Маданият социологияси


Ҳар бир жамиятнинг маданияти умумий шароитдан келиб чиқиб эришилган деб тушунувчи ва маданият шакллари бошқа маданият шакллари билан ўлчанмаслик ҳақидаги тушунча?


Download 1.14 Mb.
bet55/86
Sana06.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1333151
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86
Bog'liq
Маданият социологияси 1 УМК

7. Ҳар бир жамиятнинг маданияти умумий шароитдан келиб чиқиб эришилган деб тушунувчи ва маданият шакллари бошқа маданият шакллари билан ўлчанмаслик ҳақидаги тушунча?
А) Маданий ўзгариш
Б) Маданий бурилиш
*С) Маданий нисбийлик
Д) Моногамия
8. Рационаллик атамасига туғри тариф берилган жавобни белгилаг?
*А) Маълум бир муаммо ҳал қилиш борасида оқилона йўлни танлай олиш борасидаги ғоя
Б) Жамиятдаги шахнинг позициялари шараф ёки нуфуз борасидан мустаҳкамлаш
C)Жамиятда ўз-ўрнини англаш
Д) ҳаёт давомида муайян меъёр воситаларини қўллаш


9. Ўзгариш, қайта қуриш маъноларини англатадиган атамани белгиланг?
А) Статус
*Б) Реформация
C) Маданий ўзгариш
Д) Социал мобиллик


10. Қуйдаги жараёнлардан қайси бири жамиятдаги ижтимоий қатламлар ўзига хос маданият шаклларига таъсир этиши мумкин?
*А) Саноатлашув ва шаҳарлашув
Б) Маданиятлар тўқнашуви
C)Жамиятда ўз-ўрнини англаш
Д) Вестернизация
7-Мавзу: Миллат, этнос ва глобаллашув
Режа :
1.Миллат тушунчаси
2. Этник келиб чиқиш ва этник мансублик
3. Глобаллашув жараёнлари. Глобалмаданий хамкорлигининг ўзаро аклоқадорлиги.
1. Миллат – тил, маънавият , миллий ўзликнинг англаш , руҳияти, урф-одатлар , анъаналар ва қадириятлар ягоналиги асосида муайян худудда яшовчи ижтимоий алоқалар билан боғланган мустақил субъект сифатида ўзига хос моддий ва маънавий бойликларни яратувчи кишиларнинг этник бирлиги. Миллат маълум ҳудудда барқарор яшаб , тарихий тараққиёт давомида ривожланиб , кишиларнинг маънавий-руҳий салоҳият ягоналиги асосида шаклланади. У инсоният дунёга келиши ва тараққиётининг маҳсулидир. Миллатнинг шаклланиши ва ривожланишида моддий омиллар муҳим ҳамиятга эга бўлади, аммо улар миллатнинг абадийлигини таъминлашнинг охирги имконияти эмас. Улар миллат тараққиёти зарур шарт шароит ҳисобланади. Миллатнинг барқарорлиги ва абадийлигини таъминлашнинг асосий омили унинг ички маънавий-руҳий салоҳиятидир. Миллатларнинг ички-руҳий салоҳияти, яратувчилик қобилияти, матонати, тинимсиз меҳнати, тадбиркорлиги ва ўзига хослигини ривожлантириш асосида хозирги замон цивилизацияси юзага келган.
Мутахассисларнинг фикрича ер юзида уч минга яқин миллат бўлиб инсониятни ўрта хисоб билан 96 % ни бирлаштиради. Қолган 4 % қабилалардир Ҳар бир миллат бир неча ўн мингдан бир неча юз миллионгача боради. Жаҳондаги 27 миллат ер юзи аҳолисининг 75% ини ташкил этади. Миллатлар беш йирик гуруҳга бўлинадилар:
1. Буюк Миллатлар - Хитойликлар, ҳиндлар, америкаликлар, руслар, японлар
2. Катта Миллатлар - 50-100 млн.гача инглизлар, французлар, испанлар, немислар, турклар
3. Йирик Миллатлар – 10-50 млн.гача ўзбеклар, португаллар, поляклар, эфиоплар
4.Ўрта Миллатлар – 1 млн.дан 10 млн.гача бўлган миллатлар
5. Кичик Миллатлар – 1 млн.гача
2. Этник мафкурада асосий муҳим элемент гуруҳларнинг тарихий изчиллик марказий ўрин туради. Этник мансублик деганда маълум инсонлар жамоасининг маданий ва табиий жиҳатдан аҳамиятли даражада фарқ қилиши ва ўзига хос ижтимоий ва маданий ўзига хосликни касб этиши тушунилади. Агар этник жамоани биологик нуқтаи назардан ( яъни генетик келиб чиқиш) тушуниш ирқ деб лозим бўлади.
Маълум бир этник гуруҳнинг ўшашлик тамонлари нуқтаи назаридан бирлашиши этник мансублик деб аталади. Бошқача қилиб айтганда этник мансублик инсонлар жамоасининг бошқа жамоалардан маданий ва табиий жиҳатдан аҳамиятли даражада фарқ қилиши ва ўзига хос ижтимоий ва маданий ўзига хосликни касб этиши тушунилади. Бу мамлакатлар ёки жамиятлар ўртасида маданий фарқланишга асос бўла олади.
Этник жамоа аъзоларининг эътиқодлари, қадриятлари, урф-одатлари ва меъёрлари жиҳатдан ўзига хослик тарзида умумийликни касб этади. Бу ўзига хослик тил, дин,тарихий тажриба,географик шароит,ирқий фарқланиш каби сабабидан юзага келган бўлиши мумкин. Этник гуруҳлар маълум жойларда бирдамлик ва уюшган холда яшаши ҳам мумкин.
Этник гуруҳларни ўзларини тили , дини ,географияси, тарихи ва келиб чиқиши юзасидан ҳам аниқлаштиш мумкин. Этник гуруҳларни биологик нуқтаи-назардан асосланганда ирқ борасида тушунчалар пайдо бўлади. Бунга қарамай ирқ маданий ва биологик камситиш атамасидир. Бироқ хозирги кунда бу анча эскирган ва истеъмолдан чиққан атама хисобланади. 18

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling