Маданият социологияси


Француз тилидан таржима қилинганда энг яхши энг сара деган маънони анлатувчи сўзни топинг?


Download 1.14 Mb.
bet63/86
Sana06.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1333151
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   86
Bog'liq
Маданият социологияси 1 УМК

5. Француз тилидан таржима қилинганда энг яхши энг сара деган маънони анлатувчи сўзни топинг?
*А) Элита
Б) Унверсиал
С) Информ
Д) Моногам


6. Ҳар бир жамиятнинг маданияти умумий шароитдан келиб чиқиб эришилган деб тушунувчи ва маданият шакллари бошқа маданият шакллари билан ўлчанмаслик ҳақидаги тушунча?
А) Маданий ўзгариш
Б) Маданий бурилиш
*С) Маданий нисбийлик
Д) Моногамия


7. Маълум бир жамият ичида ўзига маданият кўринишларини маълум бир гуруҳлар ўртасида тарқалиши нима деб номланади?
А) Маданий шок
Б) Маданий унверсиализм
*С) Субмаданият
Д) Моногамия


8. “ Ибтидоий маданият” китоби муаллифини аниқланг?
А) Роберт Байрестед
Б) Борис Малиновски
*C) эдвард Тейлор
Д) Герберт Спенсер


9. Ёввойилик , Варваризм ва Цивилизация. бу уч универсал ривожланиш босқичларини таклиф этган антрополог олимни аниқланг?
А) Роберт Байрестед
Б) Борис Малиновски
*C) Эдвард Тейлор
Д) Герберт Спенсер


10. Эдвард Тейлорнинг схемасига кўра рассомчилик ва куллочиликнинг юзага келиши маданият ривожланишининг қайси босқичида пайдо бўлган?
А) Ўрта ёввойилик
Б) Сўнгги ёввойилик
*C) Илк варваризм
Д) Ўрта варваризм


9-мавзу: Маданият ва Оммавий ахборот воситалари
Режа:
1.Замонавий жамият маданиятига ОАВ ларинг таъсири
2. ОАВ , Демократия ва жамоатчилик хаёти
3. Медиа ва жамоатчилик соҳаси: расмий ва норасмий жамоатчилик ўртасидаги муносабатлар
Таянч иборалар
Замонавий жамият ОАВлари, демократия, жамоатчилик хаёти, расмий ва норасмий жамоачилик муҳокамаси
1.Оммавий ахборот воситаларининг ривожланиши натижасида ҳозирги замон кишиси турли тарздаги информациялар оламида яшайди. Ҳозирги замон кишининг дунёқараши “информатиялашувгача” бўлган даврдаги одамникидан кўра аҳамиятли тарзда кенгдир. ОАВ лари ҳозирги замон кишиси учун турли ҳил бошқа маданиятлар билан танишиш имкони беради. ОАВ лари замонавий киши учун фақатгина турли ҳил маълумотлар манбаси сифатидагина эмас балки кишини қадриятлари орентациясини белгилаш ва ўзгартириш учун ҳам таъсир этади.
Глобаллашув ва ахборот алмашинувининг жадал суратлар билан ривожланиши натижасида инсон ўзи учун янги имониятлар эшигини очиш имкониятига эга, шу билан бир қаторда бошқа бир шахслар ёки гурухлар ўз манфаати йўлида имкониятлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Мисол учун турли ахборот-психологик таъсир технологияларидан фойдаланиб инсон онгига кириб,руҳиятини ўзгартириб, ижтимоий ҳаёт тарзини издан чиқаришга ва шу йўсинда ўз манфаатлари йўлида фойдаланишятганли ҳеч кимга сир эмас.
Машхур телебошловчилар ва уларнинг суҳбатошлари “фикрлар” ва “баҳолаш” манбаси сифатида кўпинча намоён бўлади. Машхур филмлар қаҳрамонлари оммани янги модалар ва сўзлашув оҳангига ҳам сезилари тарзда таъсир этиши мумкин. Рекламаларда ва турли роликларда ишлатиладиган сўзлар замонавий “фольклор” юзага келтиряпти. Болалар телевизорда кўрган қаҳрамонларидек ҳаракат қилишга интилишяпти. ОАВ бериладиган турли ҳил информациялар манқий жиҳатдан бир бирига боғламанган ва тартибсиз ҳолда бўлади, ўз навбатида бу ҳозирги замон кишиси учун ўз имкониятидан келиб чиқиб хулоса чиқариш заруратини туғдиради. Дунёқараш ўзининг “бир бутун” лик борасидаги сифатини йўқотиб, турли ҳил тушунчалар ва ёндашувларннинг хаосига айланиб бормоқда.
Модомики инсон дунё борасидаги маълумотларни кўп қисмини айнан ОАВ воситаларидан олар экан у ҳлда ОАВ воситаларидаги ахборотларни “муҳим” ва “аҳамиятли” жиҳатларнинг кўриб чиқиш лозим. ОАВ фақатгина маълумотларни тақдим этмасдан , балки уларни қайта ишлаган холда аудиторияга етказиши мумкин.
ОАВ ларида маълумотлар сенсацион тарздалиги муҳим этибор қаратишади, жиноятчилик, ҳалокатлар борасидаги хабарлар доимо тарзда бериб борилади. Информацион-янгиликларига оида дастурларда доимо бир қатор “илғор” давлатлардаги бўлиб ўтган ходисалар ёритилади, лекин қолган давлатлардаги воқеаликлар улар аудиторияси учун номаълумлигича қолиб кетаверади. Бу ўз навбатида воқеа-ходисалардаги хаққоний ёндавушни таққослаш имкониятини чеклайди.
Кўпинча ОАВлари қайси маълумот муҳим, қайсиниси эътиборга молик эканлиги белгилаб қўйишади, бу аста секинлик билан томашабини ўша томонга оғишига сабаб бўлади. Мисол учун “Оскар” мукифотини топшириш маросими доимо ажиотаж келтириб чиқаради. Бу “буюк” воқъелик фақатгинига АҚШдаги миллионлаб одамларнигина эмас балки бутун дунё аҳолисини ҳаёжонда ушлаб туради. “Оскар” борасидаги мавзу олдида бошқа хабарлар ва янгиликлар ўз аҳамиятини пасайтиради.
ОАВлар фаолиятининг катта қбир қисми кўнгилочар сюжетлар ва янгиликлар дастурига бағишланган. Янгиликлар “сенсацион” ва ноодатий бўлиши лозим деган тенденция ҳозирги замон ОАВларининг асосий қуролига айланган. Маълумотларнинг ишончилги муҳим аҳамиятга эга бўлмай қолди. ОАВ кўп холларда тасдиқланмаган маълумотлар , тўқималар, стреотипларга асосланиб маълумот тарқаришлари кузатилмоқда.
Ҳориж телевиденияларида номаълум учар жисмлар, башоратчилар билан онлайн суҳбат, ва турли хил психолог ва магиячилардан маслаҳат олишга қаратилган теледастурлар кўпайиб бормоқда. Бу маълум аудиторияга қаратилгани билан ундаги ишончлилик кафолатини ҳеч ким ўз зиммасига олмайди. ОАВ орқали эвирга узатилаётган кўгилочар датурлар барча учун бирдек маъқул келмоқда деб ҳам бўлмайди.
Фандаги муаммоларга бағишланган дастурлардан кўра одамлар кўпинча спорт мусобақалари ва телесериаллари маъқул кўришмоқда. Чунки бу турли стесс ва эмоцияларни босиш учун қулай воситага айланиб улгурган.
Маълумотлар оқимининг муҳим таркибий қисмиларидан бири реклама ҳисобланади. Кўп холларда реклама ўйлаб топилган идеаллар ва одамлар ҳатти-харакатини манипуляция қилиш холатлари учраб туриши борасидан танқидга учрайди.
ОАВлари фаолиятини баҳолашда унинг натижасида юзага чиқадиган маданий оқибатларни ҳам ҳисобга олиш лозим. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки маълумотларнинг тавсифи ва уни қабул қилиш ўзгарувчан ва турли ҳил эканлигини ҳисобга олиш лозим.
Телевидения замонавий ОАВ ичида энг кенг тарқалгани бўлиб , висуал имкониятга эга эканлиги ва танлаш имконияти кенглиги билан бошқа воситалардан устун туради. Ундан келаётган информациялар ортиқча тафаккур этишни талаб этмайди ва инсон фақатгина маълумотни “истеъмол” қилишигина қолади.
Ундаги маълумотлар асосан тафаккур этиш, фикрлаш учун эмас , эмоционал ҳолатни ошириш учун мўлжалланган бўлади Инсон кўрган нарсаларигагина ишонч ҳосил қилади. Мисол учун бунинг сўзлашувдаги таъсирини таққослайдиган бўлсак “ўз кўзларим билан кўрдим” сўзи билан “ ўз қулоқларим билан эшитдим” сўзлари қайси бирининг маълумотлари ишончли эканлигини таққослаб чиқиш кифоя.
Телевидения ҳар бир ҳозирги замон одамининг ҳаётида муҳим аҳаммият касб этади. Теледастурларни кўриш бўш вақтни ўтказишнинг энг асосий усулларидан бирига айланган. Инсон дунёки экран орқали кўришга одатланади. Бунинг натижасида ўзи хос фикр деган тушунча пасайиб бораверади. Ўзаро жанглар содир бўлаётган ҳудудлардан ёки табиий офатлар юз берган ҳудудлардан репортажлар ҳуддики бадиий филмларга ўхшаган холда тасвирланиб боради. Бу турли ҳил “спектакл” ҳам бўлиши ҳам мукин ва бу инсонни “реаллик” дан анча узоқлаштиради.
Телевиденияда берилаётган телесериаллар, бадиий филмлар реалликдан йироқ бўлсада телевиденияга бу воқеа-ходисаларни шунингдек филм қаҳрамонларининг ҳаётини сўраб, хат ёзиб ва телефон қилиб турадиган телетомашабинлар талайгина топилади.
Телевидениядаги “спектакл” ларнинг кўпчилиги жамиятнинг сиёсий ҳаётини намоён этади. Ҳозирги замон сиёсатчилари ўзларининг “имиджи” қанчалик шахсларнинг манфаатларида мос келган холда бўлишини телевидения орқали сайқаллаштириб бораверади ва бу унинг сиёсий дастурининг бир қисми хисобланади. “Жамоатчилик фикрига” таъсир этиш ва “жамоатчилик фикрини тўғри шакллантириш” ҳозирги сиёсатчиларнинг асосий вазифасига айланиб бормоқда. Ю.Хабермас таъкидлайдики ОАВ кенгайиши билан жамоатчилик муҳокамалари йўқолиб борди ва янгитдан мустақил жамоатчилик фикри деган тушунча пайдо булди.
Ҳозирги пайтда жамоатчилик фикри кўпинча ОАВ берилган ғоялари ўзида ифода этиб қолмоқда. ОАВларнинг инсон онгига таъсирининг кучайиши, уларни “тўртинчи ҳокимятга” айлантириб юборди. Жамоатчилик фикрини ОАВ лари орқали шаклантиришга фақатгина сиёсатчиларгина эмас балки бизнес вакиллари ҳам манфаатдор бўлишади. ОАВлари инсоларнинг турли маҳсулотлар истеъмоли борасида ҳатти-харакатларига самарали таъсир эта олиши барчага бирдек аён бўлиб улгурди.
Глобал тармоқ бўлган –интернет ОАВларининг энг ёш вакили ҳисобланади. Интернет анаъавий ОАВ бўлган телевидения ва радионинг бир қанча камчиликларини ёпиб кетиши мумкин. Телевидения ва радио аудиторияси пассив ҳолатда бўлади. Яъни инсон уларда берилаётган маълумотларнигина олади, тўғри бошқа каналга ўзгартиш билан вазият бошқача бўлиши мумкин, лекин, телевидения ва радио берилаётган маълумотлар интернетдагига нисбатан анча назоратга олинган ва қолибга солинган бўлади. Интернетда эса инсон ўзи учун керакли бўлган маълумотни истаган манбасидан қидириш имкониятига эга бўлади. Маълумотларни туркумлаш, тартибга солиш глобал тармоқда шахснинг ўзи амалга ошириши ва ўз манбаси у ерда намоёт этиш имкониятлари кенгроқ ҳисобланади.
Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг шахсий сайтини яратиши ундаги , маълумотлари “интернет жамоатчилиги” муҳокамага қўйиши мумкин. Интернет маданий ва ҳудудий чегараларни осонлик билан енгиб ўтиши мумкин. Вируал маконда бир биридан узоқда яшовчи лекин умумий манфаат қарашларга эга инсонларни бирлаштириш имконини яратиши мумкин. Булар ўзларининг фаолиятни вируал реалликга қараб мослаштириши мумкин.
Жумладан, чет эл ОАВ орқали тарқатилаётган маълумот ва ахборотларни бир қарашда турли манипулятив технологиялар ёрдамида маълум мақсадларга йўналтирилганлигини англаб етиш қийин. Интернетда ёшлар маънавий тарбиясига зарар етказадиган аудио-визуал ва контент маълумотларнинг тарқатилиши, зўравонлик, порнография, педофилия саҳналарининг эълон қилиниши кескин танқид қилинмоқда. Интернетнинг ахборот майдони, дезинформация, ёлғон ва туҳматлар манбаига айлангани салбий холат ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, Европа глобал тармоғида бузғунчи сайтлар мавжудлиги ҳамда вертуал фирибгарлик таъсирига тушиб қолиши мумкинлигини инобатга олмаган ёшлар турли сайтларга кириши туфайли руҳий ва ҳатто, жисмоний саломатлигига зиён етказувчи ахборотларга дуч келмоқда.
Интернет инсонларга ўзлигини намоён этиш тўсиқ бўлиши мумкин бўлган турли хил маданий стреотипларни енгиб ўтишга ёрдам бериши мумкин. Лекин ўз навбатида муайян бир жамиятда мавжуд бўлган маданиятни бошқа субмаданият, контрмаданият ва “оммавий маданият” билан тўқнаштиши мумкин. Интернетдан фойдаланаётган киши кўпинча бир ўзи фойдаланади, бу кўпинча унга мослашган технканинг фақат бир киши учун мўлжалланганлиги билан боғлиқ бўлса, ва шу тарзда фойдаланишда инсон ўзи истаган манбага мурожаат этиб ўзининг истагига мос маълумотлари олади. Бу ҳолатни ўзини назорациз сезиши имкониятидан фойдаланиб қолиш ҳам деб тушиниш мумкин.
Интернетдан кўп фойдаланиш натижасида инсон реал воқеаликдан узилиб қолади ва ўраб турган муҳитидаги воқеаликлар унга ёқимсиздек туюла бошлайди ва натижада атрофдагилар билан турли конфиликтлар юз бериш мумкин. Айниқса ҳозирги техника тараққиёти натижасида , ёшлар буни тез ўзлаштириб олиши мумкин. Лекин ёши улуғ инсонлар бу нарсаларга кўникиши анча мураккаб кечади ва бу икки авлод ўртасида “маданиятлик” ва “маданияциз” лик борасида тўқнашувларни келтириб чиқаради.
2. Демократия тарихининг асосий ҳодисаларидан бири бу замонавий жамоатчилик соҳасининг ривожланиши ҳисобланади. ОАВ лари бу тарихий ривожланишининг бир қисми сифатида коммуникатив борлиқларни ташкил этишга кўмаклашади. ХVII асрдаги босма технологиялар юзага келиши ва амалиётда қўлланиши билан турли китоб ва газеталар кўнгилли тарзда чоп этилган. Босма технологиялар маҳсулотлари ХVII асрнинг ўрталарида инглиз майхона ва қаҳвахоналарида муҳокамаларида марказий ўрин тутган. Қаҳвахонларда чоп этилган нарсалар тарқатилар ёки осиб қўйилар ва шу тариқа илк журналистик касб юзага кела бошлаган эди . Қаҳвахоналар эса жамоатчилик ҳаётининг муҳим бир қисмига айланган эди. Босма медиасиз оммавий тўпланадиган жойларда бўладиган мустақил муносабатларни ва жамоатчилик муҳокамаларини тасаввур этиб бўлмас эди.
Сиёсий жамоатчилик соҳаси ривожланиши билан, ОАВ лар сиёсий маданиятнинг шаффоф ва демократиялашуви борасидаги курашнинг марказига айланди. Британияда 1700 йилларнинг бошларида муҳолиф партиялар юзага кела бошлади. Бунга жамоатчилик фикрининг сиёсий журналистикага асосида шаклангани билан изоҳлаш мумкин. 1800 йиллардан бошлаб журналистлар Парламентда расмий жойларга эга бўлишди.
Ҳозирги кунда ҳам ОАВ жамоатчилик соҳасининг марказида бўлишни давом эттирияпти. Газета сахифаларида ва телевидения тасвирларида муҳим жамоатчилик муаммолари муҳокамаси ва шархи мунтазам ёритиб борилиши шахс тасаввурини янада бойитиб боришига хизмат қилмоқда. Сиёсатчилар матбуот анжуматларида ўзи яхши тамонлама намоиш этмоқда ва кўнгиллилар ассосацияси , журналислар ва бошқа қизиқувчиларнинг саволлари жавоб бериб келмоқдалар.
Телевизион дастурларда ҳусусан ABC NEWS даги NIGHTLINE ва CNNнинг Ларри Кинг live дастурларида медиа шахслар, сиёсатчилар ва бошқа экспертлар жорий ходисотларни тушуниш борасида муҳокама уюштирадилар. Бу ўтказиладиган ва жамоатчиликни қизиқтирадиган муҳокамалар 10 млн дан 20 млнгача аудиторияни қамраб олиши мумкин.21
3. ОАВлари ва жамоатчил ҳаёти ўртасидаги масалани ўрганишда биз жамоатчилик ҳаётини қамраб олган технологик чегараланишларни ҳисобга олишимиз зарур бўлади. Ҳозирги кунда биз яшаётган кенг ва муккаммал жамиятда , инсонлар турли хил ижтимоий ёки сиёсий позицийлардан лаёқатидан келиб чиқиб жамоатчилик муҳокамасини ўтказаётган пайтда бу бир мунча имконсиздек туюлади. Факт шуки “умумий жамоатчилик макони” бу ОАВларидир. Лекин ОАВ ҳамма иштирок этишини таъминлайдиган жамоатчилик соҳаси эмас. ОАВ қандайдир ўлчамда ва таъсир доирасиги одамларни бир-бирлари билан боғлашга ҳизмат қилади.
Қандай қилиб ОАВ лари турли хилдаги жамоатчиликни бирлаштира олишиши тушунтириш учун , кўплаб маданият социологлари ва сиёсий назариётчилар жамоатчиликни расмий ва норасмийга ажратишган.
Норасмий жамоатчлик – маълум бир шахслар доимий равишда кичик гуруҳларда турли муҳокамаларни амалга оширади. Бу муҳокамалар юзма юз бўлиши ёки турли алоқа воситалари орқали ҳусусан интернет форумларда,блогларда , Facebook каби ижтимоий тармоқларда ташкил этилиши мумкин. Норасмий жамоатчиликлар жуда муҳим саналади чунки уларда исталган одам иштирок этиши мумкин. Шуни ҳам такидлаш лозимки телевизорда ёки газеталарда ёритилган воқеаларга кишиларнинг ўзининг муносабат билдиришлари қийин, ижтимоий тармоқларда эса турли пост ва блогларда иштирок этиш орқали ўзини муносабати осон ,қулай ва энг муҳими истаган тарзда билдириши мумкин. Норасмий жамоатчиликда шахс ўзига ўхшаш мавжуд муаммони бошқаларда хам учратиши мумкин , бу холат уни муаммони енгиш имкониятини беради.
2011 йилги Миср революцияси норасмий жамоатчиликни кучини баҳолаш учун яхши мисол бўла олади. Кўплаб илк норозилик намойишлари ижтимоий тармоқлар ҳусусан Facebook тармоғи орқали ташкиллаштирилди.
Йирик медиа ташкилотлар ва жаҳондаги кўзга кўринган сиёсатчиларнинг руҳлантириши орқали Мирсдаги норозилик намоишлари расмий жамоатчиликни диққат марказига айланди. Расмий жамоатчилик - жамоатчилик манфаатлари йўлида ҳукумат расмийлари, сиёсатчилар, экспертлар ва журналистлар ўртасидаги муҳокамалардир. Оддий форумлар билан расмий жамоатчиликнинг муҳокамасини қиёслайдиган бўлсак , унда муҳокамадаги масаланиаргументларини аниқ, равшан тушунтириб бера олишлиги билан фарқланади. Расмий жамотчилик муҳокамаларини деярли ҳар доим йирик медиа ташкилотлар ташкиллаштиради: йирик газеталар, телевизон каналар ва wеб сайтлар.
Расмий жамоатчилик муҳокамаси бекаму кўст кўриниши учун , журналислар жамоатчилик манфатларини ҳимоячиси ва акс этирувчиси бўлишади. Бу жараёнми мукаммаллаштириш учун журналистлар ижмоий сиёсий муҳитда пайдо бўлаётган муаммолар юзасида норасмий жамоатчиликнинг позициясига хос тарзда жамоатчил муҳокамасини амалга оширадилар. Улар расмий жамоатчилик сфераси вакиллари ( ҳукумат, бюракратия) ва фуқаролик жамияти вакиллари(ижтимоий ҳаракатлар, нотижорий ташкилотлар,турли уюшмалар ва гуруҳлар) ўртасида мулоқот учун платформ яратадилар. Улар муаммога истиқболли алоқадорликнинг барча шаклларини очиш борасида изларишлари керак бўлади. Муаммони ҳис қилиш қобилятига эга ва шу муаммога қизиққан фуқароларни чиқишларини ҳам амалга ошириши керак бўлади.
Расмий жамоатчилик соҳасида журналистнинг фаолияти демократик маданиятнинг бошқа бир қисми бўлиши сифатида қаралади. Расмий жамоатчилик муҳокамаси эътиборга молик муаммолар ва ОАВ жиддий эътибор қаратган воқеалар юзасидан ташкил этилади. Мисол учун солиқ сиёсатини иқтисодиётда иштирокини муҳим деб ҳисоблаш, ёки “америка доҳийси” ни энг катта воқеаси кераксиз , муҳим бўлмаганлиги ҳақидаги муҳокамалар. Бошқача қилиб айтганда расмий ва норасмий жамоатчилик ўртасидаги муносабатлар янгиликлар ва кўнгилочар каби икки турли ҳил медиа турлар доирасида амалга оширилади. 22

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling