ» - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази Давлат унитар корхонаси


www.unicon.uz
1992 йилда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг илмий ташкилоти сифатида Илмий-тадқиқот маркази (ИТМ) ташкил этилди.
- алоқа ва ахборотлаштириш
замонавий
базасини
соҳасининг норматив-ҳуқуқий яратиш;
  • алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш;
  • янги технологияларни жорий

  • этиш.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси


www.gis.uz
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан телекоммуникациялар, почта
алоқаси, теле-радиоэшиттириш, ахборот
хавфсизлигини таъминлаш ишларининг
тизимлари тармоқларида ахборот
бажарилиши юзасидан ўз ваколати
доирасида назоратни ташкил этади.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ахборот
хавфсизлиги технологияларини, шу
жумладан маълумотларнинг ҳимояланишини таъминлаш,
фойдаланиши шунингдек
чекланган ахборотни
криптографик ҳимоялаш соҳасидаги фаолият тури бўйича лицензия битимлари ва маълумотларни сертификатлаш шартларига риоя этиш масалалари борасида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази


Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорига мувофиқ ташкил этилди ва қуйидаги вазифалар юклатилган:
Миллий ахборот макони ва оммавий коммуникациялар воситалари фаолиятининг, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош тизимлар, Интернетнинг глобал тармоғи, ахборотни узатиш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситаларининг ҳамда матбаа маҳсулотларининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Оммавий коммуникация воситаларида тарқатиладиган ахборот материаллари мазмунининг ахборот муҳитида шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишни, фуқароларнинг ижтимоий онгига бузғунчи салбий ахборот-руҳий таъсирнинг олдини олишга, миллий-маданий анъаналарини сақлаб қолиш ва уларнинг узвийлигини таъминлашга йўналтирилган республика қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиш;
Мамлакатимизнинг оммавий ахборот ва коммуникация воситалари самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш, миллий ахборот бозорининг ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
Оммавий коммуникациялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи субъектлар фаолияти мониторинги натижалари бўйича умумлаштириш ҳамда қонун ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишлари бўйича тавсиялар, огоҳлантиришлар ва хулосалар бериш;
Янги технологиялар жорий этилишига қараб оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштириш, ахборот ресурсларини, ахборотни узатиш ва тарқатиш тизимлари ва воситаларини шакллантириш;
Қонун ҳужжатларини, ахборот соҳасида норматив-ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибани, замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда оммавий коммуникация воситаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва малакали кадрлар тайѐрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Download 3.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling