Маданият социологияси


-мавзу: Маданият ва ижтимоий ислоҳотлар


Download 1.14 Mb.
bet59/86
Sana06.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1333151
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   86
Bog'liq
Маданият социологияси 1 УМК

8-мавзу: Маданият ва ижтимоий ислоҳотлар
Режа:
1.Ижтимоий ислоҳот ва маданиятларнинг ўзаро муносабати.
2.Маданиятнинг ўзаро муносабати ва маданиятнинг ижтимоий ўсиш шароити.
3. Индустрия ва шаҳарлашишни маданиятга таъсири
4. Техника ва маданиятнинг муштараклиги
Таянч иборалар
Ижтимоий ислоҳот, саноатлашиш, шаҳарлашиш, ижтимоий ўсиш шароити, маданиятларнинг ўзаро муносабати

  1. Социология маданиятни ижтимоий борлиқнинг бир бўлаги тарзида олиб ўрганади, жамиятда маданият обектларини яратиш, ўзлаштириш, тақсимлаш, уларни бошқаларга етказишнинг конкрет шакллари ҳамда усуллари; маданий ҳаётнинг барқарор ҳамда ўзгарувчан жараёнлари, уларнинг моҳияти ва табиатини белгилайдиган механизмлар ҳамда омиллар; конкрет ижтимоий бирлик ёки тизимнинг маданият тараққиётига қўшган ҳиссаси, улар томонидан маданиятни ўзлаштирганлик даражаси каби муаммоларни тадқиқ этади.

Социологияда маданият тараққиётининг умумижтимоий қонуниятлари,
жамият ривожланишининг муайян босқичида турли табақалар ва социал гуруҳлар маданий ҳолатининг ўзига хослиги қараб чиқилади. Бунда, табиийки, қуйидагиларга эътибор берилади: яратилган ва фойдаланадиган предметлар, ғоялар, тасаввурлар, устувор қадриятлар; жамият билан табиат ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турадиган ижтимоий-маданий меъёрлар; шу тартибдаги муносабатларни ташкил этиш, яшаш қоидалари, усуллари ва ҳ. к.
2. Маданият, аввало, инсониятнинг кўп асрлик билимлари ва тажрибалари йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Инсон ақлли мавжудот сифатида кўп асрлар давомида жамият томонидан яратилган билим, тажриба, кўникма, хулқ-атвор меъёрларини, яъни маданиятни ўзлаштиради. У барча тирик мавжудотлардан фарқли ўлароқ бутун ҳаёти давомида социогенетик дастурни амалга оширишга ҳаракат қилади.
Социогенетик дастур биогенетик дастурдан фарқли равишда авлоддан авлодга ирсият йўли билан ўтмай диган, ижтимоий ҳаёт жараёнида тарбия ва таълим воситасида ўзлаштириладиган хулқ-атвор меъёрлари, маданият намуналаридир. Ахлоқий тарбиянинг бутун мазмуни ёш авлоднинг хатти-ҳаракати, хулқ-атвори ва фаолиятини тартибга солишдан ва унинг маданий кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир. Маданият инсонни ҳайвондан, жамиятни эса табиатдан фарқлайдиган сифатий белги, фақат инсонга ва жамиятгагина хос бўлган, унинг хатти-ҳаракатлари, аолияти ва меҳнат маҳсулотларида намоён бўладиган билимлар, тажрибалар, кўникмалар, меъёрлар мажмуасидир.
Маданият ижтимоий борлиқнинг зарур шарти ва асосидир. У эндигина дунёга элган инсонга нисбатан ташқи, ёт ва бегона куч сифатида таъсир кўрсатади. ола ота-боболар амал қилиб келган ахлоқий меъёрлар, маданият намуналарини аввало кўр-кўрона тақлид қилиш, кейинроқ эса, сўз ва тушунчалар орқали тарбия жараёнида ўзлаштиради. Биогенетик дастур ота-онадан ирсият йўли билан ўтар экан, мавжудот сифатида ҳаёт кечириши ва эҳтиёжларини қондириши овқатланиши, ҳимояланиши, зурриёт қолдириши ва ҳ. к. ) учун муҳим восита, табиий қурол бўлиб хизмат қилади.
Маданият намуналари ақлли мавжудот бўлган инсон ҳаётининг зарур шарти сифатида эндигина дунёга келган чақалоқнинг хатти-ҳаракати, хулқ-атворига узлуксиз тарбия жараёнида ишонтириш ёки мажбур қилиш йўли билан сингдирилади.
Инсон моҳиятан ўзида маданият ташувчи ва маданият яратувчи мавжудотдир. Маданият намуналари шахс, жамият ва миллатнинг ўзлигини англаши ва намоён этишида муҳим аҳамият касб этади.
Шахс маданияти, жамият маданияти, миллий маданият — умум башарий маданиятнинг турли даражада намоён бўлишидир. Инсон хатти-ҳаракати ва хулқ-атворини тартибга солиш кишилик жамиятининг шаклланишида муҳим омил бўлган.
Буюк немис файласуфлари И.Кант, З.Фрейд ўз тадқиқотларида жинсий ҳаётни тартибга солиш, оиланинг пайдо бўлиши (яъни маданиятнинг пайдо бўлиши) инсоннинг ҳайвонот оламидан ажралиб чиқиши ва кишилик жамиятининг вужудга келишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлганлигини кўрсатган эдилар. Бошқача қилиб айтганда, совет маданиятшунослигида таъкидланганидек, инсон фақат меҳнат туфайли маданият яратган эмас, балки, аксинча, маданият туфайли инсон ўз хатти-ҳаракатини тартибга солиш, оила ва жамоа бўлиб яшаш, меҳнат қилиш кўникмасига эга бўлган. Инсонга хос фазилат ва сифатларнинг шаклланиши ахлоқий маданиятнинг ривожланиши билан, жамият инқирози эса маданиятнинг умумий таназзули билан узвий боғлиқ равишда рўй беради.
Маданият равнақи ва ижтимоий муносабатларнинг такомиллашиб бориши бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган жараёнлардир. Шу ўринда маданий ва ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида қисқача фикр юритиш мақсадга мувофиқдир. Жаҳондаги кўплаб халқларнинг маданий ривожланиш тарихи гомоген Маданиятнинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини ҳаддан ташқари бўрттириш ҳам, унинг аҳамиятини камситиш ҳам бирдай хатодир. ХVIII асрдаёқ машҳур франсуз мутафаккири Жан Жак Руссо маданиятнинг аҳамиятини ҳаддан ташқари бўрттиришга қарши табиий инсоннинг ахлоқий устунлиги ғояси ва табиатга қайтиш шиорини илгари сурган эди.
ХХ аср бошларида таниқли немис файласуфи Ф.Ницше маданият структурасида фан ва техника етакчи мавқени эгаллаб, ҳаётнинг ривожига
имкон бермаётганлигини кескин танқид қилган эди. Зигмунд Фрейднинг фикрича, маданият ўзининг ахлоқий меъёрлари, талаб ва қадриятлари билан даставвал кишилик жамиятининг пайдо бўлишида муайян ижобий рол ўйнаган бўлса, кейинчалик ўзининг тақиқловчи талаблари, қатъий меъёрлари билан кишилик жамияти ривожига халақит бера бошлаган.
Демократик жамият турли миллат ва халқлар, социал гуруҳлар ва синфлар ўртасидаги ҳамкорлик, ўзаро таъсир муносабатлари асосида ривожланади. ҳар бир халқ, миллат ва социал гуруҳнинг турмуши, ҳаёт шароитлари, фикрлаш тарзига мос равишда ўзига хос маданият вужудга келади. Турли халқлар ўртасида турлича маданиятнинг вужудга келишида табиий-географик шароит, иқлим, меҳнатни ташкил этиш усуллари муҳим рол ўйнайди.
Миллий маданиятдаги индивидуаллик, ўзига хосликка ҳаддан ташқари кўп урғу бериш охир-оқибатда миллий маҳдудликка, жаҳон сивилизациясидан узилиб қолишга, ва ниҳоят, турли миллий маданиятлар ўртасида ихтилофлар келиб чиқишига олиб келиши мумкин.
Социал мобиллик (ижтимоий синф ва гуруҳларнинг ҳаракатчанлиги ёки мослашувчанлиги) бозор муносабатлари шароитида обектив равишда амал қиладиган муҳим қонуният бўлиб, кишиларнинг бир социал гуруҳдан бошқасига ўтиши ва янгича муносабатларга мослашиши социал гуруҳ ёки синф маданиятини қанчалар ўзлаштиришига боғлиқдир. Бошқача қилиб
айтганда, касб этикаси ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштиришда қанчалар муҳим аҳамиятга эга бўлгани сингари турли синфлар, социал гуруҳлар маданиятининг ўзига хослигини билиш, идрок этиш ҳам жамиятдаги турли ижтимоий қатламларнинг интеграллашувида муҳим аҳамият касб этади. Эмил Дюркгейм таъкидлаганидек, меҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши жамият аъзолари ўртасидаги ижтимоий бирдамликнинг янада мустаҳкамланиши учун пухта замин яратади, янгидан-янги касб ва мутахассисликларнинг пайдо бўлиши ижтимоий гуруҳ ва ҳар бир миллий маданият инсоният маданиятидан ажралган ҳолда ривожлана олмайди. Миллий маданиятлар бир-бирига таъсир кўрсатади, бир-бирини бойитади ва ижтимоий-сиёсий муносабатларни янада такомиллаш тиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. ҳар бир халқ ўзининг ноёб, бетакрор ва ўзига хос миллий маданияти билан инсоният маданияти таркибида муносиб ўрин тутади.
Мамлакатимизда демократик ўзгариш ларнинг янада чуқурлашиши ва
фуқаролик жамияти асосларининг яратилиши, Ўзбекистоннинг жаҳон сивилизациясига қўшилиб бориши жамиятимизнинг маданий тараққиёти йўлида пайдо бўлган муаммо ларни оқилона ҳал этишни, Ер юзидаги илғор халқлар маданияти ютуқларини чуқур ўрганишни тақозо этади. Ўзбекистоннинг қатор Европа мамлакатлари билан иқтисод, сиёсат, маданият соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги, иқтидорли ёшларимизнинг хориждаги олий ўқув юртларида таҳсил кўриши, илғор халқлар билан маданий мулоқотда бўлиши, шубҳасиз, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим таянчи бўлиб хизмат қилади.
3. ХVIII-ХIХ асрлар мобайнида Европада содир бўлган саноат инқилоби фақатгина ишга бўлган муносабатни ўзгартирибгина қолмасдан , балки инсоният борлиғини ва жамият ташкилотларнинг тубдан ўзгартириб юборди. Бу ҳолатни қишлоқ жойларидан шаҳар шароитидаги, яъни ишлаб чиқариш фабрикалари жойлашган жойларга одамларнинг оммавий тарзда миграция қилиши натижасида юз берган десак ҳам бўлади. Бундай демографик ўзгаришлар содир бўлишига мисол сифатида ХIХ асрнинг бошида 20 мингдан ортиқ аҳолига эга Британия шаҳарлари 15 та ни ташкил этган бўлса асрнинг охирига бориб 185 тани ташкил этган. Дарҳақиқат ҳозирги кунда Европанинг 22 фоиз аҳолиси 100 миндан ортиқ аҳолиси бор шаҳар фуқаролари ҳисобланади ва бундай шаҳарлар 1800 тани ташкил этади.
Кингсли Девис шаҳарлариш жараёни ва шаҳарларнинг ўсиши ўртасидаги эътиборга молик тафавутларнинг қизиқарли таҳлилини олиб борган. Девиснинг таъкидлашича “шаҳарлашиш” натижасида шаҳардаги умумий аҳолининг миқдорий кўринишлари ўзгаргани билан қишлоқ аҳаолиси ҳам камаймасдан шунга монанд равишда ўсиб бораверган. Бошқача қилиб айтганда урбанизация билан биргаликда шаҳарлар ўсиши юз бериб қишлоқлар шаҳар типига айланиб кенгайиб бораверган бу мамлакат аҳолисининг умумий миқдорида қайд этилган.
Девиснинг фикрига кўра бундай демографик ўзгариш билан саноатлашув дастлаб Британияда содир бўлиб кейин бутун Европада юзага келган ва ундан олдин бундай ҳолатни ҳеч қачон бошдан кечирмаганди.
Аграр жамиятларда саноатлашув билан биргаликда жамиятнинг тубдан ўзгариши ҳам кузатилган. Бу урбанизм ижтимоийликнинг янги пайдо шакллари ва муносабатларнинг кучли тарзда ўзгаришини ўз ичига олган. Энтони Гидденс шаҳарларнинг индустрилизатисия ҳақида қуйдагича нуқтаи-назарни келтириб ўтади: “ Замонавий шаҳарлар анъанавий шаҳарларнинг шунчаки бирлашуви ва кенгайишидан юзага келган. Осиё, Африка , ва Жанубий Америкада аҳоли сонини кўпайиши билан асосан шаҳар марказларида ҳаёт кечириши билан характерли хисобланган. Бу ригионларда индустрализация ва шаҳарларни кенгайиши “ғарбга” нисбатан кейинроқ содир бўлган.
Факт шуки Девис глобал миқёсдаги урбанизациянинг юқори даражаси ва шаҳар ҳудудларининг ўзгариши 1940 йилдан бошлаб аниқ кўрина бошлади. ХIХ асрдаги Европадагидан фарқли равишда “Учинчи дунё” мамлакатларида урбанизация индустурал зонада иш излашлаш натижасида оммавий миграция юз берган ва қишлоқлар ҳувуллаб қолган.
Ҳозирги кунда шаҳарлашган ва саноатлашган давлатларнинг ҳусусан Австралия, Британия ва Қўшма штатларда аҳолининг 50 % дан ортиқроғи 100 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган шаҳарларда истиқомат қилишади. Австралияда шаҳарда яшовчи аҳоли 85% га яқин ташкил қилади.
Саноатлашув , иқтисодий ўсиш ва урбанизациясияни ўртасидаги боғлиқликни муҳим эканлиги бир неча олимлар тамонидан аҳамиятли ҳисобланган. Транспорт соҳасидаги ривожланишнинг янги кўринишлари урбанизация учун яна стимул вазифасини ўтайди. Мисол учун шаҳарлар ўртасида алоқанинг ривожланиши турли маҳсулотлар ҳом ашё, ва бошқа алоқаларнинг ривожлантириш зарурати ўртасида транспорт имкониятларини қайта кўриб чиқиш заруратини туғдиради. Темир йўл, тез юрар поезлар ва бошқа транспортларни жорий этилиши шаҳарлар ўртасида ўзаро алмашувни ва одамларнинг кўчиб бориш ёки ишлашга бориш имкониятини кенгайтиради.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling